Фермер хўжаликларини ривожлантиришнинг асосий босқичлари қуйидагиларда ўз аксини топди: 1-боскич. 1991-1998 йилларда фермер хўжаликларини ташкил этиш ва фаолият юритишининг асосий меъёрий-хуқуқий асослари ишлаб чиқилди;
2-боскич. 1999-2002 йилларда зарар билан фаолият курсатаётган ширкат хўжаликларини тугатиш, улар негизида фермер хўжаликларини ташкил этиш жараёни ривожланди;
3-боскич. 2003 йилдан фермер хўжаликларини устувор йўналиш сифатида ривожлантириш белгиланди;
4-боскич. 2008 йилда фермер хўжаликларининг ер участкаларини мақбуллаштириш жараёни амалга оширилиб, уларни иқтисодий барқарор фаолият кўрсатишига замин яратилди.
5-боскич. 2012 йилдан фермер хўжаликларини ишлаб чиқаришда иқтисодий самарадорликка эришиш мақсадида кўп тармоқли фермер хўжаликларга айлантириш даври бошланди.
1 - боскич. 1991-1998 йилларда фермер хўжаликларини ташкил этиш ва фаолият юритишининг асосий меъёрий-хуқуқий асослари ишлаб чиқилди. 1991-1997 йиллар ичида қишлоқ хўжалигида мулкни давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш, турли мулкчилик ва хўжалик юритиш шакллари яратилди.
Мамлакатимизда йирик хўжаликлар ичида ички фермер хўжаликлари, туман хокимларининг қарори билан мустақил фермер хўжаликлари ташкил қилина бошланди.
1992 йилда "Деҳқон хўжалиги тўғрисида" қонун 1998 йил 30 апрелда "Ер кодекси", "Қишлоқ хўжалик кооперативи (ширкат хўжалиги) тўғрисида"ги, "Фермер хужалиги тўғрисида"ги "Деҳқон хўжалиги тўғрисида"ги қонунлари қабул қилинди ва шулар асосида қишлоқ хўжалигида иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш учун тула ҳуқуқий асос яратилди.
2 - боскич. 1999-2002 йилларда зарар билан фаолият кўрсатаётган ширкат хўжаликларини тугатиш, улар негизида фермер хўжаликларини ташкил этиш жараёнини ривожлантириш бошланди. 1999-2002 йилларда амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ зарар билан фаолият кўрсатаётган қишлоқ хўжалиги корхоналарини санациялаш жараёни бошланди. Санациялаш давридан сунг ҳам молиявий ҳолати оғир бўлган қишлоқ хўжалиги корхоналарини тугатиш ва улар негизида фермер хўжаликларини ташкил этиш жараёни ривожланди.
Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 5 январдаги 8-сонли "Қишлоқ хўжалиги корхоналарини фермер хўжаликларига айлантириш тўғрисида"ги қарори қабул қилинди.
3-боскич. 2003 йилдан фермер хўжаликларини устувор йўналиш сифатида ривожлантириш белгиланди.
Ўзбекистан Республикаси Президентининг 2003 йил 24 мартдаги "Қишлоқ
хўжалигида ислоҳотларни чукурлаштиришнинг энг муҳим йўналишлари
тўғрисида"ги ПФ-3226-сонли Фармони қабул қилинди;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2003 йил 25 октябрдаги "2004-
2006 йилларда фермер хўжаликларини ривожлантириш Концепцияси
тўғрисида"ги ПФ-3342-сонли Фармони (фермер хўжаликларини устувор
йўналиш сифатида ривожлантириш, ер-сув, механизация, молия-кредит,
солиқ суғурта, инфратузилма объектларини ривожлантириш кўзда
тутилди).
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 23 мартдаги
"Шахсий ёрдамчи, деҳқон ва фермер хўжаликларида чорва молларини
кўпайтиришни рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-308-
сонли қарори (ком таъминланган, ижтимоий муҳофазага мухтож
оилаларга чорва моли бериш, чорвачиликни ва инфратузилма объектларини ривожлантириш масалалари);
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 21 апрелдаги 842-сон "Шахсий ёрдамчи, деҳқон ва фермер хўжаликларида чорва моллар купайтиришни рағбатлантиришни кучайтириш ҳамда чорвачилик маҳсулотларини ишлаб чиқаришни кенгайтириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарори (кучли озуқа етказиб бериш ва сотишга ихтисослашган 13 та ҳудудий ва 170 та туман бирлашмалари хамда 1484 та ҳудудий шаҳобчалар ташкил қилинди).
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 5 ноябр "Ҳосилдорлиги паст ерларда давлат эҳтиёжи учун қишлоқ хўжалик маҳсулотлари етиштираётган фермер хўжаликларини қўллаб-қувватлаш чора тадбирлари тўғрисида"ги 725-сонли қарори (ҳосилдорлиги паст ерларда давлат эҳтиёжи учун маҳсулот етиштираётган фермер хўжаликларини молиявий қўллаб-қувватлаш механизми амалиётга жорий қилина бошланди. Бу мақсадда жорий йилда 60 млрд. сум, 2009 йилда 120 млрд. сўм ажратилиши кўзда тутилган).
4-боскич. 2008 йилда фермер хўжаликларининг ер участкаларини