15-Мавзу. Этика фанининг предмети ва жамият ҳаётидаги аҳамияти. (2 соат) режа



Download 178 Kb.
bet9/12
Sana21.02.2022
Hajmi178 Kb.
#54243
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12
Bog'liq
15 falsafa ppt

Таянч тушунчалар:
Ахлоқ - (арабча “хулқ” сўзининг кўплик шакли) – ахлоқшунослик фанининг тадқиқот доираси (предмети) бўлиб, у жамият ва шахс (индивид) маънавий ҳаёти тизимининг марказий (субстансиявий) қисми – унсури ҳисобланади. Бу энг аввало шу билан изоҳланадики, маънавиятнинг барча унсурларини ахлоқ ўзида бирлаштиради ва улар учун мезоний ўлчов бўлиб хизмат қилади. Зотан, эзгуликка хизмат қилмайдиган ҳақиқат (билим, эътиқод) мавҳум гўзаллик ёъқ.
Ахлоқшунослик - (“ахлоқ” арабча хулқ сўзининг кўплик шакли) амалий моқоматга эга фалсафий фан бўлиб, у ахлоқнинг (ахлоқий тафаккур) пайдо бўлиши, моҳияти ва унинг жамият ва шахс ҳаётида амал қилишининг тамойиллари, қонуний
Хулқ - оила, жамоа, маҳалла-кўй миқёсида аҳамиятли бўлган, аммо жамият ва инсоният ҳаётига сезиларли таъсир кўрсатмайдиган ёқимли инсоний хатти-ҳаракатларнинг мажмуи.
Одоб - инсон ҳақида ёқимли таассурот уйғотадиган, лекин жамоа, жамият ва инсоният ҳаётида бурилиш ясайдиган даражада муҳим аҳамиятга эга бўлмайдиган, миллий урф-одатларга асосланган чиройли хатти-ҳаракатларни ўз ичига олади.
Ахлоқий ҳиссиёт – ахлоқ тузилмасининг унсури бўлиб, у кишининг ахлоқий талаблар доирасидаги ўз-ўзини ҳис қилишидир. Шунга кўра ахлоқий ҳиссиёт ахлоқий онгнинг ихтиёр эркинлиги тарзидаги шакли ҳисобланади. Ахлоқий ҳиссиёт шафқат, ачиниш, ҳамдардлик, уялиш, тавба-тазарру тарзида намоён бўлади.
Ахлоқий муносабат (фаолият) – ахлоқ тузилмасининг амал қилиши, яъни ахлоқий англаш ва ахлоқий ҳиссиётнинг киши хатти-ҳаракатлари тарзида рўёбга чиқиш жараёнидир. Куши ахлоқий талаблар, тамойилларни яхши англайди. Лекин улар унинг хатти-ҳаракатининг ички сабаби (мотиве)га айланмаслиги мумкин. Фақат ахлоқий муносабатлар доирасидагина ахлоқий талаблар шахс хатти-ҳаракатлари тарзида реаллашади. Ахлоқий муносабат кишилар ўртасидаги, ўзига ва жамиятга бўлган муносабатларда намоён бўлади.
Муҳаббат – инсоннинг энг олий туйғу, ҳиссиётини ифодаловчи тушунча бўлиб, у тамойиллар тизимининг марказий унсуре ҳисобланади. Барча ахлоқий императивлар – норма, талаблар, тамойиллар мазкур туйғу, ҳиссиёт орқали ўзлаштирилгандагина олий қадриятлилик аҳамиятига эга бўлади.
Нафрат – аксил муҳаббат тарзида намоён бўлади, объектдан четлашишни, ундан бегоналашишни тақозо этади. Ҳазар, жирканч ҳисси нафратнинг кундалик турмушдаги тор, «майда» кўринишидир. Нафратнинг уларга нисбатан «йириклиги» унинг ижтимоий ҳодиса сифатида мавжудлигидир.
Адолат - (арабча “адолат” – одиллик) категориясида ҳуқуқий талаб, мажбуриятларнинг ахлоқий тамойил, нормаларга мувофиқ равишда амал қилишлиги даражаси ифодаланади. Қадимги юнон файласуфи адолатнинг ана шу хусусиятини ҳисобга олган ҳолда уни “қонунга мувофиқ хулқ” деб таърифлаган эди.
Эзгулик - категориясида тарихий шаклланган ахлоқий идеал, яъни комил инсон, мукаммал жамият ҳақидаги тасаввур, қарашлар ва унга этишишга, рўёбга чиқаришга бўлган саъйи-ҳаракатлар ифодаланади.
Яхшилик – асосан шахснинг одобига, хулқига боғлиқ бўлган ижобий ҳодиса. Унда мардлик, очиқкўнгиллилик, ҳалоллик сингари ахлоқий меъёрлар тажассум топади. Бироқ унга асос бўлган амалий хатти-ҳаракатлар қаҳрамонлик, жасорат, ватанпарварлик каби тамойиллар даражасига кўтарила олмайди. Яхшилик бевосита шу кун учун долзарблик хусусиятига эга, яъни тактикавий ахлоқий фаолиятдир.

Download 178 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish