2-Мавзу. Жисмоний тайёргарлик мазмуни ва моҳияти жисмоний сифатлар қандай хусусият хисобланади



Download 8,55 Mb.
bet11/35
Sana20.07.2022
Hajmi8,55 Mb.
#827194
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   35
Bog'liq
2-мавз

61. Ҳарбий-амалий кўникмалар – қўйилган вазифага мос равишда бажариладиган амалий хатти-ҳаракатлар ижросининг ғайриихтиёрий равишда амалга оширилишига қадар етказилишини англатади.
Асосий ҳарбий-амалий кўникмалар жумласига: марш югуриш машқи, тўсиқларни енгиб ўтиш, ҳарбий-амалий сузиш, қўл жанги амалларини бажариш кўникмалари киради. Бундай кўникмалар тегишли машқни кўп маротаба бажариш йўли билан шаклланади.
25- машқ. Марш югуриш машқи.
а) 5 километрга;
б) 10 километрга.
5 ва 10 километрли марш югуриш бўлинма (гуруҳ, взвод ва уларга тенглаштирилган бўлинма) таркибида, табиий жойнинг асосан нотекис ҳудудида ўтказилади.
Марш югуриш машқида иштирок этаётган ҳар бир ҳарбий хизматчи ўзига бириктирилган ўқли қурол, икки дона ўқдон, ўқдонлар учун сумка ва газниқобга эга бўлиши лозим. Ўқдонлар учун сумка юк енгиллаштириш нимчасига алмаштирилишига рухсат берилади.
Жисмоний тайёргарлик савиясини текшириш жараёнида бўлинмага марш югуриш учун ижобий баҳо, ушбу бўлинма финиш маррасига тўла таркибда етиб келгандагина белгиланади. Марш давомида биринчи ва сўнгги ҳарбий хизматчи ўртасидаги масофа 100 метрдан, финишда эса 50 метрдан ошиб кетмаслиги лозим. Марш югуриш давомида қурол, газниқоб ва шу каби анжом-аслаҳа таркибига кирадиган бошқа буюмлар шерикка берилмаслик шарти билан ўзаро ёрдам беришга рухсат берилади. Финиш маррасига қадар қолган 50 метрли масофа, ушбу дистанциянинг иккала томонига ёрқин рангли байроқчалар ўрнатилиб, кўрсатилади. Маршда югуриш машқида иштирок этаётган бўлинманинг охирги ҳарбий хизматчи етиб келган вақт – финиш вақти сифатида эътироф этилади.
Бўлинманинг жамики шахсий таркиби, шу жумладан, бўлинма командири қайси ёш гуруҳига мансублигидан қатъи назар, марш югуриш машқини ўз бўлинмаси таркибида бажаради.
26- машқ. Тўсиқлар йўлагини енгиб ўтиш.
а) ягона тўсиқлар йўлагида бажариладиган умумий назорат машқи.
Ушбу машқ қуролсиз бажарилади. Масофа – 400 м. Дастлабки ҳолат ва бажариладиган амаллар:
траншея ичида тик турган ҳолатда вазни 600 грамм келадиган ўқув граната 20 метр наридаги деворга (девордаги туйнукка) ёки девор олдидаги ўлчами 1х2,6 м келадиган майдончага (гранатанинг ушбу майдонга бевосита тушиши ҳисобга олинади) улоқтирилади. Биринчи граната нишонга тегмаса, граната улоқтириш амали нишонга теккунга қадар давом эттирилади, бироқ гранаталар сони уч донадан ошмайди * (* агар учала граната ҳам нишонга ёки белгиланган жойга тегмаса, назорат машқи ижроси учун белгиланган балллар миқдори бир баллга пасайтирилади);
траншеядан сакраб чиқилиб, тўсиқлар йўлаги бошланадиган маррага қадар 100 метр масофа югуриб ўтилган тарзда байроқча атрофидан айланиб ўтилади;
эни 2,5 метр келадиган хандақ устидан сакраб ўтилади;
лабиринт йўлаклари бўйлаб югуриб, девордан ошиб ўтилади;
вертикал тушган нарвондан вайрон бўлган кўприкнинг иккинчи (эгилган) тўсини устига чиқилади;
тўсинлар бўйлаб, узилган қисмларидан сакраб ўтган тарзда югуриб ўтилади ва сўнгги тўсин учидан тик турган ҳолатга ерга сакраб тушилади;
