11- МАВЗУ: ЎРТА АСРЛАРДА ШАРҚ
МАМЛАКАТЛАРИ ДАВЛАТИ ВА ҲУҚУҚИ
245
олий ҳукмдорига
император унвони берилди
23
. Шу тариқа, 645
-
йилдан
бошланган подшолик даври Tайка йиллари деган ном олиб,
Японияда
марказлашган давлат тузиш жараёни ва қатор ислоҳотлар ўтказиш бошланди.
Бу ислоҳотлар Tайка манифестида мустаҳкамланди
24
. Манифест эса
кейинчалик махсус
«Tайхо рё»
кодекси билан тўлдирилган эди.
Ислоҳотлар Хитой намунаси асосида бошқарув
тизимини ва аграр
муносабатларни қайта ташкил этишга қаратилган эди. Бунда уруғ-қабила
зодагонларининг махсус даража ва имтиёзлари тугатилди.Улар томонидан
эгаллаб олинган жамоа ерлари тортиб олинди. Хитой намунасида давлатнинг
чек ер тизими жорий қилинди.Бунга асосан ер қарам кишилари билан бирга
хусусий шахслардан тортиб олинди ва давлат мулкига ўтказилди.
Япония жамиятининг табақавий тузилиши.
Японияда,
худди
Хитойдагидек, уруғ аристократиясининг ажралиб чиқиши, қуллар ва бошқа
тоифадаги қарам аҳолининг пайдо бўлиши муносабати билан иккита
ижтимоий табақа: «аслзода» ва «аслзода бўлмаган» кишилар табақаси
шаклланган. Уларнинг иккаласи бир қанча ижтимоий гуруҳларга бўлинган.
«Аслзода кишилар» (рёмин)нинг асосий қисмичек ер
тизими жорий
қилингандан кейин давлат ерларига ўтқазиб қўйилган. Улар ерга, хўжайинга
бириктириб қўйилмаган, лекин ўзи хизмат қилаётган уезд бошлиғи ёки
хўжайинининг рухсатисиз ерини ташлаб кетиши мумкин эмас эди.
Давлат оилаларни солиқ (ўлпон) тўлайдиган ва мажбуриятларни
бажарадиган бирлик сифатида ҳар томонлама мустаҳкамлашга ҳаракат
қилган. Масалан,
«Tайхо Ёро рё»
деб номланган қонунлар тўпламида
касалларни,
кексаларни, чўлоқ, майиб-мажруҳларни боқиш мажбурияти
қариндошларга, улар бўлмаса, жамоа ёки маҳаллий ҳокимият
зиммасига
юклатилган бўлиб, ҳосилсизлик ёки табиий офатдан зарар кўрган оилаларга
ёрдам кўрсатиш мажбурияти мавжуд эди. Қонун томорқанинг бўлинишини,
агар бунда кичик ёшли бола ёки бева хотин ёлғиз қоладиган бўлса,
тақиқлаган.
Олий тоифали амалдорларнинг, кучли уруғ
вакилларининг дастлабки
тўртта даражаси алоҳида мавқега эга эди. Улар мансабдорлар рўйхати
бошида турган ва бевосита император саройи билан боғлиқ бўлган. «Аслзода
бўлмаган кишилар» гуруҳига «давлатга қарашли хонадонлар» аъзолари,
саройга қарашли қуллар, хусусий қуллар ҳамда холоплар кирган
25
.
Қулларни сотиш ва мерос қилиб қолдириш мумкин эди, лекин қуллар
никоҳга кириш ва мулкка эгалик қилиш ҳуқуқидан фойдаланганлар.
«Аслзода» ва «аслзода бўлмаган» кишилар ўртасидаги никоҳ қонуний
ҳисобланган. 830
-
йилги қонун қулларни чек ердан фойдаланиш ҳуқуқида ва
23
Ponsonby-Fane, Richard (1959). The Imperial House of Japan. Kyoto:
Ponsonby Memorial Society
.
P
.
49–50.
24
Asakawa, K. (1963). The Early Institutional Life of Japan: A Study in Reform of 645, P. 267
25
Farris, William Wayne (1995). Population, Disease,
and Land in Early Japan, 645–900
.
Cambridge,
Massachusetts
:
Harvard University Asia Center
.
P.
26