Bog'liq 12 ИШЛАБ ЧИҚАРИШ ЗАХИРАЛАРИНИ ҲИСОБГА ОЛИШ
12.8 Ишлаб чиқариш захираларини инвентаризация қилиш Корхоналарнинг бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи маьлумотларининг туғрилиги уларнинг ишлаб чиқариш захиралари инвентаризация қилиш билан тасдиқланади. Ишлаб чиқариш захираларини инвентаризация қилиш “Инвентаризацияни ташқил этиш ва ўтказиш” номли 19-сон БҲМА ва “Товар-моддий захиралар” номли 4-сон БҲМАлар билан тартибга солинади.
Инвентаризациядан кўзланган асосий мақсад – ишлаб чиқариш захираларининг натура ва қиймат кўринишида амалда мавжуд эканлигина аниқлашдан иборат. Инвентаризация қилиш натижасида бойликларнинг туғри сақланиши ва берилиши, тарози ва ўлчов асбоблариннг, ҳисоб юритиш тартиби ва бошқалар текширилади.
Ишлаб чиқариш захираларини инвентаризация қилиш бир йилда камида бир марта ҳисоботини тўзишдан олдин, лекин ҳисобот йилининг 1 октябридан кейин амалга оширилади. Бундан ташқари, ишлаб чиқариш захираларининг сақланишини, уларни сақлаш шарт-шароитларини ва омборда ҳисобга олиш аҳволини назорат қилиш учун инвентаризациялар ўртасидаги даврда мунтазам текширишлар ва материалларни танлаб инвентаризациялаш ўтказилиши керак.
Қўйидаги холатларда инвентаризация муддатидан олдин ўтказилиши шарт:
Талон-тарож қилиш ёки суиистьемол қилиш, шунингдек бойликларнинг бўзилиши билан боғлик фактлар аникланганда;
Ёнгин ёки табиий офатлар содир бўлганда;
Корхона тугатилаётганида тугатиш балансини тўзиш олдидан ва бошқа холларда.
Текшириш кўламига кўра инвентаризация ёппасига ёки танлаб ўтказиладиган, ўтказиш вақти бўйича режалаштирилган ёки тўсатдан ўтказиладиган инвентаризацияларга бўлиниши мумкин.
Инвентаризацияни ўтказишга корхона раҳбари ва бош бухгалтерии раҳбарлик қилади. Ишлаб чикуариш захираларни инвентаризация қилиш инвентаризация қилувчи ишчи комиссиялар томонидан моддий жавобгар шахс иштрокида амалга оширилади.
Инвентарлаш даврида моддий бойликларнинг мавжудлиги тарозида тортиш, ўлчаш усули билан аниқланади ва рўйхатда расмийлаштирилади. Рўйхатни моддий жавобгар шахс имзолайди.
Инвентаризация қилиш натижасида материаллар бўйича хужжатлардаги маьлумотлар ва ҳақиқий қолдиқлар орасида фарқ солиштирув қайдномасида расмийлаштиради.
Ишлаб чиқариш захираларни инвентаризация қилиш аникланган ҳақиқий мавжуд мулк ва бухгалтерия ҳисоби маьлумотлари ўртасидаги тафовутлар қўйидагича акс эттирилади:
Масалан, “Бобур” ҳиссадорлик жамиятида ҳисобот йилида 24000 сўмлик материал камомади аникланди ва айбдор шахс топилмаганлиги сабаблари давр ҳаражатларига ўтказилди. Ушбу муомалаларга ҳисобда қўйидагича проводка берилади:
Инвентаризация натижасида камомад аниқланди:
Д-т 5910 – “Камомадлар ва қимматликларни шикастланишдан талофатлар” – 24000 сўм;
К-т 1010 – “Хом-ашё ва материаллар” – 24000 сўм.
Камомад суммаси давр ҳаражатларига ўтказилди:
Д-т 9430 – “Бошқа операцион ҳаражатлар” – 24000 сўм;
К-т 5910 – “Камомадлар ва қимматликларни шикастларидан талофатлар” – 24000 сўм.
Корхона айбдор шахслардан камомадни ҳақиқий нархда эмас, балки хозирги даврдаги бозор нархларида ундириш ҳуқуқига эга. Масалан, корхона омборида 5000 сўмлик материал камомади аниқланди ва 8000 сўм қийматига айбдор шахсдан ундириб олинди. Ушбу муомаларга ҳисобда қўйидагича проводка берилади:
Инвентаризация натижасида камомад аниқланди:
Д-т 5910 – “Камомадлар ва қимматликларни шикастланишдан талофатлар” – 5000 сўм;
К-т 1010 – “Хом-ашё ва материаллар” – 5000 сўм.