11- МАВЗУ: ЎРТА АСРЛАРДА ШАРҚ
МАМЛАКАТЛАРИ ДАВЛАТИ ВА ҲУҚУҚИ
255
мажбуриятлари ўташ тартибида ишланган. Фақат хусусий ерларни сотиш
мумкин эди. Лекин давлат ерларини (захирадаги фонддан) ҳам,
мансабдорларнинг ерларини ҳам ижара (аренда)га бериш учраб турган.
Ўрта асрлар япон ҳуқуқида ашёларнинг кўчадиган ва кўчмас ашёларга
бўлиш аниқ ишлаб чиқилмаган эди, лекин топиб олинган ашёнинг алоҳида
ҳуқуқий мақоми назарда тутилганди. Бундай ашё топиб олинганлиги эълон
қилингандан сўнг ўттиз кундан кейин уни топиб олган кишининг эгалигига
ўтган. Бир киши бировнинг еридан хазина топиб олса, унга нисбатан эгалик
ҳуқуқи топиб олган киши ва ер эгаси ўртасида тенг ҳиссаларда тақсимланган.
Европача «мажбурият» иборасига япон тилидаги «гиму» сўзи мос
тушади. «Гиму» сўзи ҳар бир кишининг ўз ҳуқуқий ҳолатидан келиб чиқиб
қилиши лозим бўлган ёки қилиши тақиқланган нарсани англатади. «Tайхо
Ёро рё»нинг фақат ўнта моддаси шартномаларга бағишланган. Олди-сотди,
ижара, қарз, гаров шартномалари давлат томонидан тартибга солиниб, улар
бузилса кўпинча жиноий жазо берилган.
Япон ҳуқуқига уруғларни, пулларни хусусий тартибда ва давлат
томонидан қарзга бериш, жумладан, фоизли қарзга бериш маълум эди.
Судхўрлик фақат будда руҳонийсига тақиқланган эди. Қарз гаров ва
кафиллик билан таъминланарди. Японияда ҳам, худди Ҳиндистон ва бошқа
шарқ мамлакатларидагидек, кредитор (қарз берувчи)нинг қарз суммасидан
ортиб кетадиган фоизлар олиши мумкин эмас эди. Қарздор қарзи учун ишлаб
бериши мумкин бўлган, лекин қарз учун қулга айлантириш қатъиян
тақиқланган эди. Фақат оила бошлиғи оила мулкини бошқариш ҳуқуқига эга
бўлиб, унинг бошқа аъзолари ўз ҳолича битимлар тузиши, жумладан, қарз
шартномалари тузиши мумкин эмас эди.
Япония никоҳ-оила ҳуқуқи дин билан боғлиқ анъанавий ҳуқуқ
сифатида ўрта асрларнинг барча босқичларида бирон-бир кўзга кўринарли
ўзгаришларни бошидан кечирмади. Никоҳлар оилалар томонидан тузилган.
Ота-она ва яқин қариндошларнинг розилиги никоҳ ҳақиқийлигининг
мажбурий шартларидан бири бўлган. Шунингдек, келин ва куёвнинг
табақавий жиҳатдан тенглиги, уларнинг никоҳгача бўлган муносабатлари
«бадном бўлмаганлиги» талаб қилинган. Никоҳ ёши эркаклар учун – 15 ёш,
аёллар учун – 13 ёш қилиб белгиланган эди. Никоҳ ота-оналарнинг олдиндан
келишуви ва унаштириш йўли билан тузиларди. Эркин кишилар ва қуллар
ўртасидаги, «аслзода» ва «аслзода бўлмаганлар» ўртасидаги никоҳларгина
эмас, балки «аслзода бўлмаганлар»нинг алоҳида тоифалари ўртасидаги ўзаро
никоҳлар ҳам тақиқланган эди. Никоҳ асосан моногамия кўринишида бўлган,
жазманлар ҳисобга олинмаган. Xотин, Xитойдаги сингари, эркаклар: ота, эр,
ўғиллар ҳомийлиги остида бўлган.
Япон кодексларида қонун бўйича мерос институти нисбатан батафсил
ишлаб чиқилган эди. Xизматлар учун инъом қилинган майдонлар ва мулклар
мерос қилиб қолдирилса, унга нисбатан ўғиллар ва қизларнинг ҳиссаси тенг
бўлган. Бошқа ҳолларда биринчи хотиннинг, шунингдек, катта ўғилнинг
Do'stlaringiz bilan baham: |