2012 йил «Мустахкам оила йили»да Урганч Туризм ва тадбиркорлик касб-хунар коллежида амалга оширилган маънавий ва маърифий тадбирлар



Download 157,5 Kb.
bet7/9
Sana26.04.2022
Hajmi157,5 Kb.
#582504
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
ХИСОБОТ

Урганч Туризм ва тадбиркорлик
касб-ҳунар коллежи психологи: С.Ш. Абдуллаева

Урганч Туризм ва тадбиркорлик
касб-хунар коллежи психологи
АбдуллаеваСарвинознинг
2016-2017 ўқув йили сентябр, октябрь, ноябрь, декабрь ойлари


ХИСОБОТИ

2016 йил 4 сентябр куни коллежимизда мустақиллик ва билимлар куни нишонланди


Сентябр ойининг биринчи хафтаси мабойнида, умумтаълим мактабларидан келган ўқувчиларни коллежга мослашиши учун гурух раҳбарлар билан биргаликда коллеж ички-тартиб қоидалари, коллеж формаси, келгусида эгаллайдиган касблари хақида янада маълумотлар, тушунчалар бердик.
Сентябр ойининг кейинги хафтасида барча 1-боскич ўқувчиларига ижтимоий психологик хизмат мазмуни хакида тушунтириш ишларини олиб борилди, хамда хар бир гурухдан ўзимга ёрдамчи сифатида, гурух психологларини сайлаб, уларнинг функционал мажбуриятлари билан таништириб, гурух психологларига кундалик юритиш буйича йўрикнома бердим. Яна барча 1-боскич гурухларига кириб,бир-бирлари билан танишиш, гуруҳнинг ижтимоий муҳитини яхшилаш мақсадида “Танишув” тренингги ўтказилди.
Сентябр ойининг кейинги хафтасида, ўқувчиларнинг шахсий сифатларини ўрганиш учун, Касб-хунар коллеж ўқувчисининг касбий ижтимоий психологик мослашув дафтарининг “Ўқувчи шахсининг хусусиятларини схемантик, педогогик-психологик ўрганиш” анкетасини тўлдирилиши бўйича йўриқнома берилди. Сентябр ойининг кейинги хафтасида,барча гуруҳларда гуруҳларнинг ижтимоий мухитини ўрганиш, уларнинг гурух ичида тутган ўрни ижтимоий ролини аниқлаш учун “Социометрик методика”сини ўтказилди. Бу оркали “гурух лидерлари”, “гурух аутсайдерлари” ни методика натижалари бўйича аниклаб гурух рахбарларига етказилди ва аутсайдер (гурухдан четда колган укувчилар) лар билан йил давомида психологик коррекцион ишлар олиб бориш режалаштирилди .
Янги ўқув йили муносабати билан барча гурухларда ўтказилган ота-оналар йиғилишида иштирок этиб,ота-оналардан “Сиз қандай ота-онасиз?” сўровномасини ўтказилди.
2016 йил 23 сентябр куни Хоразм вилояти хотин-қизларни қўллаб-қувватловчи “Хамдард” аёллар маркази ходимлари иштирокида Соғлом турмуш тарзи хақида (ОИВни олдини олиш ,эрта никоҳ ва қариндош никоҳ, гиёҳвандлик ва ичкиликбозлик оқибатлари, никоҳдан олдинги тиббий кўрик аҳамияти ҳақида) йиғилиш ўтказилди.
10 октябр куни коллежимизда вилоят ички ишлар бошқармаси билан хамкорликда ” Вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш тўғрисида ” тадбир ўтказилди.
31 октябр куни коллежимизда вилоят ички ишлар бошқармаси билан хамкорликда ” Диний экстремизм ва терроризмга қарши кураш, йўл харакати хавфсизлиги қоидаларига риоя қилиш, қонундаги ўзгаришлар” мавзусида тадбир ўтказилди.
30 ноябр куни мутахассислар билан хамкорликда 1- декабр ОИТСга қарши кураш куни ва соғлом турмуш тарзи мавзусида давра суҳбати ўтказилди.
2016 йил 27 декабрда Урганч шахар Мискинжонбобо масжиди имом хотиби О.Мадрахимов, Коллеж маънавият ва маърифат ишлари бўйича директор И.Зарипов, Коллеж “ Комолот” ЁИХ кенгаши раиси М. Хужаниёзовлар билан хамкорликда “Миллий кадриятлар ва маънавий тахдидлар тўғрисида” хамда “Субмаданият ва оммавий таҳдидлар” мавзулари бўйича ўқув семинар ташкил қилинди.
“Баркамол авлод-юрт таянчи” мавзусида ўқитувчилар ва ўқувчилар иштирокида давра сухбати ўтказилди.
Психологик профилактика йўналиши бўйича,биринчи боскич ўқувчиларини шахсий сифатларини ўрганиш методикалари натижалари бўйича тарбиясида салбий оғишликлар мавжуд ўқувчилар аниқланиб назоратга олинди ва психологик тренинглар хамда психологик коррекцион ишлар олиб бориш белгилаб қўйилди.
Ўқувчиларнинг шахс хусусиятларини, қизиқишларини, бўш вақтларини тўғри ташкил этилишини ўрганиш учун “Ўқувчиларнинг шахс хусусиятларини ўрганиш” анкетаси ўтказилди.
Ўқувчилар касб мотивациясини аниқлаш бўйича “Шахс типлари ва уларга мос касбларни аниқлаш” методикасини барча 3-босқич ўқувчиларда ўтказилди. Бунинг натижалари бўйича хар бир ўқувчилар касбий лаёқатларини аниқлаб, холат юзасидан керакли психологик тавсиялар берилди.
Ташкилий –методик фаолият йўналиши бўйича ўқувчилар иштирокида “Мен-йўлбошчиман” тренинггини ташкил қилинди.
1 декабр халқаро ОИТСга қарши курашиш куни мавзусида тренинг ўтказилди. Хамда Вилоят ОИТСга қарши курашиш марказининг ходимлари билан хамкорликда тадбир уюштирилди.
Барча гурухларда ўтказилган “Социометрик методика” натижалари бўйича гуруҳ раҳбарларига маълумотлар берилди. Гурух аутсайдерлари билан коррекцион ишлар олиб борилди хамда гурухларга кириб, аутсайдерлар иштирокида тренглар ўтказилди.
Қизларни оилавий хаётга тайёрлаш, эрта турмуш қуришнинг салбий оқибатларини оила мустаҳкамлигига таъсирини тушунтириш учун коллеж қизларига “Қиз бола элнинг кўрки”, “Никоҳ олди омиллари” мавзуларида коллеж хотин-қизлар кенгаши раиси М.Жобборовалар билан хамкорликда давра сухбатлари уюштирилди.
Барча гурухларда “Сиз зиддиятли одаммисиз?” тестини ўтказилди ва натижалари бўйича керакли психологик тавсиялар берилди.



Download 157,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish