республика бўйича 10 та ирригация тизимлари ҳавза бошқармалари ва битта Фарғона водийси бўйича бирлаштирилган диспетчерлик марказига эга бўлган магистрал каналлари тизими бошқармаси ташкил этилди;
фермер хўжаликларига сувдан фойдаланишни самарали йўлга қўйиш ва бу борада хизмат кўрсатиш сифатини яхшилаш мақсадида сувдан фойдаланувчилар уюшмалари ташкил этилди;
молия вазирлиги тасарруфида Суғориладиган ерларнинг мелиоратив холатларини яхшилаш бўйича алоҳида махсус жамғарма ташкил қилинди. (Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 31 октябрдаги 718-сонли қарори. 2008-2012 йилларда суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш давлат дастурини амалга ошириш бошланди. Дастур доирасида 2008 йилга 75 млрд сўм ажратилган бўлса, 2012 йилгача 604 млрд 663 млн сўм ажратилиши кўзда тутилган).
молия вазирлиги қошида "Ўзмелиомашлизинг" давлат лизинг компанияси ташкил ^илинди (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2007 йил 21 декабрдаги 266-сонли қарори).
Мулк ислоҳоти натижасида:
давлат мулки тугатилиб, хусусий, жамоа, ҳиссадорлик ёки хориж сармояси билан шаклланадиган мулклар юзага келди;
қишлоқ хўжалигида мулк "давлат мулки" ва "жамоа мулки" (ширкат ва жамоа хўжаликлари) шаклидан "хусусий мулк" (дехдон ва фермер хўжаликлари) шаклига ўтказилмоқда (105 та қоракўлчиликка ихтисослаштирилган ширкат хўжаликлари ва илмий-тадқиқот институтларнинг тажриба хўжаликларидан ташқари;
жамоа мулки бўлган боғ ва токзорлар, чорва фермалари ва моллари, техникалар ҳамда бошқа мол-мулклар хусусийлаштирилди;
хусусий мулкларни ҳимоя қилиш ва уларнинг ривожланишини ҳуқуқий жиҳатдан кафолатлаш бўйича меъёрий хужжатлар қабул қилинди.
қишлоқ хўжалигида нодавлат сектор томонидан 99 фоиз маҳсулот ишлаб чиқарилмоқда.