2008 йил 6 октябрда Ўзбекистан Республикаси Президентининг 3077-сонли "Фермер хўжаликларига тасарруфидаги ер участкаларини мақбуллаштириш чора-тадбирлари бўйича таклифлар ишлаб чиқиш мақсадида махсус комиссияни ташкил қилиш тўғрисида"ги Фармойиши қабул қилинди фармойишига асосан.
Фермер хўжаликлари ер участкаларини мақбуллаштириш жараёни билан мамлакатимизда фермерлик ҳаракатини янада ривожлантиришнинг тўртинчи босқичи бошланди.
Қўйилган мақсад энг аввало:
маҳсулот етиштириш миқдорини кўпайтириш эвазига юқори даромадга эга бўлган фермер хўжаликлари сонини кўпайтириш;
тижорат банкларининг кредитларидан фойдаланиш учун етарли мулкка эга бўлишни таъминлаш;
энг аввало ўз даромади (ёки банк кредитлари) ҳисобидан техника ва бошқа воситаларни харид қилинишига эришиш;
қишлоқ хўжалиги тармоғи билан биргаликда ҳудудларда касаначилик ва бошқа соҳаларни ривожлантириш асосида янги доимий ишчи ўринларини ташкил қилишдан иборат.
5-боскич. 2012 йилдан фермер хўжаликларини ишлаб чиқаришда иқтисодий самарадорликка эришиш мақсадида кўп тармоқли фермер хўжаликларга айлантириш даври бошланди.
2017 йил 9 октябрдаги “Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари ҳимоя қилиш,қишлоқ хўжалик экин майдонларидан самарали фойдаланиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги фармони қабул қилинди.Фармонга асосан экин майдонлардан самарали фойдаланиш ва иқтисодий самарадорликка эришиш фермерлик ҳаракатини янада ривожлантиришнинг бешинчи босқичи бошланди.
Қўйилган мақсад энг аввало фермер ва деҳқон хўжаликларининг ер майдонлари ҳамда томорқа ер участкаларидан самарали фойдаланиш;
фермер хўжаликларининг асосий қисми қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш билан чекланиб қолмоқда, уларнинг қайта ишлаш, сақлаш, тайёр маҳсулотларни сотиш ва хизматлар кўрсатиш каби кўп тармоқли фаолиятини йўлга қўйиш;
2022 йилнинг 1 январидан бошлаб кўп тармоқли фаолиятни йўлга қўймаган фермер хўжаликлари билан ер ижараси шартномалари қонун ҳужжатларига мувофиқ бекор қилиш;
Кейинги йилларда аграр секторда кластерларни шакллантириш ишлари жадаллашиб бормоқда. Қишлоқ хўжалигидаги ислоҳотлар, ер майдонлари тўлиқ хусусий кластер ва кооперацияларга берилгани пахтачиликда ҳосилдорликни бир йилда ўртача 10 фоизга ошириш имконини яратди.
Мева-сабзавотчилик, ғаллачилик ва чорвачиликда ҳам 500 га яқин кластер ва кооперациялар фаолияти йўлга қўйилди. Бунинг натижасида, пандемиянинг салбий таъсирига қарамасдан, 1 миллиард долларлик мева-сабзавот экспорт қилинди.Хусусан. Ўзбeкистoн Рeспубликaси Қишлoқ xўжaлиги вaзирлиги мaълумoтлaригa кўрa биргина 2020 йилдa юртимиз ҳудудлaридa 86 тa мeвa-сaбзaвoтчилик клaстeрлaри тaшкил этилгaн.
Рeспубликa бўйичa 2019 йилдa мaвжуд 259983 гeктaр мeвa-сaбзaвoт майдонини 78841 гeктaри ёки 30,3 % и клaстeрлaргa бириктирилгaн. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва қайта ишлаш кластерининг афзалликлари қуйидагилардан иборат:
агрокластерлар қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқариш – сақлаш – қайта ишлаш – сотиш технологик жараёнларини ягона интеграцион тизимга бирлаштириш орқали маҳсулотлар сифати ва рақобатбардошлигини оширишдан томонларнинг манфаатдорлигини таъминлайди;
агрокластерларда меҳнат тақсимоти, ҳудудий ва хўжаликлараро ихтисослашув ҳамда меҳнат кооперацияси кучли ривожланган бўлиб, бу ишлаб чиқариш самарадорлигини оширишга имкон яратади;
илм-фан ва ишлаб чиқариш интеграциясини чуқурлаштириш, янги инновацион технологияларни амалиётга жадал жорий этиш жадаллашади;
хомашё қайта ишлашнинг барча босқичидан ўтиб, экспортбоп тайёр маҳсулотга айланади Кластерни ташкил этиш ва ривожлантиришни Давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тадбирларини ҳам шартли равишда учта йўналишга, яъни ташкилий, қулай шарт-шароитларни таъминлаш ва солиқ ва молия-кредит йўналишларида бўлишини таклиф этамиз.
Малакатимиз Президентининг Фармонлари ва ҳукумат қарорлари асосида “эркин иқтисодий зоналар” доирасида, айримлари эса вилоят ва туманлар ҳудудларида республикамиздаги тармоқ вазирликлари ва маҳаллий ҳокимликлар ташаббуслари билан ташкил этилган ҳолда ишламоқдалар. Лекин ушбу кластерлар фаолиятини давлат томонидан тартибга солиш ва бошқаруви тизимининг тўлиқ шаклланмаган. Фикримизча кластерлар фаолиятини бошқариш тизимини ташкил этиш ҳам бевосита давлат ва маҳаллий ҳокимият органлари томонидан амалга оширилиши мақсадга мувофиқ бўлади. Чунки иқтисодиётни ривожлантириш ва маҳаллий иқтисодиёт тармоқларининг рақобатбардошлигини ошириш мақсадида ташкил этилаётган кластерли ёндашув мамлакатмимиз иқтисодиёти учун нисбатан янги ҳисобланади. Бу борадаги хорижий давлатлар тажрибаси ҳам ушбу жараёнларга турли кўринишларда (мисол учун “давлат-хусусий шерикчилик” тизими орқали) давлат иштироки бўлишлигини тасдиқлайди.Кластерларни ташкил этиш ва уларнинг фаолият кўрсатишлари жараёнида кўриб чиқилган тамойилларга риоя этиш мақсадларнинг келишувини ва минтақада саноатнинг барқарор ривожланишига эришиш борасида ҳатти-ҳаракатларини бирлаштиришни таъминлайди.Саноат ишлаб чиқаришини кластер шаклида ташкил этиш усулидан фойдаланиш турли даражаларда иқтисодий, ижтимоий ва экологик афзалликларни намоён этади (2-жадвал).
1-жадвал