10-боб. Геодезик таянч тўрлари 10. 1-§. Давлат геодезик таянч тўрлари ва зичлаштириш тўрлари тўғрисида тушунча


-шакл. Баландлик тармоғини маҳкамлаш



Download 1,27 Mb.
bet6/11
Sana08.06.2022
Hajmi1,27 Mb.
#645236
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
10- MA’RUZA (1)

10.9-шакл. Баландлик тармоғини маҳкамлаш.
а-девори репер; б- деворий марка; в-грунтли репер; г-ёғоч репер

Мамлакатимиздаги нивелирлаш тўри пунктларининг баланд­ликлари Болтиқ денгизининг ўртача сатҳини белгиловчи Кронштадт футштокига нисбатан аниқланади ва баландлик Болтиқ систе­масида деб аталади.




10.5-§.GPSгеодезик тўрларини барпо этиш. HAVSTAR GPS, ГЛОНАСС ва GALILEO навигация тизимлари
тўғрисида маълумотлар

Маълум орбиталардаги махсус Ер сунъий йўлдошларининг сигналларидан фойдаланиб нуқтанинг координатаси (ўрнини-позициясини) ни аниқлаш янги геодезик технология ҳисобланади. Ҳозирда сунъий Ер йўлдошларидан фойдаланиб координаталарни аниқлашда уч хил баландликдаги орбиталарда учаётган йўлдошлар тизимидан фойдаланилмоқда, булар; Россиянинг ГЛОНАСС (Сунъ­ий йўлдошлар глобал навигация тизими), Американи HAVSTAR GPS - (масофа ва вақт аниқлашни навигация тизими, координата аниқ­лашни глобал тизими), Европанинг GALILEO тизимлари. Сунъ­ий йўлдошлардан фойдаланиб координата (нуқта ўрнини) аниқлаш уч сигментдан иборат[4]: Ер йўлдошлари - космик аппаратлар; Ердан назорат қилиш ва бошқариш; қабул қилиш қурилмаси (фойдаланувчи аппаратлари).







10.10-шакл. Планли давлат геодезик тармоғи
(Лаплас пунктлари).


Космик аппаратлар сегменти: GPSва ГЛОНАСС тизимла­рининг ҳар бири 24 та (21 та фойдаланишда ва учтаси захирада) йўлдошдан иборат бўлиб, улар Ер атрофида доиравий орбита бўйича айланади. GPS йўлдошлар орбитаси олтита текисликда жойлашган бўлиб, уларнинг ҳар бирида тўрттадан йўлдош мавжуд (10.11- шакл). Орбитани ўртача баландлиги 20180 км бўлиб, Ер атрофи айланиш даври 11 соат 58 минутга тенг. Бу тизимда ернинг ихтиёрий нуқтасидан ихтиёрий вақтда қабул қилиш қурилмаси энг камида 4 та йўлдош сигналини қабул қилиш имкониятига эга. ГЛОНАСС йўлдошлари 3 орбита текислигида Ер атрофини айланади, ҳар бир орбитада 8 тадан йўлдош бўлиб, орбита баландлиги 19150 км айланиш даври 11 соат 16 минутни ташкил этади. Европанинг GALILEO тизими 30 йўлдошдан иборат бўлиб, улардан 3 таси захирада, Ер атрофини 23200 км баландликда экватор текислигига нисбатан 56° қиялик бурчагида бўлган уч орбитал текисликда айла­нади. Учта йўлдошлар тизимидан бир вақтда фойдаланилганда Ер шарини тўлиқ қоплаган ҳолда фойдаланувчиларга 70 та космик аппа­рат хизмат қилади. Ҳар бир йўлдошга қуёш батареяси, қабул­ловчи - узатувчи аппаратлар, частота ва вақт эталони, борт компъ­ютерлари, лазер дальномерлари учун акслантиргичлари ўрнатилади.
Ердан назорат қилиш ва бошқариш сегменти: йўлдошларни кузатиш станцияси, аниқ вақт хизмати, бош станцияда жойлаш­тирилган ҳисоблаш маркази ва йўлдош бортини маълумотлар билан юкловчи станциядан иборат бўлади. Сутка давомида икки марта, кузатиш пунктидан лазер дальномери ёрдамида ҳар бир йўлдошгача бўлган масофалар ўлчанади. Орбитадаги йўлдошлар ҳолати тўғри­сида йиғилган маьлумотлар ҳар бир йўлдошнинг борт компъютерига узатилади. Йўлдошлар фойдаланувчиларга ўлчаш учун зарур бўлган радио сигналлар вақт маълумотлари ва ўзининг координаталарини узлуксиз етказиб туради.
Қабул қилиш сегменти: йўлдош приёмниги, бошқарув антен­наси, истеъмол манбаи ва бошқа ёрдамчи қурилмалардан иборат.




Download 1,27 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish