2-мавзу: хозирги замон табииётшунослиги ва унинг иш услублари


БИОЛОГИЯ ФАНЛАРИНИНГ ҚИСҚАЧА РИВОЖЛАНИШ



Download 0,74 Mb.
bet4/32
Sana30.06.2022
Hajmi0,74 Mb.
#718949
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   32
Bog'liq
концепция

БИОЛОГИЯ ФАНЛАРИНИНГ ҚИСҚАЧА РИВОЖЛАНИШ


ТАРИХИ
Ўсимлик ва ҳайвонлар тўғрисидаги дастлабки ёзма маoлумотлар милоддан аввалги VI-II асрга оид Миср, Хитой, Хиндистон, Юнонистон ва Ўрта Осиё «Авесто» адабиётларида учрайди.
Хинд эпик поэмаси «Рамаяна» ва «Махабхорат» китобида 50 га яқин ҳайвонларнинг яшаш тарзи, хулқ-атвори ва миқдори ҳақида қимматли маoлумотлар келтирилган. Хавфли касалликларни тарқалишида ҳайвонларнинг аҳамияти «Бхагвата» Парана китобида берилган.
Антик даврда яшаб ижод қилган файласуфларнинг илк илмий асарларида ўсимлик - ҳайвонларнинг турли туманлиги, инстинкитлари, ҳайвонлар миграцияси, қушларнинг сафар учишлари ва бошқа маoлумотлар келтирилган.
Зоология фанига эрамиздан илгариги 384-322 йилларда яшаган Аристотел (Арасту) асос солган. Унинг асарларида 452 тур ҳайвоннинг ҳаёт кечириши, тузилиши, тарқалиши батафсил баён қилинган.
Қадимги Рим табиатшуноси Гай Плиний (милоддан сўнги 23-79 йиллар) «Табиат тарихи» асарида ўсимлик ва ҳайвонларни таoрифлаб, улар ҳақида кўпгина маoлумотлар келтирилган.
Уйғониш давригача биология фанларининг ривожланишида айтарли силжиш бўлмади. Фақатгина ХIV - ХV асрлардан бошлаб биология фанлари жумладан ботаника ва зоология жадал ривожлана бошлади.
Буюк географик кашфиётлар (Христофор Колумб, Марко Пола, Магелан ва бошқалар) туфайли дунёнинг турли минтақаларида ўсимлик ва ҳайвонлар, геология ва палеантологияга оид бой материаллар тўплана борди.
Карл Линней (1707-1778) томонидан ўсимлик ва ҳайвонот дунёсининг замонавий систематикасига асос солинди.
Ж.Б.Ламарк (1774-1829) нинг «Зоология фалсафаси» асарида ўсимлик ва ҳайвонларнинг эволюцион ўзгаришида энг муҳим омил ташқи шароит эканлиги изохлаб берилган.
1665 йилда Роберт Гук томонидан «хужайра» атамасини фанга киритди. 1838-39 йилларда Ботаник М.Шлейдин ва зоолог Т.Шванлар ўсимлик ва ҳайвонлар танаси хужайрадан тузилганлиги ҳақидаги назарияни ниҳоясига етказди.
К.Ф.Рулье (1814-1858) асарларида ҳайвонлар ҳаётидаги яшаш тарзи, тарқалиши ва уларни бошқа экологик ҳаётига оид материаллар берилган.
Ч.Дарвин (1809-1882) «Табиий танланиш йўли билан турларнинг келиб чиқиши» асарида табиатдаги яшаш учун кураш - тур билан муҳит ўртасидаги ҳар қандай қарама-қаршиликларнинг кўринишлари табиий танланишга олиб келади ва эволюциянинг харакатлантирувчи кучларини ташкил этишлигини таoкидлайди.
1865 йилда Г.Мендел томонидан нўхат ўсимлиги мисолида Ирсият қонунларини очилиши биологияда ўзига хос инқилобий кашфиётларни бири бўлди.
1903 йилда Г.Де Фриз томонидан тирик организмларни ажралмас хоссаларидан бири - бу ўзгарувчанлик эканлиги (мутация) назариясига асос солинди.
ХХ асрнинг бошларида ботаника, зоология, гидробиология, генетика, цитология ва биологиянинг бошқа соҳалари бўйича мактаблар шакллана бошлади.
ХХ - фан инқилоби давридаги энг буюк кашфиётларга қуйидагиларни киритиш мумкин.
Астрономияда: Катта портлаш модели ва кенгайиб борувчи коинот.
Геологияда: Литефера қобиғи плитаси тектоникаси.
Физикада:
Эхтимоллик назариясида: Фазо ва вақтнинг нисбатлиги назарияси.
Квант механикаси: Корпускуляр - тўлқинли дуализм.
Синергентика: Ўлик табиатда янги системалар тузилиши.
Биология: Ҳаётни келиб чиқиш модели.
Генетика: Тирик организмлардаги янгиланиш механизми.
Экология: Тирик ва ўлик табиатни ўзаро муносабати.
Этология: Организмларни хулқ - характер хиллари.
Социалбиология: Табиат ва жамоа муносабатлари.
Кибернетика: Ўлик ва тирик табиатни бошқарилиши назарияси.
Психоанализ: Инсонлардаги онгсиз фаолиятни роли.

ХIХ аср ўрталарида дунё олимлари сони 10 минг, ХХ аср бошларида 100 минг, ХХ аср охирларида 5 миллиондан ортиқ одам ишламоқда. Ер юзида яшаган олимларни 90 фоизи бизни замондошимиз.


Ўзбекистонда 16 мингга яқин фан номзодлари ва 3 мингга яқин фан докторлари бор.
Ўзбекистонда фан ва техника инқилобига эoтибор мустақилликка эришилгандан кейин ортди. Бунга мисол қилиб маориф системасида кўп босқичли таoлимни, илғор технологияни саноатга, агротехникани қишлоқ хўжалигига қўлланилишини келтириш мумкин.
ХХ аср биология фанларининг ривожланишига ўзини муносиб хиссасини қўшган ўзбек олимларини эслаб ўтиш барчамизни бурчимиз. Ўзбекистонда биология фанларининг ривожига ўзининг хиссасини қўшган олимлардан, академиклардан Т.З.Зохидов, А.Т.Тўлаганов, К.З.Закиров, А.М.Мухаффаров, Ж.К.Саидов, Е.Т.Тўрақулов, Ж.А.Мусаев, А.М.Мухаммадиев, С.С.Сахобиддинов, А.А.Мухаммадиев, университетимизда хизмат қилган ва ҳозир актив фаолият олиб бораётган профессорлардан М.Х.Ахмедов, Ғ.Хомидов ва А.Д.Дариев ва бошқаларни фаҳр билан кўрсатиш мумкин. Бу фидоий инсонларни илмий тадқиқот ишларини юқори даражада олиб боришлари билан биргаликда илмий ходимлар тайёрлаш ва уларни тарбиялашда ўзларини муносиб хиссасини қўшиб келмоқдалар.



Download 0,74 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   32




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish