2-мавзу: хозирги замон табииётшунослиги ва унинг иш услублари



Download 0,74 Mb.
bet8/32
Sana30.06.2022
Hajmi0,74 Mb.
#718949
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   32
Bog'liq
концепция

Республикамиз худудидаги фойдали қазилмалардан фойдаланиш.
Президентимиз И.А.Каримов асарларида республикамиз табиий бойликлари захиралари, уларни қайта ишлаш, режалаштириш, улардан аниқ дастур асосида фойдаланиш масалаларига ҳам атрофлича ёритилади.
И.А.Каримов Ўзбекистоннинг жаҳон ҳамжамиятидаги муносиб ўрин эгарлашининг бир қатор омиллари ҳақида гапирганда худудимизни қулай ташқи шарт-шароитларга эга эканлиги, қадимий деҳқончилик маданияти ва минирал ҳом-ашё захираларига бой эканлигини алоҳида таoкидлайди.
Республикамизда ҳақиқатдан ҳам ноёб ҳом-ашё бойликлари, қулай иқлим, стратегик материаллар ва қишлоқ хўжалик ҳом-ашёларининг катта захиралари бўлиши Ўзбекистонни минтақанинг бой ва бадавлат мамлакатлари қаторига олиб киради.
Ўзбекистонда Менделеев даврий системасидаги элементларнинг аксарияти топилганлигини алоҳида таoкидлаш жоиздир.
Фойдали хилма-хил қазилмаларнинг уч мингга яқин тури ва қонлари топилган. Шулардан 60 дон ортиғи ишлаб турибди, 900 га яқини қон захиралари 970 миллиард долларни ташкил этади, Ўзбекистонни умум ҳом-ашёвий потенциали 3,3 триллион доллардан ортиқ.
Муҳим стратегик манба ҳисобланган нефть ва газ конденсатлари бўйича 155 та истиқболли қон бор, қиммат баҳо металлар бўйича 40 дан ортиқ, кимё ҳом-ашёсига мансуб 15 та қон топилган. Ҳозирги кундан қонлардан олинаётган фойда 5,5 миллиард долларни ташкил этмоқда, шу билан бирга 6-7 миллиардлик қимматга эга бўлган янги захиралар қўшилмоқда. Олтин захиралари бўйича республикамиз жаҳонда 4 ўринда, уни қазиб олиш бўйича 7 ўринда, мис захиралари бўйича 10 ўринда, уран бўйича 8 ўринни эгаллаб турибди.
Президентимиз Ўзбекистонда ишга солинаётган конлар катта-катта захиралари билангина эмас, бир қатор хусусиятлари билан ҳам ажралиб туришини таoкидлайди ва уни қуйидагича изохлайди.
Биринчидан, минирал ҳом-ашёларнинг захираларини аксарияти йирик қонлар таркибига киради, бу уни қазиш ва қайта ишлашда катта имконият беради. Иккинчидан, қазилмаларда фойдали компонентлар юқори бўлишидан ташқари, йўлдош элементлари бор. Учинчидан, конларни кўпчилиги очиқ усулда ишлашга мос ҳолда жойлашган. Тўртинчидан, кўпчилик конлар зич аҳолили жойларда жойлашган? Бешинчидан, уларни ишлаб чиқариш учун малакали кадрлар тайёрлайдиган ўқув юртлари ҳам мавжуд.
Стратегик аҳамиятга эга бўлган табиий ресурслар тўғрисида И.А.Каримов фикр юритар экан қуйидагиларни кўрсатиб ўтади: Биринчидан ноёб энергетик ресурслардан газ захиралари 2 триллион кубометрга, кўмир 2 миллиард тоннадан ортиқ ва 160 дан ортиқ нефт конлари мавжуд.
Иккинчидан, республикамиз катта-катта олтин ва кумуш захираларига эга бўлган мамлакат. Ҳозирги кунда 40 дан ортиқ қимматбаҳо металлар топилган. Мурунтов кони жаҳондаги энг йирик конлардан ҳисобланади.
Учинчидан, рангли металлар - мис, қўрғошин, рух, вольфрам захиралари мавжуд.
Тўртинчидан, 20 та мармар, 15 грант қон захиралари аниқланган.
Бешинчидан, республикамиз фосфоридларга бой.
Олтинчидан, калийли ва ош тузлари топилган.
3. Миллий мустакиллик ва фан-техникани ривожланиши.
Республикамиз ер ости захираларини салохияти билангина эмас, илм-фан, маданиятни ривож топганлиги билан ҳам устивор афзалликларга эга. Агар табиатшунослик фанлари ҳақида фикр юритадиган бўлсак, жаҳон эoтироф этган илмий мактабларга эга.
И.А.Каримов республикамизда математика, эхтимоллик назарияси, табиий ва ижтимоий жараёнларни математик моделлаш, ахборот ва ҳисоблаш техникаси соҳасидаги тадқиқотларни алоҳида таoкидлайди «Математика фанининг эхтимоллар назарияси ва математик статистика, дифференциал тенгламалар ва математик физика, функционал тахлил соҳасидаги ютуқлар республикадан анча узоқда ҳам машхур».
Минирал - хом ашё захиралари ҳосил бўлишини таoминлайдиган геологик жараёнлар қонуниятларини ўрганиш, тектоника, геофизика, сейсмалогия, Ер тўғрисидаги фанлар ҳақида катта илмий ишлар қилинмоқда.
Алоҳида таoкидлаш ўринлики Ўзбекистонда кимё, ўсимлик моддалари, фармацевтика, биология, генетика, биотехнологияларни яратиш бўйича, бутун жахон тан олган илмий мактаблар юзага келди. Тиббиёт, қишлоқ хўжалиги, фармацевтика, ва озиқ-овқат саноатини илмий асосларда ривожлантирилиши ижобий натижаларни бермоқда. Ғўза биологияси ва генетикаси, молекуляр - генетика, физиологик ва кимёвий муаммоларни илмий тадқиқ этиш соҳасида катта аҳамият касб этмоқда. Кейинги йилларда ғўзани 30 дан ортиқ нави яратилди. Ғалла ўсимликларни навини яхшилаш ва районлаштиришга катта эoтибор берилмоқда.
И.А.Каримов ядро ва элементар заррачалар, радиация физикаси, материалшунослик соҳасида олиб борилаётган ишларга алоҳида эoтибор бермоқда. «Ўзбекистонда, юқори энергиялар физикаси соҳасида илмий мактаб вужудга келди, ана шу мактаб доирасида, юқори даражада ўтга чидамли, ўта соф материаллар олиш, жуда кам емириладиган, исиққа, каррозияга чидамли ва қимматбаҳо конструкцион материалларни ўрнини боса оладиган, юқори хароратга дош бера оладиган материаллар ишлаб чиқаришни янги технологиясини яратиш бўйича салмоқли илмий ишланмалар юзага келди» (255-266 бетлар).
Хулоса қилиб айтиш мумкинки, миллий мустақилликни қўлга киритилиши туфайли табиатни муҳофаза қилиш, табиий ҳом-ашё захираларидан оқилона фойдаланиш, уларни халқ манфаатлари йўлида хизмат қилдириш давлатимизнинг миллий манфаатларига мос сиёсати шаклланди, у ўта маoсулият билан амалга оширилмоқда, айни вақтда ҳозирги замон табииётшунослиги концепциялари рухида республикамиз фани тараққий этмоқда.
Ўзбекистонда фаннинг турли тармоқларида 16 мингга яқин фан номзодлари ва 3 мингга яқин фан докторлари ишламоқда. Ўзбекистонда ўрта ва маҳсус таoлим, олий таoлим системалари ислох қилинмокда. Илғор технологик системаларни саноатга, агротехника ютуқларини қишлоқ хўжалигига қўлланилишини эслатиб ўтиш жоиз бўлар эди.

Download 0,74 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   32




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish