386
бошқарув
органлари, ташкилотлар ва таълим муассасаларининг хўжалик фаолияти учун
қонунчилик базаси мавжудлиги;
Давлат бошқарувининг барча даражаларини қамраб олган
давлат бюджети ва бюджетдан
ташқари маблағларини жалб қилиш ва тақсимлашнинг аниқ ташкилий тузилмаси;
натижаларга эришишга йўналтирилган давлат харидларининг замонавий жараёнлари ва
тартибларидан фойдаланиш;
таълим хизматлари бозорларида талаб ва эҳтиёжларни рағбатлантирувчи молиялаштириш
механизмларининг мавжудлиги;
маълум натижаларга эришишга йўналтирилган молиялаштириш нормативларининг
мавжудлиги;
бюджетдан ташқари манбалардан профессионал таълимига молиявий ресурслар оқимини
жалб қилишда рағбатлантириш механизмларидан фойдаланиш;
молиявий ресурслар эгалари ва фойдаланувчилари ўртасида
шартнома муносабатлари
мавжудлиги;
тўғридан-тўғри таълим хизматларини ишлаб чиқарувчилар томонидан шартнома асосида
тақдим этиладиган молиявий ресурсларни мустақил бошқариш.
Иқтисодий механизм
таълим хизматлари таннархини пасайтиришга асосланган бўлиб,
миқдорий ва сифат кўрсаткичларини таъминлаш учун молиявий ресурслардан оқилона фойдаланиш
билан боғлиқ. Молиявий маблағлардан оқилона фойдаланиш мезони бу таълим хизматларининг
маълум миқдори ва
сифатини таъминлаб, кам харажат билан натижаларга эришишдир. Бунда
хизматлар нархини таҳлил қилиш ва якуний натижага салбий таъсир кўрсатмаган ҳолда
харажатларни камайтириш усулларини излаш асосий бирламчи ўринда туради. Одатда бундай таҳлил
учун асос сифатида қуйидаги кўрсаткичлардан фойдаланилади:
йилига ҳар бир талабага тўғри келадиган харажатлар (умумий ва ўқув дастурлари бўйича
ҳар бир талабага ўртача соатлик ўқиш қиймати);
профессионал таълим муассасасининг имкониятларидан фойдаланиш даражаси (яшаш
жойи - талабаларнинг ҳақиқий ва потенциал сони, макон ва жиҳозлардан фойдаланиш интенсивлиги
ва бошқалар);
ходимларнинг унумдорлиги - ҳар бир ўқитувчига (ходимга) тўғри
келадиган
ўқувчиларнинг йил ҳисобидаги сони, бир ўқитувчига тўғри келадиган дарс соатларининг сони;
бюджетдан ташқари тушумларнинг бюджет маблағларига нисбатан улуши ва шу кабилар.
Адабиётлар рўйхати.
1.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони. Профессионал таълим тизимини
янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида. № ПФ-5812. 06.09.2019.
https://lex.uz/
2.
Қурбонов Ш.Э., Илхомов Б.И., Рақамли иқтисодиёт: таълим тизимида иқтисодий
компетентлик. Профессионал таълим муассасалари бошқарув ходимлари учун ўқув қўлланма.
Педагогик инновациялар институти Илмий кенгашида нашрга тавсия этилган. -Т.: март, 2020 й.
3.
Сухочев В.И. Эффективность использования финансовых ресурсов вузов и методика её
оценки.//
https://cyberleninka.ru/article/n/effektivnost-ispolzovaniya-finansovyh-resursov-vuzov-i-
metodika-eyo-otsenki/viewer
4.
Иқтисодиётга оид атамалар ва тушунчалар изоҳли луғати ,http://idum.uz/archives/9279
5.
Бурмистрова А.С., Литвинова О.И. Экономическая устойчивость
образовательных
учреждений среднего профессионального образования г. Москва в новых
организационно-экономических условиях.
6.
Жукова Т.В Экономическая устойчивость российских вузов. Журнал «Университетское
управление: практика и анализ», Екатеринбург, 2008 г., № 6.