2.6. Персонал аудитини ўтказиш воситалари Кадрлар аудитида буюртмачи томонидан қўйилган вазифадан келиб чиқиб аудит дастакларини тўғри танлаш ўта муҳимдир.
Кадрлар аудитини ўтқазишда маслаҳатчилар фойдаланадиган воситалар турли-тумандир:
- анкеталаштириш;
- тузилмавий интервю;
- тестлар;
- турли сўровномалар;
- эксперт баҳолаш усули;
- вазиятли гурухли диагностика;
- мавжуд бошқарув ва кадрларга оид хужжатларни таҳлил қилиш;
- кузатиш ва бошқалар
Профессионал -аудит маслаҳатчилари у ёки бу бўлинмада ҳар кунлик иш предметини кузатишни, ушбу кузатиш ёрдамида қарорлар қабул қилиш амалиёти, интервю олиш ва ҳоказоларни назорат қилишни тавсия этишади. Мажлис энг кўргазмали тадбирлардан бири ҳисобланади. Мажлис вақтида фирмада раҳбарликнинг қанақа услуби қабул қилинганлиги, бошқарув триадасида (вазифаларни қўйиш, ваколатларни ўтказиш, натижаларни назорат қилишда) қанақа муаммолар мавжудлиги, бошқарув назорати модели қанақалиги (натижа бўйича ёки жараён бўйича) ва ҳоказолар ойдинлашади.
Мажлис жараёнини кузатиш якунлари бўйича қилинган хулосаларни кейинчалик сўровномалар, таркибланган интервю ва бошқа усуллар ёрдамида текшириш мумкин бўлади.
2.7. Персонал аудитини ўтказиш кетма-кетлиги Персонал аудити доирасидаги тадқиқотлар йўналишларига аниқлик киритиш мақсадида персонални бошқариш тизимини оптималлаштириш учун биринчи галда эътибор қаратишни талаб қиладиган зоналарни аниқлаб берувчи дастлабки ташхис амалга оширилиши мумкин. Тўлиқ кўламли персонал аудити диагностик операстияларнинг юқорида келтирилган изчиллиги шаклида энг узоқ муддатли самарадорликка эга бўлади.
Персонал аудити бошқарувнинг стратегик босқичида бошланади. персонални бошқариш тизимини баҳолаш самарадорлик мезонларини қўллаган ҳолда амалга оширилади. Персонал аудити персонални бошқариш жараёнини такомиллаштиришга хизмат қилади. Персонални бошқариш фаолиятининг самарадорлик мезонларига мос келишини баҳолаш учун қўлланиладиган унинг муайян тавсифлари асосида мезонга “мувофиқлаштириш”, “мувофиқлик” даражасини ошириш ёки қониқарли “мувофиқлик” тўғрисида қарорлар қабул қилинади.
Персонални бошқариш тизимининг қониқарли ҳолатига ишонч ҳосил қилингач, персонални бошқаришнинг қуйи даражаси – функстионал даражага ўтилади. Персонал аудитининг натижалари асосида стратегик ва функстионал даражаларда муайян линия раҳбарлари иши самарасизлигининг очиб берилган аломатлари бўйича персонални линияли бошқариш самарасизлигининг сабаблари аниқланади.
Персонал аудити уларни ҳал этмасдан туриб кейинги ташхис ишини амалга ошириш ҳеч қандай маъно касб этмайдиган муаммолар йиғиндиси аниқлаганидан кейин вақтинчалик тўхтатиб қўйилади. Бу барча саъй-ҳаракатларни биринчи галда эътибор қаратишни талаб қиладиган муаммоларни ўрганишга қаратиш ҳисобидан аудиторларнинг қимматли вақтини бўшатган ҳолда аудиторлик тадқиқотининг вақтини сезиларли даражада қисқартиради. Муайян корхонада персонал аудити ниҳоясига этгач бошқарувни янада такомиллаштириш учун асос бўлиб хизмат қиладиган аудиторлик хулосаси тайёрланади. Персонални бошқаришни тақдим этилган мезонларга мувофиқлаштиришни англатувчи тавсиялардан фойдаланиш бошқарувни такомиллаштириш жараёнини давом эттириш ва, ўз навбатида, персонал аудитини давом эттириш имконини беради.