2 к –от сиртқи Ш. Э. Эрназаров Ўзбекистон тарихи маъруза матни кириш


-§. Ўзбекистон ҳудудидаги илк давлатлар



Download 0,55 Mb.
bet12/66
Sana22.02.2022
Hajmi0,55 Mb.
#106985
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   66
Bog'liq
2 5375085123504966321

2-§. Ўзбекистон ҳудудидаги илк давлатлар.
Зардуштийлик

Ўзбекистон ва қўшни ҳудудларда мил. авв. VII-VI асрларда сўғдийлар, бақтрияликлар, хоразмликлар, сак ва массагет қабилалари яшаган. Зарафшон ва Қашқадарё воҳасида деҳқончилик билан шуғулланувчи сўғдийлар яшаган. Бу ҳудуд юнон ёзма манбаларда Сўғдиёна деб номланган. Сўғдийларнинг энг яқин қўшнилари бақтрияликлар бўлиб, улар Сурхон воҳаси, Афғонистоннинг шимолий, Тожикистоннинг жанубий ҳудудларида жайлашган. У ерларни юнон-рим муаллифлари Бақтриана ёки Бақтрия Бақтрия деб атаган. Амударёнинг қуйи оқимида ўтроқ деҳқон элатлар - хоразмликлар яшаган. Бу юрт юнон манбаларда Хорасмия дейилган.


Массагет қабилалари - чўллар ва Амударё (Окс) бўйларида яшаган. Саклар - Ўрта Осиёнинг тоғлик, дашт ва чўл ерларида истиқомот қилган, асосий машғулоти чорвачилик бўлган. Қадимги юнон-рим тарихчилари ёзишича саклар 3 гуруҳга бўлинган: 1) уларнинг кўпчилик қисми Сака-тиграхауда, яъни ўткир учли кийгиз қалпоқ кийиб юрувчи саклар деб аталган. Улар Тошкент вилояти ва Жанубий Қозоғистон ерларида яшаган. 2) Сака-тиай-тарадарайя, яъни дарёнинг нарги томонида яшовчи саклар деб аталган, улар Орол бўйлари ва Сирдарё (Яксарт)нинг қуйи оқимида яшаган. 3) Сака-хаумоварка – муқаддас ичимликка сиғинувчи саклар Помирнинг тоғли туманлари ва Фарғонада яшаган.
Мил. авв. VII-VI асрларда Хоразм, Сўғдиёна ва Бақтрия аҳолисининг асосий машғулоти сунъий суғоришга асосланган деҳқончилик бўлиб, ҳунармандчилик ва савдо ҳам анча ривож топган. Манзилгоҳлардан сифатли кулолчилик идишлари, темир ва бронза буюмлар топилган. Кўчманчи сак ва массагет қабилаларининг асосий машғулоти чорвачилик бўлиб, туя, от, қўй-эчкиларни боққан. Улар ҳайвон терисидан пойабзал, кийим, чодир тикиб, ғалла ва мевага айирбошлаган.
Қадимги шаҳарлар ҳунармандчилик ва савдонинг ривожланиши натижасида мил. авв. VII-VI асрларда ривжланган. Улар ҳунармандчилик ва савдо марказлари эди. Ўзбекистоннинг қадимий шаҳарлари: Афрасиёб (Самарқанд), Ерқўрғон ва Узунқир (Қашқадарё), Қизилтепа (Сурхондарё), Кўзалиқир (Хоразм).
Қадимги шаҳарлар мудофаа деворлари билан ўралган. Шаҳарда ҳоким яшайдиган қалъа ва қалаъда хом ғиштдан қурилган катта сарой жойлашган. Деворнинг буржлари ва ўқ отиш учун махсус шинаклари ҳам бўлган. Шаҳар ичкарисида турур жойлар ва ҳунармандчилик устахоналари жойлашган. Шаҳарларнинг бир гуруҳи савдо-ҳунармандчилик маркази, бошқалари алоҳида туман ва вилоятлар марказлари ҳисобланган. Афрасиёб - Самарқанднинг шарқий чегарасида мил. авв. VIII-VII асрларда асос солинган қадимий шаҳар харобалари.

Download 0,55 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   66




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish