Сотиб олиш санаси
|
Миқдори
|
Бир бирлик материалларнинг қиймати, сўм
|
Жами қиймат, минг сум
|
10 март
|
1000
|
600
|
600
|
28 май
|
1700
|
800
|
1360
|
9 ноябрь
|
1500
|
900
|
1350
|
Жами
|
4200
|
|
3310
|
Йил давомида 2800 сўмлик материал сарфланди ва омборда 1400 сўмлик материал қолди.
ФИФО усули бўйича материалларни баҳолаймиз:
Материаллар сарфи
|
Миқдори
|
Бир бирлик материлнинг қиймати, сўм
|
Жами қиймат, минг сум
|
1- партия
|
1000
|
600
|
600
|
2-партия
|
1700
|
800
|
1360
|
3-партия
|
100
|
900
|
900
|
Жами сарфланди
|
2800
|
|
2860
|
Омбордаги қолдиқ
|
1400
|
900
|
1260
|
ЛИФО усули бўйича материалларни баҳолаймиз:
Материаллар сарфи
|
Миқдори
|
Бир бирлик материлнинг қиймати, сўм
|
Жами қиймат, минг сум
|
1- партия
|
1500
|
900
|
1350
|
2-партия
|
1300
|
800
|
1040
|
3-партия
|
-
|
-
|
-
|
Жами сарфланди
|
2800
|
|
2390
|
Омбордаги қолдиқ
|
400
1000
|
800
600
|
320
600
|
Жами қолдиқ
|
1400
|
|
920
|
АVЕСО усули бўйича материалларни баҳолаймиз:
Материаллар сарфи
|
Миқдори
|
Бир бирлик материлнинг қиймати, сўм
|
Жами қиймат, минг сум
|
1- партия
|
1000
|
600
|
600
|
2-партия
|
1700
|
800
|
1360
|
3-партия
|
100
|
900
|
900
|
Жами сарфланди
|
2800
|
788.8
|
2207
|
Омбордаги қолдиқ
|
1400
|
788.8
|
1103
|
Эслатма. Материал бирлигининг ўртача қиймати АVЕСО усулида қуйидагича аниқланади: (3310/4200)=788.8 сум.
Юқорида келтирилган усуллардан фойдаланиб сарфланган материал таннархи ҳамда йил охирида захираларга тақсимланадиган ҳаражатларни аниқлаш лозим:
ФИФО усули бўйича
|
|
Сотишдан олинган даромад
|
3250
|
Жами материал нархи
|
3310
|
Ҳисобот даври охирида материал қолдиғи
|
1260
|
Сарфланган материал таннархи
|
2050
|
Ялпи фойда
|
1200
|
ЛИФО усули бўйича
|
|
Сотишдан олинган даромад
|
3250
|
Жами материал таннархи
|
3310
|
Ҳисобот даври охирида материал қолдиғи
|
920
|
Сарфланган материал таннархи
|
2390
|
Ялпи фойда
|
860
|
AVECO усули бўйича
|
|
Сотишдан олинган даромад
|
3250
|
Жами материал таннархи
|
3310
|
Хисобот даври охирида материал қолдиғи
|
1103
|
Сарфланган материал таннархи
|
2007
|
Ялпи фойда
|
1043
|
Юқоридаги жадваллардан кўриниб турибдики, материалларни баҳолашнинг турли хил усулларини қўллаш шароитида корхонанинг ялпи фойдаси турлича бўлади.
ЛИФО усули "Молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисобот"ни тузиш учун кўпроқ талабга жавоб беради. Аммо амалдаги баҳонинг ошиши ёки пасайиши шароитида ишлаб чиқариш захиралари қийматини жорий балансда баҳолаш учун унчалик мақсадга мувофиқ эмас ва унинг Ўзбекистонда қўлланилишига рухсат берилмаган.
Баланс тузишда ФИФО усулини қўллаш мақсадга мувофиқдир, чунки ишлаб чиқариш захиралари қиймати ҳисобот даври охирида жорий баҳога яқинроқ бўлади ва корхона активларини аниқ акс эттиради.
12.2. Материаллар ҳаракатини ҳужжатларда расмийлаштириш
Материаллар ҳаракати билан боғлиқ муомалаларни ўз вақтида ҳужжатларда расмийлаштириш уларнинг ҳисобини тўғри юритишни таъминлайди. Корхоналарга материалларнинг ўз вақтида келтирилишини таъминот бўлими назорат қилиб боради. Таъминот бўлими ходимлари мол етказиб берувчи корхоналар томонидан шартнома мажбуриятларининг бажарилишини текшириб, уларга материаллар камомади ва сифати бўйича эътирозлар ва даъволар қўйиш, корхонага ўз вақтида етиб келмаган юкларни топиш вазифаларини бажарадилар.
Мол етказиб берувчиларнинг шартнома шартларига риоя қилишлари устидан назорат олиб бориш ишлаб чиқаришни тўхтовсиз, ўз вақтида давом этишини таъминлайди.
Мол етказиб берувчилардан олинган счёт ва бошқа ҳисоб-китоб ҳужжатлари, энг аввало, корхона бухгалтериясига топширилади, улар текширилади, сўнгра ўз вақтида рўйхатга олинади. Шундан сўнг бу ҳужжатлар корхонанинг таъминот бўлимига топширилади. Ҳар бир счёт бўйича унинг тўланиши ёки тўланмаслиги аниқланади. Агар шартнома шартларига мол етказиб берувчилар тўла амал қилган бўлса, счётни тўлашга розилик берилади. Тўланиши лозим бўлган счёт ва бошқа ҳисоб-китоб ҳужжатлари материални қабул қилиш учун омборга берилади. Материаллар корхонага келтирилгунга қадар ҳамма ҳужжатлар махсус папкада сақланади. Ўз вактида юборилмаган материаллар тўғрисида омбор мудири корхонанинг таъминот бўлимига тегишли чора кўриши учун хабар беради.
Одатда, мол етказиб берувчи корхоналардан материалларни таъминот бўлими экспедитори етказиб беради. Мол етказиб берувчи ёки транспорт ташкилотларидан материалларни қабул қилганда таъминотчи идиш, пломба, тамға ҳамда материаллар сифатини текширади. Агар текшириш натижасида камомад ёки юклар сифати бузилганлиги аниқланса, мол етказиб берувчи ёки транспорт ташкилотига даъво қўйиш ҳуқуқини берадиган далолатнома тузилади.
Корхона ўзаро тузилган шартномага мувофиқ мол етказиб берувчилардан келган материаллар учун ҳисоб-китоб, юклаш ва бошқа йўлланма ҳужжатлар (тўлов талабномаси, счёт-фактура, товар-транспорт юкхатлари) олади.
Корхонага келган ҳужжатлар оператив ходим томонидан келган материалларни қайд қилиш учун очилган М-1 шаклидаги махсус дафтарда рўйхатга олинади ҳамда шартномада кўзда тутилган талабларга мос келиши назоратдан ўтказилади.
Мол етказиб берувчи ёки транспорт ташкилоти омборидан материалларни олиш учун бухгалтер экспедиторга М-2, М-2а шаклдаги ишончнома ёзиб беради.
Моддий бойликларни олишга бериладиган ишончнома — корхона мол етказиб берувчиларидан товар-моддий бойликларни олиш учун ўз вакилига берадиган ҳужжатидир.
Корхона ишончноманинг икки — М-2 ва М-2а шаклидан фойдаланади. М-2 шаклидан фойдаланганида бериш-олишлар ҳақидаги маълумотлар ишончнома варақасининг қўшимча қисмига (корешогига) ёзилади, бу ҳолда берилган ишончномани махсус дафтарга ёзиб қўйишга ҳожат қолмайди.
Корхона моддий бойликларни оммавий тарзда ишончнома билан оладиган ҳолларда М-2а шаклидаги ишончномадан фойдаланади. Берилган ишончнома эса махсус дафтарда рҳйхатдан ўтказилади.
Ишончнома корхона раҳбари ва бош бухгалтери томонидан мухрланган ҳолда берилади, сҳнгра у М-2б шаклидаги махсус дафтарга қайд қилинади. Экспедитор эса ишончномани олишда дафтарга имзо чекади.
Ишончномани олган ходим материаллар олингандан кейинги биринчи кундан қолдирмасдан унга юклатилган вазифани бажарганлиги ҳамда олинган материалларни омборга топширганлиги тўғрисидаги ҳужжатларни бухгалтерияга топшириши шарт. Ишлатилмаган ишончномалар белгиланган муддати ўтиб кетгандан кейинги кунда бухгалтерияга топширилади. Муддати ҳтиб кетган ишончномалар бўйича ҳисобот бермаган шахсларга янги ишончномалар бериш ман қилинади.
Материалларни омборга омбор мудири ёки омборчи қабул қилади. Келтирилган материаллар мол етказиб берувчининг ҳужжатлари билан мувофик, бўлса, омборчи М-4 шаклидаги кирим ордери тузади. Кирим операциялари сони кам бўлганида, мол етказиб берувчининг ҳужжатига муҳр қўйишга рухсат этилади. Ҳақиқатда кирим қилинган материаллар ва юборилган ҳужжатлар орасида тафовут аниқланса, материалларни қабул қилиш далолатномаси расмийлаштирилади. Бу далолатнома мол етказиб берувчи ёки бошқа манфаатдор бўлмаган корхона вакиллари иштирокида тузилади. Далолатнома тузилганида кирим ордери расмийлаштирилмайди.
Омбордан цехларга сарфлаш учун бериладиган материалларга лимит-забор карталари, талабнома ҳамда юкхатлар расмийлаштирилади. Материалларнинг бир маротаба, кам такрорланадиган харажат қилиниши талабномалар билан расмийлаштирилади. Ушбу ҳужжат истеъмолчи цех, бўлим ва участкалар томонидан расмийлаштирилади.
Омбордан цехларга материаллар мунтазам бериб борилса, у ҳолда лимит-забор карталари қўлланилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |