12.5 Транспорт-тайёрлов ҳаражатларини ҳисобга олиш
Материаллар мол етказиб берувчилардан сотиб олинганида кўп ҳолларда уларни сотиб олиш ҳамда тайёрлаш билан боғлиқ операцияла 1510- “Материалларни тайёрлаш ва ҳарид қилиш” ҳисобварағида ҳисобга олинади. Ушбу ҳисобварақнинг деьити 6010,2310,2010,6990 ва бошқа ҳисобварақларнинг кредитлари бўйича материлларнинг сотиб олиш қиймати шаклланади. Шунингдек бу ерда материллар билан боғлиқ транспорт-тайёрлов ҳаражатлари ҳам ифодаланади.
Бу ҳисобварақнинг кредит томонида 1010-1090- ҳисобварақларнинг дебити бўйича ҳақиқатда келиб тушган ва кирим қилинган ҳисоб қиймати акс эттирилади.
Ҳисоб нархларида қабул қилинган материаллар ва уларни сотиб олиш ҳамда тайёрлаш орасидаги фарқ 1610-“Материаллар қийматидаги оғишлар” ҳисобварағига ўтказилади ва ҳар ойнинг охирида 1610-“Материаллар қийматидаги оғишлар” ҳисобварағининг дебитида йиғилган сумма ишлаб чиқаришга ва бошқа эхтиёжларга сарфланган материалларнинг қийматига мутаносиб тақсимланиб, ҳаражатлар ҳисобварағига кўчирилади.
1510-“ Материалларни тайёрлаш ва ҳарид қилиш” ҳисобварағи дебитидаги қолдиқ корхонага ҳали келиб тушмаган йўлдаги материаллар қийматини ифодалайди.
Материалларнинг ҳақиқий таннархи таркибига танспорт-тайёрлов ҳаражатлари ҳам киради. Буларга материалларнинг шартнома қийматидан ташқари уларни сотиб олиш билан боғлиқ барча ҳаражатлар киради. Бу ҳаражатлар материалларнинг турлари бўйича тегишли ҳисобварақларда мавжуд материалларнинг умумий ҳажми бўйича танспорт-тайёрлов ҳаражатлари суммаи ва фоизини ҳисоблаб чиқаради.
Бу нарса ҳисобот ойи давомида сарфланган материалларга тўғри келадиган транспорт-тайёрлов ҳаражатларини аниқлаб ҳисобдан чиқариш учун зарур.
Сарфланган материаллар қайси ҳисобварақларга ўтказилган бўлса, транспорт-тайёлов ҳаражатлари суммаси ҳам шу ҳисобварақлага ёзилади. Бу ерда фарқ шундаки, оғишиш (тежалган ёки ортиқча ҳаржат) бўлиши мумкин. Ортиқча ҳаражат транспорт-тайёрлов ҳаражатларига ўхшаб, режа таннархини кўпайтирилади, тежалган сумма эса уни камайтиради. Тежалган сумма минус ёки қизил сторно билан ёзилади.
Қўйидаги жадвалда “А” корхона бўйича транспорт-тайёрлов ҳаражатлари суммаси ва фоизини ҳисоблаб
Кўрсаткичлар
|
Материалларни бахолаш
|
Шартнома бахода
|
Ҳақиқий бахода
|
Ой бошига қолдиқ
|
10000
|
15000
|
Ой давомидаги кирим
|
50000
|
60000
|
Жами тушум(1+2)
|
60000
|
75000
|
Траспорт-тайёрлов ҳаражатлари: суммада:
Фоизда:
|
15000
25
|
75000-60000
(15000*100) /60000
|
Ҳисобот ойидаги сарфланди
|
40000
|
450000
|
Ой охирига қолдиқ
|
20000
|
300000
|
Топиш мисоли келтирилган:
Do'stlaringiz bilan baham: |