3 Аудитни жойларда ўтказиш учун тайёргарлик.
Бу босқичда қуйидаги ишларни амалга ошириш керак:
1. Аудиторлар гуруҳини раҳбари аудит режасини тайёрлаши керак.
Аудит режаси ўз ичига:
Аудит мақсадлари ва мезонлари;
текширилиши керак бўлган маъсул шахслар, бўлинмалар ва жараёнлар кўрсатилган ҳолда аудит ҳажмлари;
аудитни ўтказиш санаси ва жойи.
аудит билан боғлиқ тадбирлар, шу жумладан кириш ва якуний йиғилишларни ўтказиш вақти ва жойларини ўз ичига олиши керак.
Режа аудит дастурини бошқариш учун жавобгар томонидан тасдиқланиши ва текширилаётган бўлинмага аудит жойида бошлангунгача тақдим қилиниши керак.
Текширилаётган бўлинма томонидан билдирилган исталган эътирозлар аудиторлар гуруҳи раҳбари, текширилаётган бўлинма раҳбари ва аудит дастурини бошқариш учун жавобгарлар томонидан биргаликда ҳал килиниши керак.
Аудиторлар гуруҳи раҳбари аудиторлар гуруҳи аъзолари орасида, текширишни турли соҳаларини ўзига хос хусусиятлари ва аудиторларни шахсий сифатлари, билими, кўникмалари ва тажрибасини ҳисобга олган ҳолда уларнинг мажбуриятларини тақсимлаши керак.
Аудиторлар гуруҳи аъзолари ишчи ҳужжатларни:
а) чек (умумий савол) - варақлар;
б) аудит гувоҳликлари, кузатмаларини рўйхатга олиш учун шакллар ва йиғилишлар баённомаларини тайёрлашлари керак
Чек-варақ – бу аудитор текшириши керак бўлган саволларни назорат рўйхати. Текширишга тайёргарлик босқичида чек-варақларни тайёрлаш муҳим ҳисобланади. Чек-варақлар аудитор томонидан текширилаётган фаолият турлари тегишли тарзда бажарилаётганлигини ёки бажарилмаётганлигини аниқлаш учун тузилади.
У текширилаётган бўлинма ходимларига саволлар кўринишида, ёки аудитор текширишни ўтказишни режалаштираётган барча бандларни кўрсатган ҳолда, аудитор учун эслатма ҳолида тузилиши мумкин.
9 расмда чек-варақ шакли намунаси келтирилган. Ҳар бир чек-варақда қўлланилаётган стандарт, сифат бўйича қўлланма ёки текширишда қўлланилаётган бошқа ҳужжатни бандига ҳавола берилиши, шунингдек мувофиқлик, номувофиклик ва шарҳлар учун жой қолдирилиши мақсадга мувофиқ. Аудитор текшириш мобайнида чек-варақда қайдлар қилади, бу эса аудит хулосасини тузиш бўйича ишни енгиллаштиради.
Чек-варақни қуйидагилар текширишга киритиладиган қилиб тузиш керак:
текшириш объектига нисбатан критик тавсифлар;
Истеъмолчини қаноатланганлиги, атроф-муҳит, хавфсизлигига таъсир кўрсатувчи, ташкилот учун жиддий иқтисодий хавф туғдирувчи тавсифлар.
даврий равишда такрорланувчи муаммолар;
ташқи ташкилотлар томонидан сифат тизимини баҳолаш натижасида аниқланган муаммолар;
аввалги ички аудитлар мобайнида аниқланган муаммолар, шу жумладан бошқа бўлинмаларда.
Аудитор, текширилаётган бўлинмада бериши мумкин бўлган саволларни олдиндан тузиши ва чек-варақда қайд қилиши мумкин.
Ташкилотни барча бўлинмаларига тааллуқли бўлган процедураларга (масалан, ҳужжатларни бошқариш процедураси) фаолиятни мувофиқлигини текширилганда барча аудиторлар фойдаланиши мумкин бўлган ягона чек-варақларни ишлаб чиқиш мумкин.
Бўлинмаларни ўзига хос фаолиятини текшириш учун ҳужжатлар таҳлил натижаларини ҳисобга олган ҳолда аудиторлар алоҳида чек – варақларни тайёрлашлари керак.
Do'stlaringiz bilan baham: |