29- расм. Пичоқни юқоридан санчишга уринган душманни қуролсизлантириш
пичоқни пастдан санчишга уринган рақибни қуролсизлантириш (30- расм). Рақиб қулочкашлаб пичоқ санчмоқчи бўлган фурсатда четга олд томон қадам ташлаб ёки сакраб ўтиб, гавдани пичоқ йўналишидан четга олган тарзда чап қўл билаги рақиб билаги уриб тўсилади (муҳосара қилинади) (30- «а» расм) ва айни вақтда, ўнг қўл билан рақибнинг юзи ёки оёқ билан болдирига (тиззаси, човига) қарата қаттиқ зарба берилади. Рақибнинг пичоқ тутган қўли тирсак енги, хусусан, устки қисмидан ушлаб, чап қўл олдинга кескин узатилган, ўнг қўл гавда томон қаттиқ тортилган тарзда белига қайрилади (30- «б» ва «в» расм) ва ўнг қўл кафтининг ён қирраси ёки муштнинг мушакли қисми билан рақиб бош суягининг асосига қарата қаттиқ зарба берилади. Ўнг қўл кафтининг асоси рақиб панжасининг орқасига юқори томондан келтирилиб, билак суягига зўр берилган тарзда босилади ва шу тариқа панжасидаги пичоқ сиқиб чиқарилиб, қуролсизлантирилади. Шундан сўнг, вазиятга кўра иш тутилиб, рақиб ҳаётдан маҳрум қилинади ёки бўғзига пичоқ тиғи қадалиб, қўли орқасига қайрилган ҳолатда тегишли жойга олиб борилади (30- «д» расм) ёхуд ерга қулатилиб, боғланади;
30- расм. Пичоқни пастдан санчишга уринган душманни қуролсизлантириш
пичоқни ўнг томондан қулочкашлаб санчишга уринган рақибни қуролсизлантириш
1- усул. Рақиб қўлини ташқарига қайириб қуролсизлантириш
(31- расм)
рақиб қулочкашлаб пичоқ санчмоқчи бўлган фурсатда зудлик билан гавдани ўнг томон буриш баробарида, иккала қўл кескин юқорига кўтарилиб, билаклар воситасида рақиб билаги уриб тўсилади (муҳосара қилинади)
(31- «а» расм) ва айни вақтда, оёқ билан рақиб болдирига (тиззаси, човига) қарата қаттиқ зарба берилади. Ўнг қўл билан рақиб панжаси юқоридан тутиб олиниб, чап қўл билан тирсак бўғинига қарата зарба берилади ва шу тариқа рақиб қўли икки букилиб (31- «б» расм), оёқ билан човига (қорин соҳасига) қаттиқ зарба берилади. Рақиб қўлини ташқи томон қайириш баробарида, оёғи орқа томондан чалинади (тиралиб турган оёғи ердан тепиб узилади) ва ерга қулатилади (31- «в», «г» ва «д» расм). Пичоқ тутган қўли ҳали қўйиб юборилмаган рақибга оёқ билан кучли зарбалар берилади ва қўли иккита оёқ орасига қисилиб олинган тарзда ўнг қўл билан тирсагини оғритиб, қуролсизлантирилади (31- «е» ва «ё» расм);
31- расм. Пичоқни ўнг томондан қулочкашлаб
санчишга уринган рақибни қуролсизлантириш
2- усул. Рақибнинг узатилган қўлини ичкарига қайириб қуролсизлантириш
рақиб қулочкашлаб пичоқ санчмоқчи бўлган фурсатда зудлик билан гавдани ўнг томон буриш баробарида, иккала қўл кескин юқорига кўтарилиб, билаклар воситасида рақиб билаги уриб тўсилади (муҳосара қилинади) (31- «а» расм). Айни вақтда, оёқ билан рақиб болдирига (тиззаси, човига) қарата қаттиқ зарба берилиб, ўнг қўл билан рақибнинг пичоқ тутган панжаси чап билакка сиқиб олинган тарзда юқори қисмидан маҳкам ушланади. Қўл кескин силтаниб, рақибнинг узатилган қўли, панжасининг орқа томони қаттиқ босилган тарзда, ичкарига қайрилади ва шу тариқа қўлидаги пичоқ чиқариб олинади. Шундан сўнг, вазиятга қараб иш тутилади, хусусан, рақиб ўз пичоғи воситасида ҳаётдан маҳрум қилинади ёки ерга қулатилади;
Do'stlaringiz bilan baham: |