Қуёш плазма шаклидаги шар, зичлиги 1,4 г/см3. Юза қисмининг ҳарорати 6 минг Ко, юзасида портлаш бўлиб туради, уни активлик цикли 11 йил.
Термоядро реакцияси натижасида доим водород ва гелий ажралиб туради.
Қуёш системаси галлактика ўқи атрофидаги айланиш тезлиги 250 км/сек., галлактика марказини 180 млн йилда айланиб чиқади. Қуёшни ёши 5 млрд., унга яқин юлдузлар центавра ва сириус.
Қуёш системаси темир, никель, кремний чанг зарралари аралашмасидан ҳосил бўлган. Газлар аралашмасидан углеродли-углеводородлар ва азотли бирикмалар ҳосил бўлган. Қуёш системасига 9 та планета киради: Меркурий, Венера, Ер, Марс, Юпитер, Сатурн, Уран, Нептун, Плутон. Ҳамма планета бир йўналишда ҳаракат қилади. Қуёш системаси марказидан плутонгача масофа 5,5 ёруғлик соатига тенг, қуёшдан ергача масофа 149 млн. км.
Кичик планеталар, йўлдошлар атмосферага эга эмас.
Ерни тузилиши ва эволюцияси
Ер радиуси 6,3 минг км. Массаси 621 тонна, зичлиги 5,5 м2/см3, қуёш атрофида 30 км/сек. тезликда айланади. Ер қари - литосфера 10-80 км. мантия ядродан иборат. Ер атмосфераси 5300 000 млрд. тонна, асосини азот, кислород ташкил қилади. Атмосфера 9-17 км (об-ҳаво омбори), ионосфера 800-1000 км (радиация белбоғи) космик нурлардан ҳимоя қилади. Ерни қутблари ўзгариб турган антарктида қачонлардир тропика бўлган.
XIX асрда ернинг ривожалниши ҳақижда геологияда 2 та концепция мавжуд эди. Француз Ж.Кoювеннинг ҳалокатлар назхарияси ва инглиз Чарльз Лейлнинг ер қобиғини секин-асталик билан ривожланиши назарияси. ХХ аср физика фани муваффақиятлари ер тарихига ўзгартиришлар киритди. 1908 йилда Исландиялик олим Д.Джолли радиактив ҳодисаси натижасида ажралган ҳарорат эриган магма ва вулқонлар отилиши учун етарли деб кўрсатди. Унинг назариясига кўра материя заррачаси атом узоқ аниқ мавжудликдан сўнг албатта парчаланади.
1909 йилда рус олими В.И.Вернадский ерни кимёвий эволюциясига асос солди.
Ҳозирги замон табиий фанлар концепцияси бўйича илгари ер қарида ҳарорат паст бўлган радиактив моддаларнинг парчаланиши ҳароратни ортишига олиб келган. Натижада ер қаридан сув газлар келиб чиқиб об ҳаво қобиғини ва океанларни ҳосил қилган.
Немис геофизиги А.Вегенер фикрича (1915) тошкўмир даврида континент битта пангея материгидан иборат бўлган.
Пангея 135 млн йил муқаддам Лавразия ва Гондвон материкларига ажралган; Африка жанубий Америкадан; 85 млн йил муқаддам шимолий Америка Европадан; 40 млн йил олдин Хиндистон Осиё билан яқинлашади ва Химолай тоғ тизмалари ҳосил бўлади.
Бу концепция 50 йилларда океан тубини кенгайиши ва континентларнинг бир-биридан узоқлашуви эмприк тажрибалар асосида исботланди. Бу жараён ҳозир ҳам давом этмоқда. Ҳайвонларни ер шарида тарқалиши ҳам буни исботлайди.
Еримиз мураккаб бирикмалар, минераллар, тирик таналар ҳосил қилиб берувчи улкан фабрика.
Do'stlaringiz bilan baham: |