2- мавзу: персонал аудити методологияси маърузалар технологияси


Сифатни бошқариш тизимида персонал



Download 109,36 Kb.
bet6/10
Sana23.02.2022
Hajmi109,36 Kb.
#129774
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
2-mavzu

2.3. Сифатни бошқариш тизимида персонал

Персонал – бу сифат тизимидаги асосий ресурс, чунки сифатни таъминлаш ва яхшилаш учун шароитлар яратувчи омиллар, биринчи навбатда, техник ва ҳатто иқтисодий ҳам эмас, балки кўп жиҳатдан персонал билан боғлиқ бўлган ижтимоий омиллардир.


ИСО стандартларини амалга ошириш сифатни таъминлаш жараёнига корхонанинг барча персонали жалб қилиниши кераклигини кўзда тутади. Бунда ҳар бир ҳодим ўзининг сифат бўйича натижаларини таъминлашга жавобгар бўлиши зарур.
ИСО 9001:2000 стандарти маҳсулот сифатига таъсир қиладиган ишни бажараётган персонал олган билимлари, тайёргарлиги, тажриба ва кўникмаларига мос холда компетент бўлиши керак.
Бунинг учун ташкилот:
• маҳсулот сифатига таъсир қиладиган ишни бажараётган персоналга зарур бўлган компетентликни аниқлаши;
• ушбу эҳтиёжларни қондириш мақсадида кадрларни тайёрлаш ёки бошқа чораларни кўришни таъминлаши;
• кўрилган чоралар натижасини баҳолаши;
• сифат соҳасидаги мақсадларга эришиш бўйича амалга оширилаётган тадбирларнинг муҳимлиги ва долзарблигини персоналга этказишиб бориш;
• маълумотлилик, тажриба, кўникмалар ҳақидаги ёзувларни ўз вақтида амалга ошириш, кадрларга оид иш юритишни тўғри йўлга қўйиш.
Бундай таҳлилни зарур ресурслар ва молиявий манбаларнинг этарлигини ҳам қўшиб текшириш, ҳамда ташкилотнинг ва мижозларнинг келажакдаги кутаётган эҳтиёжларини ҳисобга олган холда амалга ошириш керак. Таҳлил персонални тайёрлаш ва ходимларни жалб қилиш ва танлашнинг самарали жараёнини жорий қилиш бўйича мақсадли дастурларини белгилашга ёрдам бериши зарур.
Бундай таҳлилни амалга оширишда персоналнинг индивидуал ёки гурухли малака оширишга бўлган эҳтиёжларини аниқлашга мос келувчи услубиётни танлаш зарур.
Бундай усулларга қаторига ходимлар меҳнати самарадорлигини баҳолаш, улар малакасининг аудити, истеъмолчилардан келаётган тескари алоқа каналлари орқали келаётган ахборотларнинг тахлили, янги қабул қилинаётганлар билан суҳбатлар ўтқазиш ва х.з.ларни киритиш мумкин.
Ўтқазилган таҳлил натижалари асосида кадрларни ривожлантиришга йўналтирилган ўқитиш ёки малакани ошириш дастурини амалга ошириш зарур бўлиши мумкин, яъни:
• касбий маҳорат даражасини;
• коммуникастия бўйича кўникмаларини;
• менеджмент соҳасидаги билим ва кўникмаларини;
• билимларнинг алоҳида соҳасидаги малакаларни;
• сифат менежменти соҳасидаги билим ва кўникмаларини ошириш.
Ходимларни ўқитиш ва уларнинг малакасини ошириш самарадорлиги шундай баҳоланиши керакки, олинадиган баҳолар асосида:

  • ходимларнинг янги ва мураккаблашиб борувчи лавозим мажбуриятларини бажариш учун билимларининг этарлилигини текшириш;

  • кадрларни ривожлантириш харажатлари ўзини оқлашини тасдиқлаш;

  • персонал ўқитиш ва қайта тайёрлаш дастурлари ва усулларини, унинг малакасини баҳолаш усулларини такомиллаштириш мумкин бўлсин.

Ходимларга қуйидагилар орқали ўзини ўзи такомиллаштириш учун вақт ва маблағлар тақдим этилиши керак:

  • конференстиялар, семинарлар ва ҳ.к. тадбирларда иштирок этиш;

  • илмий тадқиқотлар ўтказиш;

  • таълим олиш.

Ушбу стандарт ташкилот исталган вақтда ишларнинг жорий ҳолатини, барча ходимларнинг маълумот даражаси, билими ва ишлаш самарадорлигини аниқлай олишини талаб қилади. Бунга кадрлар ҳақидаги ахборот тизими ёрдам бериши мумкин, чунки унда тегишли умумлаштирилган ҳисоботлар тузилиб, сақланиши лозим. Бундай ҳисоботларга ходимларнинг шахсий ҳисоботлари ёки кадрлар малакасини ошириш тўғрисидаги ҳисоботлар муқобил вариант бўлиши мумкин. Юқорида санаб ўтилган ҳисобот материаллари қуйидагиларни:

  • ҳар бир ходим эришган малака даражалари, тажриба ва иш самарадорлигини;

  • персонални тайёрлаш ва уни ривожлантириш бўйича мувофиқлаштирилган тадбирларнинг амалга оширилганлигини тасдиқлаши керак.


Download 109,36 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish