Ведалар иккинчи минг йилликнинг ўрталарида Шимоли-Ғарбий Ҳиндистонга бостириб кирган қабилалариинг хўжалик ва ижтимоий тузуми ҳақида баъзи маълумотларни аниқлашга имкон беради. Шу даврдаги дин, афсоналар ҳамда қисман поэзияни ўрганиш учун Ведалар айниқса кўп материал беради. Аммо Ведалардан қадимги Ҳиндистон тарихидан манба сифатида жуда эҳтиёткорлик билан фойдаланмоқ керак, чунки Веданинг тексти минг йиллар мобайнида бир қадар ўзгартирилган бўлиши эҳтимол. Ведаларнинг қайин пўстлоғига ва палъма баргларига ёзилган энг қадимги текстлари сақланиб қолмаган. Энг қадимги қўлёзмалар анчагина кейинги даврга, христиан эрасига яқин пайтга оиддир. Борган сари тушунилиши қийинлашиб боргани туфайли, эрамиздан аввалги VIII асрдан бошлаб Ведаларга изоҳлар бериладиган бўлган, булар орасида диний маросимларни тушунтириб берувчи «Брахманлар», ҳар хил диний-фалсафий фикрлардан иборат бўлган «Араньяклар» ва ўзига хос диний трактатлардан иборат бўлган «Упанишадлар» айниқса кўпроқ машҳурдир. Кейинги даврга оид бўлган бу диний китоблар эрамиздан аввалги биринчи минг йилликда катта ҳинд давлатлари ташкил топган даврда қадимги ҳинд дини, ақоид (богословие) ва коҳинлик қандай тараққий этганлигини таърифлаб беради. Борган сари тушунилиши қийинлашиб боргани туфайли, эрамиздан аввалги VIII асрдан бошлаб Ведаларга изоҳлар бериладиган бўлган, булар орасида диний маросимларни тушунтириб берувчи «Брахманлар», ҳар хил диний-фалсафий фикрлардан иборат бўлган «Араньяклар» ва ўзига хос диний трактатлардан иборат бўлган «Упанишадлар» айниқса кўпроқ машҳурдир. Кейинги даврга оид бўлган бу диний китоблар эрамиздан аввалги биринчи минг йилликда катта ҳинд давлатлари ташкил топган даврда қадимги ҳинд дини, ақоид (богословие) ва коҳинлик қандай тараққий этганлигини таърифлаб беради. Ҳиндистоннинг эрамиздан аввалги биринчи минг йилликдаги тарихи ва маданиятини ўрганишда иккита катта эпик достон—«Рамаяна» ва «Махабхарата» муҳим манба ҳисобланади. Бу манбаларда халқ оғзаки бадиий ижодининг кўп элементлари бор. Бу достонларнинг биринчиси — «Махабхарата» («Бхарата авлодларининг кураши ҳақида буюк қисса»)нинг асосий сюжети подшо уруғларидаи бўлган каврулар ва нандулар деган иккита қардош уруғнинг олий ҳокимиятни талашиб ўзаро қилган кураши ҳақидаги қиссадан иборат бўлиб, унинг муаллифи афсонавий донишманд ва шоир Вьяса ҳисобланади. Бу асосий қисса биринчи марта эрамиздан аввалги биринчи минг йилликда тузилгандир. Кейинчалик унга кўпгина қадимги афсоналар, эртаклар, масаллар, ибратли ҳикоялар киритилган, булар кўп жиҳатдан халқ бадиий ижоди негизида вужудга келган.
Do'stlaringiz bilan baham: |