вайрон бўлган зинапоянинг учта поғонаси енгиб ўтилади. Бунда, зинапоя поғоналари орасидаги ерга иккала оёқ билан тегиб тушиш мажбурий саналиб, тўртинчи поғонанинг остидан ўтилади;
девордаги туйнук орқали ўтиб, траншея ичига сакраб тушилади ва юриш йўлаги бўйлаб юриб ўтилади;
қудуқ ичидан ташқарига отилиб чиқилади;
сакраганча, девордан ошиб ўтилади;
нишоб зина бўйлаб тўртинчи поғонага қадар югуриб чиқилиб, вайрон бўлган зинапоя поғоналари бўйлаб пастга югуриб тушилади;
вертикал тушган нарвондан вайрон бўлган кўприк тўсинига чиқилади;
тўсинлар бўйлаб, узилган қисмларидан сакраб ўтган тарзда югуриб ўтилади ва нишоб тахта устидан югурганча пастга тушилади;
эни 2 метр келадиган хандақ устидан сакраб ўтилади;
20 метр масофа югуриб ўтилган тарзда байроқча айланиб ўтилади;
йўлак бўйлаб 100 метр масофа ортки йўналишда югуриб ўтилади;
б) танк, муҳандислик, автомобиль ва артиллерия қўшинларига қарашли ҳарбий қисм шахсий таркиби, бундай ҳарбий қисмлар учун офицерлар тайёрланадиган ОҲТМ курсантлари томонидан тўсиқлар йўлагида бажариладиган махсус назорат машқи (МНМ).
Ушбу машқ газниқоб билан бажарилади. Масофа – 400 м. Дастлабки ҳолат ва бажариладиган амаллар:
хандақ ичида тик турган ҳолатдан сакраб чиқилиб, йўлак бўйлаб биринчи траншея томон 60 метр югуриб ўтилган тарзда байроқча атрофидан айланиб, траншея устидан сакраб ўтилади;
юк билан биргаликдаги уч поғонали дўнгликка қадар югуриб борилиб, ерда турган вазни 40 кг келадиган яшик даст кўтарилиб, дастлаб пастки поғона, сўнг ўрта поғонага чиқарилади ва тескари тартибда ерга туширилади;
механик-ҳайдовчи люкига кирилиб, устки люкдан вазни 600 грамм келадиган ўқув граната 13 метр наридаги диаметри 2 м келадиган доира ичига улоқтирилади. Биринчи граната нишонга тегмаса, нишонга шикаст етказилгунга қадар граната улоқтириш амали давом эттирилади, бироқ улоқтирилган гранаталар сони уч донадан ошмайди;
захира люк орқали ташқарига чиқилади;
хандақ ичига сакраб тушилиб, орт омондаги брустверда турган, вазни 40 кг келадиган яшик даст кўтарилиб, дастлаб олд брустверга сўнг, яна ортки брустверга олиб ўтилади ва хандақ ичидан сакраб чиқилади;
лабиринт йўлаклари бўйлаб югуриб, девордан ошиб ўтилади;
вайрон бўлган зинапоянинг тўртта поғонаси енгиб ўтилади. Бунда, зинапоя поғоналари орасидаги ерга иккала оёқ билан тегиб тушиш мажбурий саналиб, тўртинчи поғонанинг остидан ўтилади;
девор енгиб ўтилиб, траншея ичига сакраб тушилади ва юриш йўлаги бўйлаб юриб борилганча, қудуқ ичидан ташқарига отилиб чиқилади;
девордаги рахна орқали ўтиб, нишаб зина бўйлаб тўртинчи поғонага қадар югуриб чиқилгач, ерга сакраб тушилади ва вайрон бўлган зинапоянинг учта поғонаси енгиб ўтилади. Бунда, зинапоя поғоналари орасидаги ерга иккала оёқ тегиб тушиш мажбурий саналади;
вертикал тушган нарвондан вайрон бўлган кўприк тўсини устига чиқилади ва тўсинлар бўйлаб, узилган қисмларидан сакраб ўтган тарзда югуриб ўтилгач, нишаб тахтадан пастга югуриб тушилади;
эни 2 м келадиган хандақ устидан сакраб, 60 м югуриб ўтилгач, биринчи траншея устидан сакраб ўтилган тарзда байроқча атрофидан айланиб ўтилади;
траншея устидан сакраб ўтилиб, 60 м югуриб ўтилгач, хандақ ичига сакраб тушилади.

Download 8,55 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   35




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish