11- МАВЗУ: ЎРТА АСРЛАРДА ШАРҚ
МАМЛАКАТЛАРИ ДАВЛАТИ ВА ҲУҚУҚИ
252
аҳамиятини расман Мейдзи давригача (XIX аср) сақлаб қолган япон
анъанавий ҳуқуқи нормалари ҳақида кенг маълумотлар берилади. Tўпламда
ҳуқуқ хусусий ва оммавий ҳуқуққа бўлинмайди. Ашё, никоҳ– оила, мерос
муносабатлари унда оммавий-ҳуқуқий характер касб этиб, жиноий ва
маъмурий ҳуқуқ нормалари билан тартибга солинади.
Қонунлар тўпламида ҳуқуқ соҳалар бўйича ҳам аниқ ажратилмайди.
Масалан,
«Tайхо Ёро рё»
да фуқаролик, никоҳ– оила, жиноят ва маъмурий
ҳуқуқ номалари аралаш тарзда ифода этилган. қонундан иборат бўлиб, унинг
I қонуни «Лавозимлар ва мартабалар» деб номланади ва «вазирлардан тортиб
мирзаларнинг» даражалари ҳақидаги жадвални белгилайди. Бунда
мартабалар «аслзода» ва «аслзода бўлмаган» мартабаларга, лавозимлар эса –
«юқори» ва «қуйи» даражаларга ажратилади. Кодекснинг «Муассасалар ва
штатлар ҳақида»ги II қонуни давлатнинг барча марказий ва маҳаллий
муассасалари тузилишини (таркибини), шунингдек, уларнинг штатларини
ўрнатади.
«Tайхо Ёро рё»да руҳонийларнинг, зодагонларнинг жиноятлари ва
қилмишларига, шунингдек булар учун жазоларга, деҳқон хўжаликларига,
никоҳ– оила ва мерос масалаларига,қуролли кучларнинг ташкил этилишига,
ҳарбий жиноятларга, жиноий-процессуал ҳуқуққа бағишланган меъёрлар
мавжуд.
Бу даврда императорнинг фармонлари ва қарорлари ҳам ҳуқуқнинг
муҳим манбаи ҳисобланган. Фармонлар тўпламларга бирлаштирилган.
Масалан, 927-йилда «Энги йилларининг қарорлар тўплами» тузилиб, 967
йилда амалга киритилган. Фармонлар вақт ўтиши билан тобора кодексларни
иккинчи ўринга суриб чиқарган. Японияда сёгунат ўрнатилганидан кейин
ҳуқуқий соҳада бирданига ўзгаришлар содир бўлди. «Рицу» ва «рё»
императорлик фармойишлари сифатидаги ўзининг умумяпон меъёрий
характерини йўқотди, аҳамияти жиҳатидан биринчи ўринга ахлоқий-ҳуқуқий
одатлар –
гири
чиқди. Гири инсон ҳаётининг ҳамма ҳолатлари: ота ва ўғил,
эр ва хотин, тоға ва жиян муносабатларидаги хулқ-атворини тартибга
солувчи тартиб-интизом тасаввурларидан келиб чиққан. У оиладан ташқари
муносабатларда, масалан, мулк эгаси ва ижарачи, қарз берувчи ва қарз
олувчи, савдогар ва мижоз, катта амалдор ва унга бўйсинувчи шахс
ўртасидаги муносабатларни ҳам тартибга солган.
Бу вақтда самурайлар табақасига бағишланган махсус «тартиб-
интизом» кодекси - «ифтихор кодекси» (буке-хо) пайдо бўди. У вассалнинг
ўз сюзеренига мутлақ шахсий содиқлиги талаблари асосида вужудга келди.
Вассал-жангчи билан унинг сюзерени ўртасидаги муносабатлар шартнома
асосида эмас, сохта қариндошлик, оилавий асосларда, ота ва ўғил
муносабатлари тарзида бўлган.
XV-XVI асрларда умумяпон ҳуқуқининг роли жуда пасайиб кетди. Ҳар
бир князлик, ҳар бир табақа ўз хусусий қонун-қоидаларига, одат ҳуқуқининг
нормаларига амал қиларди. Бундай қонунлар ва одат ҳуқуқи нормалари баъзи
Do'stlaringiz bilan baham: |