пичоқни пастдан санчиш (28- «в» расм). Бундай амал пичоқ тутган ўнг қўлни ортга тортгач, юқорига қисқа силтаб бажарилади. Санчилаётган пичоқ учи рақиб қорни, биқини ёки курагининг остига йўлланади;
пичоқни тўғрига йўналтириб санчиш. Бундай амал пичоқ тутган ўнг қўлни ортга тортгач, бир қадам олдинга одимлаш (танани олдинга ташлаш) баробарида, тўғрига кескин узатиб бажарилади. Санчилаётган пичоқ учи рақиб қорни, кўкрак ёки бўйин соҳасига йўлланади;
пичоқни юқоридан санчишга уринган душманни қуролсизлантириш:
1- усул. Рақибнинг узатилган қўлини ташқарига қайириш
қулочкашлаб пичоқ санчмоқчи бўлган рақиб томон қадам ташлаб ёки сакраб ўтиб, чап қўл билаги рақиб билаги уриб тўсилади ва айни вақтда, ўнг қўл билан рақибнинг қуёш ўрилмаси ёки ўнг оёқ билан болдирига (тиззаси, човига) қарата қаттиқ зарба берилади. Чап қўлнинг панжаси билан рақиб билагининг юқори қисми, ўнг қўл билан эса енгининг тирсак қисмидан тутиб, ўнг қўл гавда томон юқорига тортилади, чап қўл эса ташқарига итарилади ва шу тариқа рақибнинг узатилган қўли ташқарига қайрилади. Шу фурсатда рақиб, оёғи орқа томондан чалиниб, ерга қулатилади. Пичоқ тутган қўли ҳали қўйиб юборилмаган рақибга оёқ билан кетма-кет зарбалар берилади ва қўли иккита оёқ орасига қисилиб олинган тарзда ўнг қўл билан рақиб тирсагининг орқа томони, буккан-ча, оғритилиб, қуролсизлантирилади. Зарурат туғилса, рақибнинг билаги қайрилиб, юзи ерга қаратилган тарзда қорнига айлантириб ётқизилади ва қўли орқага қайрилиб, боғланади;
2- усул. Рақибнинг узатилган қўлини ичкарига қайириш (29- расм)
қулочкашлаб пичоқ санчмоқчи бўлган рақиб томон қадам ташлаб ёки сакраб ўтиб, бир оз букилган чап қўл билаги рақиб билаги уриб тўсилади (муҳосара қилинади) (29- «а» расм) ва айни вақтда, ўнг қўл билан рақиб жағининг ўнг томони ёки ўнг оёқ билан болдири ёхуд човига (тизза билан кўкрак қафасига) қарата қаттиқ зарба берилади. Ўнг қўл билан рақибнинг пичоқ тутган панжаси чап билакка сиқиб олинган тарзда юқори қисмидан маҳкам ушланиб, ўнг оёқ орқада қолдирилганча, ўнг томон кескин бурилиб, рақибнинг узатилган қўли ичкарига қайрилади (29- «б» ва «в» расм). Сиқиб турилган панжасининг орқа томонига босиб, жони оғритилган рақиб қуролсизлантирилади. Қуролсизлантирилган рақиб, одатда, ҳаётдан маҳрум қилинади ёки тегишли жойга тортиб борилади (29- «г» ва «д» расм). Зарурат туғилса, рақиб қўли боғланади. Бунинг учун чап оёқ олдинга кенг ташланиб ўнг қўли қўйиб юборилмаган рақиб ерга қулатилади ва қўлли орқага қайрилиб, боғланади;
Do'stlaringiz bilan baham: |