2.2-жадвал
Кадрлар сиёсати иккита турининг қиёсий тавсифи
Кадрлар жараёни
|
Кадрлар сиёсати тури
|
Очиқ
|
Ёпиқ
|
Персонални танлаш
|
Меҳнат бозорида юқори рақобатли вазият
|
Ишчи кучи этишмаслик вазияти
|
Персонални мослашиши
|
Рақобатли муносабатлар-га тез киришиш имко-нияти, янги ходимлар томонидан ташкилот учун киритилган илғор таклифларни тез жорий қилиш
|
Мураббийлар, юқори жипслашган жамоа ҳисобига самарали кўникма ҳосил қилиш, анъанавий ёндашувларга қўшилиш
|
Персонални ўқитиш ва ривожлантириш
|
Аксарият холларда ташқи марказларда амалга оширилади, янгилик олишга ёрдам беради
|
Ички корпоратив марказларда амалга оширилади, ягона қарашлар, умумий технологияларнинг шаклланишига ёрдам беради
|
Персонални мартабасини ошириш
|
Ўсиш имконияти қийин, чунки персонални ёллаш тенденстияси мавжуд
|
Лавозимга кўтаришда ташкилот ходимларига ён босилади, мартабани режалаштириш амалга оширилади
|
Мотивастия ва рағбатлантириш
|
Рағбатлантириш маса-лалари маъқулланади
|
Мотивастия масалалари афзал кўрилади
|
Инновастияни жорий қилиш
|
Янги ходимлар томонидан доимий инновастион таъсир
|
Инновастияни ишлаб чиқиш жараёнлари ташаббусини доимий қўллаб қувватлаш
|
Манба: М.Армстронг “Управление человеческими ресурсами” –М.:Вита-пресс, 2010. с. 168.
Кадрлар сиёсатини танлашда ташкилотнинг ички ва ташқи муҳитига хос бўлган қуйидаги омилларни ҳисобга олиш лозим:
- ташкилотнинг ривожланиш стратегияси;
- ташкилот шуғулланаётган соҳанинг ўзига хослиги;
- ташкилотнинг молиявий имконияти, яъни кадрларни бошқаришга ажратиладиган харажатлар даражаси;
- кадрларнинг миқдор ва сифат жиҳатидан тавсифи ҳамда уларнинг келгусида ижобий томонга ўзгаришга йўналтирилганлиги;
- меҳнат бозоридаги вазият (ташкилотдаги кадрларнинг ихтисослигига ўхшаш меҳнат бозоридаги худди шундай ишчи кучи таклифининг миқдор ва сифат жиҳатидан ўзига хослиги, таклифнинг шарт-шароитлари);
- иш ҳақи даражасига кўра рақобатчилар томонидан ишчи кучига талаб;
- меҳнат қонунчилигида кўрсатилган ёлланма ходим билан ишлаш маданияти.
Кадрлар сиёсатини шакллантириш босқичлари қуйидагилардан ташкил топади: 1
Нормалаштириш: ташкилотнинг мақсадларига мос ҳода кадрлар билан ишлашнинг умумий тамойиллари ва мақсадлари шакллантирилади.
Дастурлаш: кадрлар технологияси ҳолати ва тадбирларини маълум бир тизимга келтириш.
Кадрлар мониторинги: кадрлар билими, қобилияти ва маҳоратини шакллантириш ва ривожлантиришнинг аниқ тадбирлари билан ишлаш ва уларнинг кадрлар сиёсатига таъсирини баҳолаш.
Тизимни режалаштиришда кадрлар эҳтиёжларини қиска ва ўрта муддатда башоратлашни ўз ичига олади.
Енг яхши холатларда кадрлар сиёсатида ишларнинг қуйидаги босқичлари амалга оширилади:
• кадрлар сиёсатининг умумий тамойилларини ишлаб чиқиш, устувор мақсадларни белгилаш;
• ташкилий-штатли сиёсат: ходимларга бўлган эҳтиёжни режалаштириш, штатлар рўйҳати ва таркибини, резервини, бурчларини шакллантириш;
• ахборот сиёсати: кадрларга оид ахборотлар ҳаракати тизимини яратиш ва қўллаб-қувватлаш;
• молиявий сиёсат: воситаларни тақсимланиши тамойилини баён этиш, меҳнатни рағбатлантиришнинг самарали тизимини таъминлаш;
• персонални ривожлантириш сиёсати: ривожлантириш дастурини таъминлаш, ходимларни касбга йўналтириш ва кўникмаси, шахсий кўтарилишини режалаштириш, командани шакллантириш, касбий тайёрлаш ва малакани ошириш;
• фаолият натижаларини баҳолаш: ташкилот стратегияси ва кадрлар сиёсатининг мос келишини таҳлил қилиш, кадрларга оид ишларда муаммоларни аниқлаш, кадрлар салоҳиятини баҳолаш.
Агар раҳбариятда персонални бошқаришга оид фикрлар мавжуд бўлса қуйидаги холатларда кадрлар сиёсати сифатида қаралиши мумкин:
ёзма баён этилган ва ҳаммага тушунарли бўлиб, кадрларга оид барча йўналишларни қамраб олган бўлса;
персонални бошқаришга оид асосий дастурларни барча ходимларга этқазилиш йўллари кўрилаётган бўлса;
ўз моҳиятига кўра ташкилот мақсадлари ва вазифаларига мос келса;
фаолиятнинг алоҳида йўналишлари билан мувофиқликни таъминлаётган бўлса, масалан, кадрларни танлаш тамойиллари уларни кейинчалик ўқитиш тизимига ёки раҳбарият ва ёлланма ходимлар ўртасидаги қабул қилинган муносабатларга қарама-қарши бўлмаса.
Do'stlaringiz bilan baham: |