2-Мавзу:Ўзбекистонда аграр ислоҳатларнинг моҳияти, босқичлари ва асосий йўналишлари. Режа



Download 231,5 Kb.
bet1/11
Sana19.02.2022
Hajmi231,5 Kb.
#458947
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
2-О-Мавзу (1)


2-Мавзу:Ўзбекистонда аграр ислоҳатларнинг моҳияти, босқичлари ва асосий йўналишлари.
Режа:
1.Қишлоқ хўжалигида амалга оширилаётган ислоҳатларнинг устувор йўналишлари.
2.Қишлоқ хўжалигида амалга оширилаётган аграр иқтисодий ислоҳатлар.
3.Фермер хўжаликларини ривожлантиришнинг асосий босқичлари
1.Қишлоқ хўжалигида амалга оширилаётган ислоҳатларнинг устувор йўналишлари.
Мамлакатимиз босиб ўтган тараққиёт йўлининг чуқур таҳлили, бугунги кунда жаҳон бозори конъюнктураси кескин ўзгариб, глобаллашув шароитида рақобат тобора кучайиб бораётгани давлатимизни янада барқарор ва жадал суръатлар билан ривожлантириш учун мутлақо янгича ёндашув ҳамда тамойилларни ишлаб чиқиш ва рўёбга чиқаришни тақозо этмоқда. Олиб борилаётган ислоҳотлар самарасини янада ошириш мақсадида қишлоқ хўжалигида қуйидаги усувор вазифалар белгиланди:
таркибий ўзгартиришларни чуқурлаштириш ва қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини изчил ривожлантириш, мамлакат озиқ-овқат хавфсизлигини янада мустаҳкамлаш, экологик тоза маҳсулотлар ишлаб чиқаришни кенгайтириш, аграр секторнинг экспорт салоҳиятини сезиларли даражада ошириш;
пахта ва бошоқли дон экиладиган майдонларни қисқартириш, бўшаган ерларга картошка, сабзавот, озуқа ва ёғ олинадиган экинларни экиш, шунингдек, янги интенсив боғ ва узумзорларни жойлаштириш ҳисобига экин майдонларини янада оптималлаштириш;
фермер хўжаликлари, энг аввало, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқариш билан бир қаторда, қайта ишлаш, тайёрлаш, сақлаш, сотиш, қурилиш ишлари ва хизматлар кўрсатиш билан шуғулланаётган кўп тармоқли фермер хўжаликларини рағбатлантириш ва ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш;
қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини чуқур қайта ишлаш, ярим тайёр ва тайёр озиқ-овқат ҳамда қадоқлаш маҳсулотларини ишлаб чиқариш бўйича энг замонавий юқори технологик асбоб-ускуналар билан жиҳозланган янги қайта ишлаш корхоналарини қуриш, мавжудларини реконструкция ва модернизация қилиш бўйича инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш;
қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сақлаш, ташиш ва сотиш, агрокимё, молиявий ва бошқа замонавий бозор хизматлари кўрсатиш инфратузилмасини янада кенгайтириш;
суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини янада яхшилаш, мелиорация ва ирригация объектлари тармоқларини ривожлантириш, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариш соҳасига интенсив усулларни, энг аввало, сув ва ресурсларни тежайдиган замонавий агротехнологияларни жорий этиш, унумдорлиги юқори бўлган қишлоқ хўжалиги техникасидан фойдаланиш;
касаллик ва зараркунандаларга чидамли, маҳаллий ер-иқлим ва экологик шароитларга мослашган қишлоқ хўжалиги экинларининг янги селекция навларини ҳамда юқори маҳсулдорликка эга ҳайвонот зотларини яратиш ва ишлаб чиқаришга жорий этиш бўйича илмий-тадқиқот ишларини кенгайтириш;
глобал иқлим ўзгаришлари ва Орол денгизи қуришининг қишлоқ хўжалиги ривожланиши ҳамда аҳолининг ҳаёт фаолиятига салбий таъсирини юмшатиш бўйича тизимли чора-тадбирлар кўриш.
Мамлакатимиз қишлоқ хўжалиги бўйича улкан салоҳиятга эга. Бозорларимиз тўкин, халқимиз ризқи мўл-кўл бўлишидан тортиб, экспортдан қўшимча даромад топишгача бўлган жуда кўп масалалар шу йўналиш ривожига боғлиқ.
Лекин узоқ йиллар давомида аграр соҳага етарлича эътибор берилмади. На бозор иқтисодиёти, на ерга муносабат, на манфаатдорлик бор эди. Маблағ, илмий инновациялар жалб этилмади. Оқибатда ерлар “чарчаб”, унумдорлик пасайиб кетди. Маҳсулотни қайта ишлаш, қўшимча қиймат олиш бўйича тизим яратилмади.
