2-Мавзу. Жисмоний тайёргарлик мазмуни ва моҳияти жисмоний сифатлар қандай хусусият хисобланади


Организмнинг кислород етишмаслигига бардош бериш



Download 8,55 Mb.
bet10/35
Sana20.07.2022
Hajmi8,55 Mb.
#827194
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   35
Bog'liq
2-мавз

58. Организмнинг кислород етишмаслигига бардош бериш қобилияти – ҳарбий хизматчининг кислород етишмаётган шароитда ўз хатти-ҳаракатини самарали бажара билиш қобилиятини англатади.
Организмнинг кислород етишмаслигига бардош бериш сифати нафас ва юрак-томир тизимларига сезиларли юклама бериш, шунингдек, нафас олиш жараёнини давомли тўхтатиш билан боғлиқ жисмоний машқлар (сув остида узоққа сузиш, сув ҳавзасига сакраш, қисқа ва ўрта масофаларга югуриш машқлари) воситасида ривожлантиради.
24- машқ. Сув остида узоққа сузиш машқи.
Старт олиш супасидаги дастлабки ҳолатдан сакрагач, бассейн тубига юритилган чизиқ ёки 1-1,5 метр чуқурликда тортилган арқонга қараб мўлжал олган тарзда ҳар қандай усулда сув остида сузиш. Старт якка тартибда, ҳарбий хизматчи машқ ижросига ҳозир бўлгач, олинади. Бассейн деворидан итарилган тарзда старт олишга ҳам рухсат берилади. Сузиш давомида ҳарбий хизматчининг танаси тўла-тўкис сув остида бўлиши шарт.
Тананинг ҳар қандай қисми сув юзасига чиқиши билан машқ ижроси тўхтатилади ва машқ бажарилмаган, деб эътироф этилади. Машқ ижросининг натижаси тананинг ҳар қандай қисми сув юзасига чиқишига кўра белгиланади. Машқ давомида бассейн суви остидаги йўл кўрсатиш арқонига тирмашган тарзда ҳаракатланиш ман этилади.
59. Тебраниш таъсирига бардош бериш қобилияти – ҳарбий хизматчининг тебранувчи таянч юзалар ёки самолёт, вертолёт, танк ва шу каби бошқа турдаги ҳарбий техника иши орқали таъсир ўтказиладиган механик тебранишларга чидамлилигини англатади.
Организмнинг тебраниш таъсирига бардош бериш қобилияти танг шароитга мослашиш, мушакларни ихтиёрий равишда бўшаштириш ва нафас олиш жараёнини идора қилиш кўникмалари шаклланишига омил бўладиган жисмоний машқлар воситасида ривожлантиради.
60. Гиподинамия таъсирига бардош бериш қобилияти – ҳарбий хизматчининг мушакларга бериладиган юклама кучи кескин пасайган, ҳаракатланиш фаолияти сустлашган шароитда иш қобилиятини сақлаб қолиш хусусиятини англатади.
Гиподинамия таъсирига бардош беришга ҳарбий хизматчининг чидамлилик сифатини ривожлантиришга омил бўладиган жисмоний машқлар ҳамда ўқув-жанговар фаолиятнинг турли шароитларида бажариладиган махсус машқлар воситасида эришилади.

Download 8,55 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   35




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish