2-мавзу: хозирги замон табииётшунослиги ва унинг иш услублари


Хужайранинг янгиланиши - кўпайиши



Download 0,74 Mb.
bet18/32
Sana30.06.2022
Hajmi0,74 Mb.
#718949
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   32
Bog'liq
концепция

4. Хужайранинг янгиланиши - кўпайиши


Тирик организмларни ривожланишида 3 асосий ходисани ўз ичига олади: оталаниш - жинсий кўпайишда (жинсий хужайраларнинг қўшилиши)
хужайрани ўсиши - хужайра матрица асосида ўзи учун аниқ модда ва тузилмалар ишлаб чиқаради.
хужайранинг бўлиниши - оталанган хужайранинг бўлиниб кўпайиши натижасида бир бутун организм ҳосил бўлади.
Хужайранинг икки хил бўлиниши мавжуд. Митоз - хужайранинг бўлиниб кўпайиши натижасида она хужайра қандай хромосома тўпламига эга бўлса, иккита ёш хужайра ҳам шундай тўпламга эга бўлади. Ёш хужайраларни белги хусусиятлари она хужайраларга ўхшайди ва жинсий хужайралардан ташқари ҳамма хужайралар учун характерли. Мейоз - жинсий хужайраларни етилишида кузатилиб битта хужайрани икки карра бўлиниши натижасида тўртта хромосомалари бошланғич хужайрага нисбатан бир карра камайган хужайралар ҳосил бўлади. Хужайранинг ҳар иккала бўлинишида ҳам хромосома ДНКси репликацияланади (ДНК боғи иккиланади).
Организмларнинг ўзига ўхшаганни ҳосил қилиши ва белгиларини наслларини ирсий ахборотлар ёрдамида амалга ошади. Ирсий ахборот дезоксирибонуклеин кислотасида жойлашган. ДНК қўш занжир боғдан иборат электр сими сингари ўз ўқи атрофида айланади (винтсимон пиллапояга ўхшайди). ДНК юқори молекулали биоорганик полимер уни мономерлари аденин, тимин, гуанин ва цитозинлардир. Одам хужайрасида 23 жуфт хромосомдан ДНКлар тақсимланган, 1 млрд жуфт асосга эга. Уни узунлиги 1м га яқин. Агар одамни ҳамма хужайрасидаги ДНКни териб, улаб чиқилганда қуёш системасини ўраб чиққан бўлар эди.
Ахборот сақлов(тортув)чи нуклеин кислоталари ДНК азотли асосларида тузилган бўлиб, учта вазифани бажаради:

  1. Ўзига ўхшаганини ҳосил қилиш - янгиланиш;

  2. Ахборот сақлаш;

  3. Янги хужайрани ўсишида шу ахборотни амалга ошишини таoминлайди.

Нуклеин кислоталаридаги мономерларни тартибли жойлашувида оқсил тузилишида аминокислоталарни тартибли жойлашиш ахбороти бўлади. Ҳар бир аминокилотани оқсилидаги ўрнини нуклеин килотадаги учта мономер - триплет белгилайди - оқсил синтези кодланган.
Тирик орагнизмлар фаолиятида актив иштирок этадиган ферментлар ҳосил бўлишида ДНК боғидаги информация яққол кўзга ташланади, масалан, одам қонидаги гемоглабинни тузилиши 572 та аминокислоталарни тартибли жойлашишидан иборат. Агар олтинчи ўринда жойлашган валин унига гулютамин жойлашиб қолса, туғма ярим ой қон - камқонлик касаллиги келиб чиқади.
Организмдаги белги ва хусусиятлар ахборотини амалга ошишида ДНК-да жойлашган генетик кодлар асосида синтезланадиган оқсиллар сифатига боғлиқ. Организмларни ўхшашлиги ва фарқи оқсиллар йиғиндиси билан белгиланади. Организмлар бир-бирига қанча яқин бўлса, улар шунча ўхшаш бўлади. Бир тухумли эгизаклар мисол бўлади.
ДНК молекуласини тирик орагнизмларда "босмадан чиқарадиган коинот типографияси" дейишимиз мумкин. ДНК боғининг бир молекула оқсил синтези ахбороти жойлашган қисми ген даб аталади. Бир ген - бир молекула оқсил. Генлар хромосомаларда жойлашган.
Хужайрани ўзига ўхшаганини ҳосил қилиш жараёни 3 муҳим қисмдан иборат. Реплекация транскрипция, трансляция. Репликация - ДНК молекуласининг иккиланиши, бу процесс хужайрани навбатдаги бўлиниши учун зарур. Хужайра ўзига ўхшаганини ҳосил қилиш асосида ДНКни ўзининг копиясини ҳосил қилиш хоссаси ётади, сўнгра бўлиниб ўхшаш иккита хужайра ҳосил бўлади. ДНК - репликациясида ферментлар ёрдамида қўш занжирли ДНК боғи иккига ажралади. Ҳар бир боғни қаршисида комплементарлик қоидасига асосан хужайра цитоплазмасидаги нуклетидлардан иккинчи боғ ҳосил бўлади. Мана шу процессни (ходисани) фотокарточкани печат қилиб чиқаришга таққослаш мумкин. Кўп хужайрали организмларнинг ҳар бир хужайраси оталанган зиготани кўп карра бўлиниши натижасида ҳосил бўлади.
Хужайрада янгиланиш босқичининг иккинчи қисми - транскрипция - ДНК боғининг биридан кодлар системасини бир боғли РНК молекуласига ўтишидан иборат (информацияли) иРНК - ДНК молекуласини бир ёғи икки ген чегарасидаги копияси бўлиб оқсилни тузилиш ахбороти бор.
Бир молекула иРНК - бир молекула оқсил синтезини бошқаради.
РНКни ДНКдан фарқи молекуласи бир боғли, дезоксирибоза ўрнига рибоза, тимин азотли асоси ўрнига урацил нулеотиди бўлади.
Хужайра ҳосил қилиш босқичининг учинчи қисми - транскрипция - хужайра рибосомаларида РНК ахборотига асосан, транспорт РНК ташиб келган аминокислоталардан оқсил синтезланади.
Молекуляр биология фанининг далиллари шуни исботлайдики, генетик ахборотларни берилиши тирик организмларга хос бўлган қайтар халқа ходисалардан иборат экан. ДНКда қатор тартибли жойлашган ҳамма информация ҳар хил оқсилларни синтезини таoминлайди (бусиз хужайра қурилишига кетадиган фаолиятланаолмайди, тузилоломайди), натижада босқичма-босқич ҳар хил оқсиллар синтезланади. Хужайра қурилишига кетадиган оқсиллар, фермент оқсиллар ва антитела (ҳимоя) оқсиллари.
Синтезланган оқсиллардан баoзилари ДНК ва РНК - репликация, транскрипциясида ва генетик ахборотлар копияларини ҳосил қилишда иштирок этади.
Кейинги йиллардаги текширишлар шуни кўрсатадики, қатор ходисалар халқаси тирикликни, ҳаётни асоси бўлиб хисобланади. Энг қизиқ масалалардан бири бу организмларда қандай қилиб ҳар хил оқсиллар ва хужайраларни ҳосил бўлиши бошқарилади. Француз олимлари Ф.Жакоб ва Ж.Манолларни қуйидаги гипотезасини таклиф қилдилар. Улар бактерияларда регулятор бошқарувчи - ген репрессор оқсил молекуласини синтезини бошқаради, у керак бўлганда оператор ген ишини тўхтатади натижада тузилма оқсилларни синтезида иштирок этадиган генларни иши тўхтайди. Моддаларни, оқсилларни концентрацияси цитоплазмада озайиши супрессор оқсилни операторидан ажралади. Энди оперон ишга тушади. Ана шундай қайтар процесслар узулуксиз давом этади.



Download 0,74 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   32




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish