Оқдарё туманида 2022-йилда хизматлар соҳасини янада ривожлантириш бўйича амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар дастурини муҳокамаси тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев раҳбарлигида “Хизматлар соҳасини ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган ишлар натижадорлиги ҳамда келгусидаги устувор вазифалар ҳамда ҳоким ёрдамчилари фаолиятини ташкил этиш, 2022-йилда меҳнат баланси ва бандлик дастурини шакллантириш бўйича амалга оширилаётган ишлар тўғрисида”ги 2021-йил 14-декабр куни ўтказилган видеоселектор йиғилишининг 55-сонли баёни ижросини таъминлаш юзасидан, туманда 2022-йилда хизматлар соҳасини ривожлантириш дастури ижросини муҳокама қилиб, халқ депутатлари туман Кенгашининг навбатдан ташқари олтинчи чақириқ, эллик олтинчи сессияси
ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Туманда хизматлар соҳасини ривожлантириш бўйича кўрилаётган чоралар юзасидан туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Э.Ашуровнинг ахбороти маълумот учун қабул қилинсин.
2. Туман ҳокими ўринбосарлари (Э.Ашуров, Н.Маматкаримов, С.Луқмонов, Ф.Мусурмонов, Ш.Абдуллаев), маҳаллалардаги ҳоким ёрдамчилари, туман Давлат солиқ инспекцияси, туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази, тумандаги тегишли корхона ва ташкилот раҳбарларига:
-2022-йилга мўлжалланган хизматлар дастурининг тегишли бандлари ижросини ойма-ой, ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш бўйича тизимли тадбирларни амалга ошириш;
-туманда хизматлар соҳасида ортиқча бюрократик тўсиқларни бартараф этиш, ҳар бир ҳудуднинг ўзига хос хусусиятларидан келиб чиқиб, хизматлар турларини кенгайтириш, ҳудудларда, айниқса, қишлоқ жойларида транспорт, молиявий, шунингдек, банк, туризм ҳамда савдо хизматлари қамровини кенгайтиришда маъсул ташкилот раҳбарларининг маъсулиятини ошириш;
-норасмий фаолият юритаётган хизмат кўрсатувчи субектларни фаолиятини легаллаштириш;
-маҳаллаларда енгил конструкцияли хизмат кўрсатиш шахобчалари ташкил этиш;
-маҳаллаларда зарурий хизмат кўрсатиш шахобчаларини ташкил этиш бўйича ташаббускор тадбиркорларни аниқлаб, лойиҳаларни ишга туширишни ташкиллаштириш вазифалари юклатилсин.
3. Туман ҳокимининг биринчи ўринбосари (Э.Ашуров) дастурда берилган топшириқлар ижросини ҳамда ушбу дастурга асосан амалга ошириладиган лойиҳаларда яратиладиган янги иш ўринларининг ташкил этилишини назоратга олиш, ҳар ойда хизматлар соҳасини ривожлантириш бўйича кўрилаётган чораларни халқ депутатлари туман Кенгаши сессияларида муҳокама этиб бориш топширилсин.
3. Туман ҳокимлиги ахборот хизмати (А.Мажидов) Дастур ижроси бўйича амалга оширилаётган ишларни мунтазам равишда оммавий ахборот воситаларида ёритиб бориш тавсия этилсин.
4. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш туман Кенгашининг Маҳаллий буджет, иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш, инвестициялар ва тадбиркорликни ривожлантириш масалалари бўйича доимий комиссияси (М.Эргашева) ҳамда туман ҳокимининг биринчи ўринбосари (Э.Ашуров) зиммаларига юклатилсин.
Do'stlaringiz bilan baham: |