Кейинги йилларда соҳани ислоҳ қилиш ва бозор механизмларини жорий этиш бўйича қатор ишлар амалга оширилди. Давлат харид нархлари қарийб 3 баробарга кўтарилгани натижасида деҳқон ва фермерларда манфаатдорлик туйғуси ошди. Пахтачилик ва ғаллачилик ҳашар эмас, чинакам даромад манбаига айланди.Янги технология ва инновацияларни жорий қилиш, меҳнат унумдорлиги ва иш ҳақини ошириш мақсадида 76 та пахта-тўқимачилик кластери ташкил этилди. 2019 йилнинг ўзида 25 минг гектар пахта майдонларида сув тежовчи янги суғориш тизими жорий қилинди. Фойдаланишдан чиққан 1 миллион 100 минг гектар ерни қайта ишга киритиш бўйича катта саъй-ҳаракатлар бошланди.
Ер эгалари унумдорлик ва ҳосилдорликни ошириш мақсадида ерга инвестиция киритишга интилиши учун уларнинг эртанги кунга тўла ишончи бўлиши керак. Ер ажратишнинг шаффоф тизими ва ерга бўлган ҳуқуқнинг кафолатланишини, ернинг дахлсизлигини таъминлаш, ерга бўлган муносабат тушунчасини ҳуқуқ соҳасига киритиш бу нафақат аҳоли бандлиги, экспорт, балки бюджетга қўшимча даромадлар тушумини ҳам таъминлайди.Бунда, аввало, қишлоқ хўжалиги ерларининг аниқ ҳисобини юритиш, улардан фойдаланишни такомиллаштириш муҳим. Шундан келиб чиқиб, “Давергеодезкадастр” қўмитасига 2021 йил охирига қадар республиканинг барча ҳудудларида ерни ҳисобга олиш ишларини якунлаш, ер ҳисобини юритиш бўйича ягона электрон базасини яратади.
Қишлоқ хўжалигида сувдан тўғри фойдаланиш ҳам жуда муҳим масала. Таҳлилларга кўра, юртимизда экин майдонларига миллиардлаб куб метр сув йўналтирилса-да, унинг фақат 60 фоизи экинларга етиб боради, қолгани эса ирригация тизимларида ва суғориш жараёнида йўқотилади.
Жаҳон ресурслар институти тахминларига кўра, 2040 йилга бориб Ўзбекистон сув ўта танқис бўлган 33 мамлакат қаторига кириши мумкин.
Шу боис сувдан фойдаланиш самарадорлигини ошириш ва унинг ҳисобини юритиш, ҳар йили 200 минг гектар майдонда сув тежовчи технологияларни жорий қилиб бориш зарур. Ушбу йўналишлар ишлаб чиқилган стратегияда ўз аксини топган.Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш ва давлат харидлари тизимини такомиллаштириш масалалари муҳокама қилинар экан, бюджет маблағларининг асосий қисмини ерларнинг унумдорлигини ошириш, сув тежовчи технологияларни жорий қилиш, илм-фанни ривожлантиришга сарфлаш лозим. Соҳанинг экспорт салоҳиятини ошириш ва қўшимча қийматга эга маҳсулотлар ишлаб чиқариш ҳажмини кўпайтириш масалаларига алоҳида аҳамият қаратилиб, бу борадаги жаҳон тажрибаси таҳлил қилинди. Масалан, Туркияда 1 гектар ердан 2 минг долларлик, Мисрда 8 минг долларлик, Исроилда 12 минг долларлик маҳсулот етиштирилади. Юртимизда эса бу кўрсаткич 300 доллардан ошмаяпти. Доим ягона стандартдаги товар етказиб бериш йўлга қўйилмагани сабабли маҳсулотларимиз ташқи бозорда рақобатлаша олмаяпти.
Аграр тармоқдаги экспорт ҳажми 2018 йилда 2,3 миллиард долларни ташкил этган. Стратегияда белгиланаётган вазифаларни амалга ошириш натижасида бу кўрсаткични 2030 йилга бориб 20 миллиард долларга етказиш мўлжалланмоқда.Бу борада томорқа хўжаликлари ҳам катта резерв экани, “бир маҳалла – бир маҳсулот” тамойили асосида жойларда логистика хизматини кенг йўлга қўйиш, кичик ишлаб чиқарувчиларни кооперацияга бирлаштириб, маҳсулотлар сифати ва стандартлари бир хиллигини таъминлаш лозим.Хизмат кўрсатиш борасида ҳам камчиликлар мавжуд. Масалан, бу тизимда рақобат йўқлиги сабабли хизматлар нархи юқори, маҳсулот ишлаб чиқарувчиларда танлаш имконияти йўқ. Шунинг учун минерал ўғитларни етказиб бериш, ўсимликларни ҳимоя қилиш, техника ва бошқа хизматлар соҳасида давлат-хусусий шериклик асосида хизмат турларини кўпайтириш, хусусий корхоналар фаолиятини йўлга қўйиш.

Download 231,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish