1 В.И.Вернадскийнинг биосфера ҳақидаги таoлимоти
Биосфера ер шарини тирик организмлар ўраб олган қобиғи бўлиб, литосфера, гидросфера ва атмосферанинг тириклик тарқалган қисмларидан иборат.
В.И.Вернадский тирик организмлар билан ўлик табиат орасидаги муносабатларини ўрганиб, биосфера - бу ўлик ва тирик табиатнинг бирлигидан иборат деган хулосага келди. Уни фикрича ҳаёт ерни дастлабки ривожланиш босқичларидан бошлаб, ҳамма даврларида мавжуд бўлган. Биосфера ерни юпқа қатлами, ердаги ҳамма жараёнлар тирик организмлар таoсирида содир бўлади. Биосфера 10 км ер қарига ва 30-50 км атмосферагача кўтарилади. Менделеев даврий системасидаги қарийб ҳамма элементлар тирик организмалр таркибида учрайди. Тирик организмларнинг биосферадаги энергия алмашинувининг аҳамияти катта. Биосфера космик улкан биокимёвий лаборатория, модда ва энергия оқими (алмашинуви) тирик организмлар иштирокида содир бўлади.
2. Биосфера таoлимотининг умумий принциплари
1. Биосфера таoлимотини биринчи хулосаларидан ибри бу биосферанинг бир бутунлик принципи, биосферада хилма-хил ҳаёт турлари бир бутун. Ернинг тузулиши Вернадский фикрича ўзини қисмлари билан мутаносиб. «ернинг яратувчиси, космосда борадиган ходисаларни ҳам яратувчиси хисобланади, зарурий ва қонуний космик механизмларни ихчам қисмларини ҳам яратган».
Ҳаёт мавжуд бўлиши учун зарур шартлар бу - физикавий барқарорлик, радиация даражаси ва бошқалар. Тириклик мавжуд бўлиши учун, шундай шароитни кимдир атайлаб яратгандек деб уқтиради В.И.Вернадский.
Қуйидаги шароит ва константаларни айтиш мумкин.
1. Гравитацион барқарорлик ёки бутун дунё тортилиш константаси. Юлдузлар ҳажми, ундаги ҳарорат ва босим, ундаги борадиган реакцияларга таoсир этиши мумкин. Агар юлдузлар нормадан кичик бўладиган бўлса, ядро реакциялари бориши учун етарли бўлмайди. Агар бироз катта бўлса, юлдузларда "критик масса" қора дарёчага айланиб космосда материя алмашинувидан чиқади. Электромагнит ўзаро таoсирини доимийлиги - кимёвий реакцияларни барқарорлигини ва электрон қаватларни конфигурациясини таoминлайди. Унинг ўзгариши коинотни ўлик холатга олиб келади.
2. Биосферани бир бутунлиги принципи ва ундаги тирик ва ўлик табиатни доимо ўзаро алоқаси. Биосферадаги бу гормония модда ва энергия алмашинувини тартибга солади.
3. Тирик организмларнинг ер эволюциясидаги аҳамияти катта. Минераллар - тупроқ, оҳактош, доломит, темир ва аллюминий бирикмалари тирик организмлар махсулоти.
4. энергия трансформациясида биосферани космик роли қуёшнинг ёруғлик энергиясини доимий ҳаракатдаги энергияга айлантиради.
5. Тирикликни ер шаридаги оқими геохимик энергия натижаси. Тириклик газлар сингари ер шарига инерция қоидасига асосан тарқалади.
6. Автотрофлар ҳақида тушунча. Автотрофлар ўзини қурилишига керакли кимёвий моддаларни ўлик табиатдан олади. Автотрофлар қуёш энергияси етиб борадиган жойларда мавжуд.
7. Космик энергия босими натижасида тирик организмларнинг кўпайиши ниҳоясига етиб боради. Уларни сони ортиб бориши билан кўпайиш секинлашади.
8. Тирик организмлар кимёвий элементлардан ихчам ва ихтисослик билан фойдаланади.
9. Тириклик ўсимликларни қай даражада ривожланганлиги билан боғлиқ.
10. Биосфера ўзининг ривожланиш даврларидан бошлаб улкан биокимёвий қурилма. Геологик даврларнинг ҳамма босқичларида ҳаёт мувжуд бўлган, уни формалари ўзгарган холос.
11. Биосферани ҳамма жойларига ҳаётни тарқалиб бориши принципи. Тириклик секин асталик билан мосланиб бориб, биосферани эгаллайди ва ҳозир ҳам давом этмоқда.
12. Биосферадаги тирикликнинг миқдори доимий. Атмосферадаги эркин кислороднинг миқдори, тириклик миқдорига мос ҳолда сақланади (1,5х1021г. ва 1020-1021г.) тирикликни ривожланиш тезлиги газлар миқдорини ўзгаришига оилиб келмаслиги керак.
13. Ҳар қандай системада ўзини барқарорлик тенглиги етади, унда эркин энергия нолга тенглашади, (агар уни ҳамма системалари ишга тушган бўлса). Барқарорлик тушунчаси бу муҳим тушунчалардан бўлиб, муҳим аҳамиятга эга.
Do'stlaringiz bilan baham: |