Билишни табиий-илмий даражаси
Табииётшунослик фанларини ўрганиш фақатгина маданиятли кишиларни билим доирасини оширибгина қолмай уларни фикрлаш қобилиятини ҳам ортиради. Аниқ мисол асосида келтирган иборамизни аниқлашга харакат қиламиз.
Ньютонни оламни тортилиш қонунини яратилишини кўриб чиқамиз.
Айтайлик Ньютон билан бирга олма дарахти остида дам олиб ётипмиз. Олма Ньютон, мен ва бошқа кишиларни ҳам бошига тушган лекин дунёни тортилиш қонуни у яратди.
Ньютонга нима ёрдам берди? деган савол туғилади, уни қизиқиши ва ажабланиши. Олмани тушиши бу эмпирик факт, сезгилар ёрдамида олинадиган тажриба бўлиб илмий-текширишни ривожланишини бошланғич нуқтаси. Биринчи эмприк факт аниқланди ва илмий изланишга асос солди. Илмий текширишни нуқтаси бу илмий факт. Хўп кейин нима бўлди? Энди бирон хулоса чиқариш учун бир ходисани ўзи кўп марта такрорланиши керак, энди бошқа олмани тушиши кузатилади, натижада ҳақиқатдан бошқа олмалар ҳам доимо шундай тушади деган саволга жавоб топамиз. Буни текшириш услуби дейилади ва табииётшуносликда кенг қўлланилади. Энди текшириш обoектини синаб кўриш учун олма тўпини силкитамиз ва энди олмалар ўзини қандай сезади - тажриба ўтказамиз ва "ҳа" ёки "йўқ" жавобини оламиз. Олма дарахтини силкитишимиз билан олмалар дастлабки олмадек тўкиляпти.
Лекин физик қонунлар келтириб чиқариш учун олма дарахтини тажрибаси ўзи камлик қилади. Энди худди шунга ўхшаш нарса ва ходисаларни ҳам кузатиш керак. Улар бир-биридан қанча катта фарқ қилса шунча яхши бўлади. Қаранг кўпгина нарсалар ерга келиб тушаркан. Уларга қандайдир куч таoсир қилаётгандек. Агар ҳар қандай ҳолатда ҳам бир хил куч дейдиган бўлсак ерга ҳамма нарса келиб тушмас экан. Масалан ой ерга келиб тушмайди, у ердан узоқда жойлашган.
Эндиги навбатдаги вазифа шу фарқларни аналогини - ўхшашини топишдан иборат, бу илмий текшириш босқичини муҳим соҳаси.
Ҳамма нарсалар билан тажриба ўтказиш шарт эмас, масалан коинот жисмлари кузатилади. Энди биз ерга тортиладиган кучга эмас ундан қочадиган куч ҳақида тушунчага эга бўламиз. Агар тажриба ўтказиш зарур деб топилса уни модели ҳосил қилинади. Моделда тажриба натижаларини ҳақиқий жисмга тенглаштирилади.
Фикрий тажриба ўтказиш ҳам муҳим аҳамиятга эга. Бунинг учун ҳақиқатда йўқ жисм тасаввур қилиниб фикрий тажриба ўтказилади. Тасаввур қилиш билан ҳам маoлум тушунчага эга бўламиз. Тушунча - ақл - идрокни ижодий натижаси. Идеаллаштиришни ҳам аҳамияти катта, масалан идеал теккиз юза, идеал шар.
Тасаввур қилиш, оброзлар ҳосил қилиш маданиятда охири бўлса, фанда илмий текширишни оралиқ ҳолати.
Тушунча фанда алоҳида ўринлардан бирида туриб атамаларни ҳам ўз ичига олади. Фан атамалари, белгилари, тамғалари ёзувни қисқартмасидан иборат.
Бизни мисолимизда олдинга қараб бориш учун жисмни тушишини исботлайдиган қониқарли гипотеза топиш керак. Бунинг учун эмприк фактларни ўзи кифоя қилмайди. Мазкур масалага боғланган билимлардан фойдаланиш керак бўлади.
Ньютон илгари ўзи яратган механика қонунларидан фойдаланиб оламни тортилиш назариясини яратди. Бир неча қонунлардан фойдаланиб энди назария яратилди. Бир соҳага тушуниб етилди. Бу - оламни тортишиш қонуни.
Фанда эмприк далиллардан ташқари янги тушунчалар ҳам керак бўлади, улар фанни бошқа яқин бўлимларидан олинади. Бизни мисолимизда Ньютон механика қонунидаги масса-оғирлик ва кучни қўллаб дунёни тортилиш қонунини очди.
Фанда нарса ва ҳодисаларни моҳиятини тушунтириш учун гипотезалар яратилади, ҳар қандай гипотеза эмприк текширишдан ўтиши керак, у агар янги тажрибаларда исботланса қонунга айланади, акси бўлса рад этилади.
Бир неча қонунлар йиғиндиси натижаларидан назариялар келтириб чиқарилади (масалан, эволюцион таoлимот).
Шундай қилиб фан кузатишлардан, тажрибалардан, гипотеза ва назариялардан тузилган.
Илмий билиш услублари - услуб бу мақсадга мувофиқ йўналтирилган натижаларни олишга ёрдам берадиган харакатлар йиғиндисидан иборат. Услуб фактлар танлови, услубларни такомиллаштиришга доимо ҳаракат қилиб бориш керак.
Услубларни иккига бўлиш мумкин:
Эмприк услублар - кузатишлар, ўлчовлар; ёзиш тажрибалар киради.
Назарий услублар - формализация ( ) абстракт, математик модел тузиш, бу ўрганилаётган процесслар ҳолатини очиб беради; Аксиомалаштириш - аксиомоларга асосланган назариялар тузиш; Гипотетик - дедуктив услуб - бир-бирига боғланган фактлар асосида гипотезалар тузилади.
Услублар фақатгина илмий-текшириш ишларидагина эмас инсон ҳаёт фаолиятида ҳам катта аҳамиятга эга.
4). Дунёни табиий илмий куриниши.
Тарихий дунёни табиий илмий кўриниши - манзараси Янги дунё даврларида дунёни механик тасаввур этганлар, уларни қарашларида дунё соат механизми сингари тузилган, ҳар қандай ходисаларни бошланиши, тартиби бор. Бундай дунёда ҳар қандай фавқулодда ҳодисаларга ўрин йўқ. Келажакни олдиндан билиш ва ўтганни қайта тиклаш мумкин деб қаралар эди. ХVII-ХVIII асрларда эса дунёни гигант-улкан автомат ўйинчоққа ўхшатилди. Бундай қарашларни асосида дин туради, чунки фан ўзи дин асосида келиб чиққан.
Худо энг олий мавжудот бўлгани учун дунёни ўзига ўхшаган олий даражада рационал - яратган.
Инсон ҳам Худо томонидан яратилган энг олий мавжудот бўлгани учун дунёдаги нарса ҳодисаларни, дунёни била олади.
Дунё манзарасига механистик қарашлар худо бу худди соатсоздек коинотни яратувчиси деб қаралди.
Энди ХIХ асрда Термодинамика ривожланиши ажойиб хулоса келтириб чиқарди. "Агар дунё улкан гигант машинадан иборат бўлса, бундай машинани тўхташи муққарар, чунки запас-захирадаги эпергия эртами кечми тугайди".
Дунё манзарасини тушунишида эволюцион таoлимотни яратилиши билан энди биологияга қизиқиш янада кучайди.
ХIХ асрда энди Антик давр Аристотел рационал қарашига қайтилди. Юқори даражада ривожланган тирик организм эмбриони, маoлум плон асосида ривожлангандек, дунёдаги юқори даражада тузилган нарса ҳодисалар бир-бирига боғланган бир режага бўйсунади.
Дунё манзарасини учга бўлиш мумкин: фан келиб чиққунга қадар, механистик ва эволюцион-инқилобий даврларга.
Ҳозирги табиий-илмий фан нуқтаий назаридан дунё манзараси, ўзи ривожланиш принципига асосланади. Ана шу манзарада инсон ва уни билимлари иштирок этади. У эволюцион - инқилобий, қайтмас характерга эга. Бунда табиий-илмий билимлар гуманитар билимлар билан ўзаро боғланган.
ХХ аср Табиий фанлар ривожланиши асосида ҳозирги кунда табиий - илмий дунё манзарасини қуйидагича тасаввур этишимиз мумкин.
Ташкилий босқичи
|
Фазо бўлими
|
Фан
|
Эволюция тури
|
Коинот
|
Мегамир
|
Космология
|
Космик
|
Голактика
|
Мегамир
|
Астропомия
|
Космик
|
Юлдузлар системаси
|
Мегамир
|
Астропомия
|
Космик
|
Биосфера
|
Макромир
|
Экология
|
Экологик
|
Жамоа
|
Макромир
|
Этология
|
Биологик
|
Популяция
|
Макромир
|
Этология
|
Биологик
|
Тур
|
Макромир
|
Этология
|
Биологик
|
Индивид
|
Макромир
|
Этология
|
Биологик
|
Хужайра
|
Микромир
|
Генетика
|
Биологик
|
Молекула
|
Микромир
|
Химия
|
Химиявий
|
Атом
|
Микромир
|
Физика
|
Физикавий
|
Элементар заррачалар
|
Микромир
|
Физика
|
Физикавий
|
Кварк
|
Микромир
|
Физика
|
Физикавий
|
Do'stlaringiz bilan baham: |