2 Халқаро илмий-амалий конференция материаллари. Педагогик инновациялар, касб-ҳунар таълими бошқарув ҳамда педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларни малакасини ошириш институти, 2020 йил, 424 бет



Download 9,19 Mb.
Pdf ko'rish
bet315/352
Sana20.06.2022
Hajmi9,19 Mb.
#686165
1   ...   311   312   313   314   315   316   317   318   ...   352
Bog'liq
Профессионал

Key words:
 distance learning, information technology, innovation, actual, communication, informative 
facilities, literary fund, electronic library, multimedia, facilities. 
Республикамизда олий таълим соҳасини ислоҳ қилишнинг устувор йўналиши сифатида 
ўқитиш жараёнига интерактив дастурий воситаларни кенг жорий этиш, “Келажак университети” 
сифатида масофавий таълимни жадал ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бу эса 
педагогларда 
ахборот-коммуникатив 
компетентликни 
ривожлантиришнинг 
педагогик 
механизмларини такомиллаштиришни тақозо этади. Ўзбекистон Республикасини янада 
ривожлантиришнинг Ҳаракатлар стратегиясида “таълим ва ўқитиш сифатини баҳолашнинг халқаро 
стандартларини жорий этиш асосида олий таълим муассасалари фаолиятининг сифати ҳамда 
самарадорлигини ошириш” муҳим вазифа сифатида белгиланди. Мазкур вазифалар замонавий 
ёндашувлар асосида малака ошириш жараёнида педагогларнинг ахборот-коммуникатив 
компетентлигини ривожлантириш мазмуни ва амалий-технологик тизимини такомиллаштириш 
долзарб аҳамият касб этишини кўрсатиб турибди. Ҳозирги илм-фан жадал суръатларда тараққий 
этаётган даврда замонавий ахборот-коммуникация тизимларини кенг жорий этиш муҳим 
масалалардан бири ҳисобланади. Жамиятда турли фан соҳаларида билимларнинг тез янгиланиб 
бориши таълим олувчилар олдига мунтазам ва мустақил равишда билим излаш вазифасини қўймоқда. 
Бугунги кунда кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш сифатини янада яхшилаш, 
янгиланган “Таълим тўғрисида”ги қонунни тўла амалга ошириш учун малака ошириш ва қайта 
тайёрлаш тизимида таълимнинг турли шаклларидан фойдаланиш зарурати пайдо бўлди. Шулардан 
бири «масофавий таълим» деб номланган таълим тури бўлиб, унда масофадан ўқитишни йўлга 
қўйиш, масофадан ўқитиш услуби шаклларини қўллаш талаб қилинади. Масофадан ўқитиш услуби - 
бу сиртқи ўқишнинг янги шаклидир. Масофадан ўқитиш бу мустақил ўқишнинг турларидан бири 
ҳисобланади. Мустақил ўқиш инсоннинг мустақил фикрлаш, ҳолатни баҳолаш, хулоса ва прогноз 
қилиш қобилиятларини ривожлантиради. 
Масофадан 
ўқитишда 
асосий 
эътиборни 
ўқув-услубий 
материалларни 
мужассамлаштирган электрон ресурсларни тайёрлашга қаратиш даркор. Чунки ўқув-услубий 
материалларнинг сифати масофадан ўқитиш сифатининг энг асосий омилларидан биридир. 
Ахборот технологиялари муҳитида ўқитишнинг муаммоли усули ахборот-рецептив ва 
репродуктив методлари билан биргаликда кенг қўлланилади. Бу муҳитда электрон ўқув-методик 
мажмуалар таълим мазмунини тақдим этиш, тингловчининг билиш фаолиятини бошқариш ва 
назорат қилиш воситалари сифатида ишлатилади. Айнан бир ўқув материали бир қанча воситалар,
масалан, нашр, аудио-видео, CD-дисклар кўринишида тақдим этилиши мумкин. Ўқитишнинг ҳар 
бир воситаси ўзига хос дидактик имкониятларга эгадир. Ўқитувчи бундай имкониятларни яхши 
билиши ва ўқув материалларини ушбу воситалар бўйича тақсимлай олиши, улардан дидактик 
масалалар ечимига қаратилган ўқув ахборотларни узатиш тизими сифатида фойдаланиши мумкин. 
Масофавий таълимнинг асосий интерактив технологиялари бири – интернет масофавий 
таълим порталининг мавжудлигидир. 
Интернетнинг масофавий таълим портали бу махсус интернет сайтлар (он-лайн ресурслар). 
Ушбу сайтларнинг асосий вазифаси – таълим жараёнини ташкил қилиш, ёки бошқача айтганда билим 
олувчи ва ўқитувчи ўртасида электрон он-лайн мулоқотни ўрнатиш, ўқитувчиларга ўқув 
материалларни жойлаштириш ва билим олувчиларга шу маълумотлар билан ишлашга ҳамда бошқа 
масофавий таълим сервислардан фойдаланишга имконият яратишдир. 
Масофавий таълим порталларининг яратилиши ахборотларни мантиқий тартиблаш ва 
тизимлаштиришга ёрдам беради. 
Масофадан ўқитишниннг услубий материаллари қўйидагилардан иборатдир: дарслик, аудио 
ва видео материаллар, он-лайн курслар, электрон кутубхоналар, тестлар, электрон мультимедиали 
дарсликлар. 
Дарслик
- бу ўқитиладиган курс бўйича тўлиқ ахборотларга эга бўлиб, мавзулар бўйича 
назорат саволлари ва ўзлаштиришни назорат қилувчи тестларни ўз ичига олади. Шунинг учун 


390 
дарсликни модул деб аташ қабул қилинган. Модул курснинг тўлиқ ҳажмини ўзида акс эттириб 
маърузалар, амалий машқлар, тест ва тавсия этилган адабиётлардан иборат бўлади. 

Download 9,19 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   311   312   313   314   315   316   317   318   ...   352




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish