12.7 Қўшилган қиймат солиғиини ҳисобга олиш Хом-ашё ва материаллар қабул қилинган корхоналар уларнинг қийматини мол етказиб берувчиларга қушилган киймат солиғи (ҚҚС) билан биргаликда тўлайди.
Мол етказиб берувчи корхона олинган тушумдан ККСни бюджетга тўлайди.
Қўшилган қиймат солиғи (ҚҚС) товарларни сотиш, ишлар бажариш ва хизматлар кўрсатиш жараёнида янги хосил қилиган қийматга асосланган холда соф даромаднинг бир қисмини бюджетга даромадига олиб кўйишнинг бир шаклидир. ҚҚС 20 фоизлик ставкада ундирилади.
ҚҚС икки хил усулда ҳисобланади:
Қўшилган қиймат солиғи суммаси белгиланган ставкалар асосида қўйидаги формула бўйича аниқланади:
С ҚҚС =СТоб x СС/100; (1)
бунда СҚҚС – истьмолчилардан ундириладиган солиқ суммаси; СТоб – солиққа тортиладиган оборот; СС – қўшилган қиймат солиғи ставкаси.
Товар (иш, хизмат)лар қўшилган қиймат солиғни ўз ичига олган нархлар ва тарифлар бўйича сотилганда – солиқ қўйидаги формула бўйича аниқланади:
СҚҚС =ТК x СС/(СС+100); (2)
Бунда: ТК – қўшилган қиймат солиғи ҳам ҳисобга олинган товар (иш, хизмат)лар қиймати.
Масалан, “А корхона” мол етказиб берувчилардан 200000 сўмлик матераил сотиб олди. ККС суммаси қўйидагича бўлади:
холат бўйича:
ҚҚС суммаси = (200000х20%) / (100%+20%) =33333,(3) сум.
Моддий бойликларни ҳарид қилиш бўйича тўланадиган ҚҚСни бухгалтерия ҳисобида ҳисобга олиб бориш учун 4410 – “Солиқ бўйича бўнак тўловлар” ҳисобварағидан фойдаланиш кўзда тўтилган.
Материаллар ишлаб чиқариш ва бошқа мақсадларга сарфланиши жараёнида ҳисобланган ҚҚС суммаси 4410 – “Солиқ бўйича бўнак тўловлар” ҳисобварағидан 6410 – “Бюджетга тўловлар бўйича қарзлар” ҳисобварағига сарфланган материаллар қийматига мутаносиб равишда ўтказилади.
Мисол. Корхона мол етказиб берувчидан 100000 сўмлик материал қабул қилиб олди. ККС – 20000 сўм. Жами 120000 сўм. Ушбу муомалага қўйидагича бухгалтерия проводкаси берилади.