2-мавзу: хозирги замон табииётшунослиги ва унинг иш услублари



Download 0,74 Mb.
bet13/32
Sana30.06.2022
Hajmi0,74 Mb.
#718949
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   32
Bog'liq
концепция

Тирик ва ўлик табиат


Ҳозирги замон табиатшунослик фанининг қийин, шу билан бирга замонавий масалаларидан бири бу ҳаётни келиб чиқиши масаласи хисобланади. Қийинлиги шундан иборатки, фанда янги нарсани ҳал қилишда маданият ривожланишининг имкониятлари чегарасида тасдиқланиши ва тажрибалар билан исботланиши керак.
Олимлар ҳозирги кунда ҳаётни келиб чиқишини бир неча йиллар бурун қандай борган бўлса, ўшандай аниқликда исботлай олмайди. Энг яхши тажриба моделлари ҳам ерда ҳаётни келиб чиқшида иштирок этган ҳамма факторларни такрорлай олмайди. Ҳаётнинг келиб чиқиши тўғрисида тўғридан-тўғри тажрибалар қўйиб бўлмайди. Ҳозирги кунда бундай услублар етарли эмас.
Ерда ҳаётни келиб чиқиши қизиққина бўлиб қолмай, тирик табиат билан ўлик табиатни фарқи, тириклик эволюцияси масалалари билан ҳам боғланган. Тирикликнинг моҳияти нимадан иборат? Тирикликнинг ҳосил бўлишида эволюция механизмлари қандай таoсир этган? Деган масалалар ҳал қилинади.

Тирик ва ўлик табиатнинг фарқи


Тириклик ўлик табиатдан моддалар таркиби, тузилиши ва функцияси жиҳатидан тубдан фарқ қилади. Моддалари ждиҳатидан тирик организм таркибига юқори даражада тузилагн бирикмалар биополимерлар оқсиллар ва нуклеин кислоталари ДНК ва РНКлар киради. Тузилиши жиҳатидан тириклик хужайравий тузилишга эга, функционал жиҳатдан тирик организмлар янгиланиш хусусиятига эга, ўз-ўзини ҳосил қилади. Бу эса принцип жиҳатдан янги ходиса.
Шу билан бирга тирик тана ўликдан моддалар алмашинуви, ўсиши ва ривожланиши, ўз таркибини актив бошқариши, харакатланиши, сезувчанлиги, ташқи муҳит ўзгаришларига тез мосланувчанлиги ва бошқа хусусиятларибилан фарқ қилади. Харакат тўхтаса ўлади. Актив фаолият тирикликнинг ажралмас қисмидир.
Ўлик табиат билан тирик табиат ўртасига кескин чегара қўйиб ҳам бўлмайди, ўлик табиат билан тирик табиат оралиқ формалари ҳам бор. Масалан вируслар - улар мустақил яшай олмайди, бошқа хужайрада паразитлик қилади. Чунки уларда ферментлар етишмайди. Бошқа хужайра ферментларидан модда алмашинувида фойдаланади.
3. тирик табиатни келиб чиқиш концепцияси:

  1. Креационизм - тирикликни илоҳий куч томонидан

яратилганлиги;

  1. Ҳаётнинг ўз-ўзидан - чириган моддалардан ҳосил бўлиши

(Аристотель);

  1. Ҳаётни доимийлиги (стационар) ҳақидаги таoлимот;

  2. Панспермия концепцияси ҳаёт ерга бошқа планеталардан келиб

тушган;

  1. Ҳаётни физикавий ва кимёвий қонунлар асосида узоқ тарихий

ривожланишлар натижасида келиб чиққанлиги.
ХХ аср бошларида кейинги иккита концепция эoтироф этила бошлади. Панспермия исботи бу метеорит ва комета парчаларидан органик бирикмаларни топилиши - уруғ вазифасини ўташи мумкин.
Ҳаётни тарихий - тажрижий ривожланиши ҳақида ҳам икки хил қараш бор: 1) фавқулодда бирданига тириклик молекулаларини ҳосил бўлиши ва ҳаётни келиб чиқиши.
2) Рус олими И.А.Опарин ХХ аср бошларида (1924) "Ҳаётни келиб чиқиши" асарида ерда ҳаётни келиб чиқиши ҳақидаги биринчи илмий моделни яратди. Ҳаётни келиб чиқиши узоқ давом этган кимёвий ва сўнгра биокимёвий эволюциянинг махсули. Бу концепция ҳозирда кўпчилик олимлар томонидан эoтироф этилган.
Тириклик системаси ривожланиш этапларида соддадан бошлаб сўнгра аста-секинлик билан мураккаблашиб борган. Ердаги тирикликнинг асосида углерод ётади. Коинотни қаеридадир силикатга (кремнийга) асосланган ҳаёт ҳам бўлиши мумкин.
Углерод коинотда тириклик учун етарли миқдорда улкан - гигант юлдузларда ҳосил бўлиб туради.
Углероднинг тузилишида хилма-хил моддалар ҳосил қила олиши характерланади:
Харакатчан, дилдироқ, электр ўтказувчан, узун занжирсимон, сув билан тўйинадиган ва бошқалар...
Углеродни водород, кислород, азот, фосфор, темир, олтингугуртли бирикмалари - катализатор, қурилиш, энергетик, информация сақлаш ва бошқа хусусиятлари мавжуд. Тириклик "ғишти"ни кислород (70%), азот (3%), углерод (17%), водород (10%) ташкил этади. Улар хилма-хил реакцияларда иштирок этади. Бу тириклик манбаалари коинотда кенг тарқалган.
Радиоастрономик маoлумотлардан шуни билиш мумкинки, органик моддалар бизнинг планетамиз ҳосил бўлгунга қадар ҳосил бўлган.
Биоген, органик моддалар ерни ҳосил бўлиш давридан маoлум. Палеонтологик далиллар ерни кембрий даврларида мураккаб органик моддаларни ҳосил бўлганлигини кўрсатади.
Ҳаётни ҳосил бўлиши учун аниқ физик-химик шароитлар - ҳарорат, сув муҳити, ҳар хил тузлар ва боша моддалар бўлиши керак.
Демак ҳаётни келиб чиқиши учун: ҳарорат, намлик, радиация, ҳаётни маoлум даражада йўналишдаги ривожланиши ва вақт керак экан.
Галлактикани кенгайиб бориши хисобига электромагнит тўлқинлари кучсизланиб қолади, углерод гигант юлдузларда бир неча млрд. йиллар бурун ҳосил бўлган. Агар коинот ёши оз бўлганда ҳаёт келиб чиқмаган бўлар эди. Ҳавони тутиб туриш учун планета маoлум массага ҳам эга бўлиши керак.

Download 0,74 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   32




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish