Урганч Туризм ва тадбиркорлик
касб-ҳунар коллежи психологи: С.Ш. Абдуллаева
Урганч Туризм ва тадбиркорлик касб-хунар коллежи психологининг “ Мавжуд бўлмаган хайвон” проектив тести натижалари тўғрисида
Маълумотнома
Ўқувчиларнинг ички хис туйғуларида кечаётган салбий хусусиятларини юзага чиқариш . Уларни характер хусусиятларида шаклланиб бораётган ,агрессивлик ,ўжарлик,қайсарлик,келажакка ишончсизлик каби иллатлар мавжудлигини аниқлаш мақсадида барча гурух ўқувчиларидан “ Мавжуд бўлмаган хайвон” проектив тести режа асосида ўтказилди. Коллежимизда жами 1051нафар ўкувчи бўлиб, шундан 1042 нафар ўқувчи қатнашди. Бунинг натижалари бўйича ,ўзига юқори баҳо берадиган ўқувчилар сони- 336 нафар, Реал баҳо берувчилар сони -694 нафар, Паст баҳо берувчилар сони-12 нафар, Агрессивликка мойил ўқувчилар сони- 3 нафарни ташкил қилди. Хулқ-атворида салбий оғишликлар мавжуд ўқувчилар учун чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқиш ва коррекцион ишлар олиб бориш белгилаб қўйилди.
Урганч Туризм ва тадбиркорлик
касб-ҳунар коллежи психологи: С.Ш. Абдуллаева
Урганч Туризм ва тадбиркорлик
касб-хунар коллежи психологи Абдуллаева Сарвинознинг
2016-2017 ўқув йили сентябр ойи
ХИСОБОТИ
2016 йил 5 сентябр куни коллежимизда мустақиллик ва билимлар куни нишонланди.
Сентябр ойининг биринчи хафтаси мабойнида, умумтаълим мактабларидан келган ўқувчиларни коллежга мослашиши учун гурух раҳбарлар билан биргаликда коллеж ички-тартиб қоидалари, коллеж формаси, келгусида эгаллайдиган касблари хақида янада маълумотлар, тушунчалар бердик, хамда гурухдаги чин етим, профилактик хисобда турган ўқувчиларни аниқлаб олдик.
Сентябр ойининг кейинги хафтасида барча 1-боскич ўқувчиларига ижтимоий психологик хизмат мазмуни хакида тушунтириш ишларини олиб борилди, хамда хар бир гурухдан ўзимга ёрдамчи сифатида, гурух психологларини сайлаб, уларнинг функционал мажбуриятлари билан таништириб, гурух психологларига кундалик юритиш буйича йўрикнома берилди. Яна барча 1-боскич гурухларига кириб,бир-бирлари билан танишиш, гуруҳнинг ижтимоий муҳитини яхшилаш мақсадида “Танишув” тренингги ўтказилди.
Сентябр ойининг кейинги хафтасида, ўқувчиларнинг шахсий сифатларини ўрганиш учун, Касб-хунар коллеж ўқувчисининг касбий ижтимоий психологик мослашув дафтарининг “Ўқувчи шахсининг хусусиятларини схемантик, педогогик-психологик ўрганиш” анкетасини тўлдирилиши бўйича йўриқнома берилди. Янги ўқув йили муносабати билан барча гурухларда ўтказилган ота-оналар йиғилишида иштирок этиб,ота-оналардан “Сиз қандай ота-онасиз?” сўровномасини ўтказилди.
Do'stlaringiz bilan baham: |