Аудит дастури – аниқ муддатларга режалаштирилган ва аниқ мақсадга йўналтирилган бир ёки бир неча аудитлар йиғиндиси.
Изоҳ. Аудитларни режалаштириш, ташкил қилиш ва бажариш учун зарур барча фаолиятлар аудит дастурига киритилади.
Аудит режаси- фаолият турлари ва аудит тадбирларини баёни. (Аудит режаси ҳар бир аниқ аудит учун тузилади).
Аудит ҳажми - аудит мазмуни ва чегаралари.
Изоҳ. Ҳажм одатда ташкилий бирликлар жойлашиши, фаолият ва жараёнлар, шунингдек қамраб олинадиган вақт даврини ўз ичига олади.
3. Аудитларни синфланиши
Аудитлар турлари, босқичлари ва ўтказиш методлари бўйича куйидагича синфланади (1 расм).
БИРИНЧИ томон аудити (ички аудит)
Бу ташкилот мутахассислари томонидан ўтказиладиган аудит, яъни ташкилотдан ўз шахсий тизимлари, процедуралари ва ишларини, уларни белгиланган талабларга мувофиқлигига ишонч ҳосил қилиш мақсадида тадқиқот қилишни талаб қилувчи ички текширишдир. Ички аудит раҳбариятга:
буйруқлар, кўрсатмалар ва фармойишлари бажарилаётганлиги ёки бажарилмаётганлиги ҳақида;
тизим белгиланган даражада натижали ва самарали ёки йўқлиги ҳақида;
қаерда тизимда бузилишлар борлиги ҳақида маълумот беради.
Ички аудит бутун ташкилот бўйича ижобий «алоқа каналлари»ни таъминлашга имкон беради ва фаолиятни яхшилаш имкониятларини аниқлайди.
Ташкилот ўз ички аудитларига раҳбарлик қилади ва сифатни бошқариш тизимининг узи қўллаётган стандарт талабларига кай даражада мувофиқлигини намойиш қилади. Бироқ, ички аудитлар натижаларига бошқа ташкилотлар томонидан ишончсизлик билан қаралишини кутиш мумкин, аммо ички аудитларни сертификатлаштиришга тайёргарлик жараёнида, ташкилот иккинчи ва учинчи томондан текширишга ташкилотни ҳаракатини аниқлаш мумкин.
ИККИНЧИ томон аудити
Бу ташкилотни истеъмолчи ёки ушбу ташкилот фаолиятига алокадор ёки маълум даражада кизикиши мавжуд булган ташкилот номидан текширилиши. Иккинчи томон аудитининг мақсади – кизикувчи томон талаблари бажарилишига кафолат берилгани ҳолда ва доимий равишда талаб этилган даражада бажарилиши ҳақида истеъмолчини ишончини таъминлаш учун ташкилот сифатни бошқариш тизими тўғрисида етарли маълумот олишдир.
Аудит тўғри ўтказилиши ва сифат тизимининг ижобий натижавийлигини аниқ кўрсатиши зарур. Иккинчи томон аудити натижалари иккала ташкилот келажагига таъсир кўрсатувчи тижорат қарорларини келтириб чиқишини ёдда тутиш керак. Шунинг учун ҳам, кафолатланган аниқ маълумот олиш учун, аудит малакали, тегишли тайёргарликдан ўтган ходимлар томонидан ўтказилиши керак.
Агар бирор-бир ташкилот бошқа ташкилотда аудит ўтказиш учун мустақил ташкилот (масалан, сертификатлаштириш бўйича идора ёки консалтинг компанияси)га буюртма берса, ва текширувчи ташкилотдан текшириш натижаларини олса, аудитни буюртма берган ташкилот ўтказган деб ҳисоблашимиз мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |