10-боб. Геодезик таянч тўрлари 10. 1-§. Давлат геодезик таянч тўрлари ва зичлаштириш тўрлари тўғрисида тушунча


Теодолит йўлининг бурчакларини ўлчаш журнали



Download 1,27 Mb.
bet10/11
Sana08.06.2022
Hajmi1,27 Mb.
#645236
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
10- MA’RUZA (1)

10.4-жадвал
Теодолит йўлининг бурчакларини ўлчаш журнали
(теодолит 2Т30)




Нуқталар

Горизонтал доирадан олинган саноқлар

Бурчак

Ўртача бурчак

Станция

Визирлаш ва доиравий ҳолати

B

C
ДЎ
A

249° 54'

181° 37'


68° 17'

68°17'30''

C
ДЧ
A

341° 20

272° 52'


68° 18'



Теодолит йўли томонларининг қиялиги теодолит вертикал дои­раси ёрдамида доиранинг бир ҳолатида (мисол учун доира ўнг “ДЎ”) ўлчанади ёки эклиметр ёрдамида тўғри ва тескари йўналишда ўлчанади.


10.8-§. Теодолит йўлини геодезик таянч пунктларига боғлаш


Биринчи усул. (10.14 а-шакл) бошланғич А ва охирги Д нуқталар геодезик таянч тўри нуқталари бўлиб, уларнинг координаталари маълум. Бу нуқталардан яна бир геодезик таянч пункти кўриниши зарур, мисол учун А дан М, Д дан C кўриниши керак. АМ ва ДC йўналишларнинг дирекцион бурчаклари бошланғич (қаттиқ) деб аталади. А ва Д пунктларга ёндош β1 ва βnбурчаклар ўлчанади (10.14 б–шакл). Ёпиқ полигон учун бошланғич ва охирги таянч пункти битта, мисол учун В, шу сабабли ёндош βВ ва ўлчаш натижасини текшириш учун βВ бурчаклар ўлчанади.
Иккинчи усул. Теодолит йўли таянч тўрлари яқин жойдан ўтган бўлса, у ҳолда уни геодезик таянч пункт билан боғлаш учун қўшимча теодолит йўли ўтказилиб энг яқин геодезик таянч пункти билан уланади.

б)



10.14-шакл. Теодолит йўллари.



10.15-шакл. Теодолит йўлини боғлаш.


Учинчи усул. Теодолит йўли бино ва иншоотларнинг деворида маҳкамланган геодезик таянч пунктлари олдидан ўтган бўлса (10.15 - шакл) у ҳолда А ва В пунктлар коодинаталаридан фойдаланиб, АВ томоннинг узунлиги ва бу томон дирекцион бурчаги ҳисоблаб топилади. Аа ваВа масофалар ва , бурчаклар ўлчанади; бурчак ва назорат учун γ бурчак ҳисоблаб топилади.
Теодолит йўли нуқталарини таянч тўрнинг пунктларига боғлашни текшириб кўриш учун, теодолит йўлининг боғланаётган томонининг дирекцион бурчаги икки марта ҳисоблаб чиқилади.


10.9-§. Ўлчаш натижаларини ишлаб чиқиш ва теодолит йўли пунктларининг координаталарини аниқлаш

Теодолит йўли натижаларини ҳисоблаш, ўлчаш натижалари (жур­наллари) ни текшириш ва қайта ишлаш, теодолит йўли схема­сини тузиш ва пунктлар координаталарини аниқлаш ишларини ўз ичига олади.


Ўлчаш натижалари (журналлари) ни текшириш. Тўлдирилган журналларни текширишда бурчак ва масофа ўлчаш натижалари қайта ҳисоблаб кўрилади. Шу мақсадда теодолитдан олинган саноқларнинг ўртачаси, бурчакларни ярим приёмларда ўлчаш нати­жалари ҳамда бурчаклар қийматининг тўғри ҳисобланганлиги тек­ширилади. Ўлчанган магнит азимутларига асосланиб бурилиш бур­чаклари ҳисобланиб кўрилади. Шунингдек теодолит йўли томон­ларининг тўғри ва тескари йўналишда бехато ўлчанганлиги ҳам текшириб кўрилади. Текширилган қийматлар сиёҳ ёки қизил қаламда белгилаб қўйилади. Ҳисобларда хатога йўл қўйилганлиги аниқланса, хато чизилиб, устига тўғриси ёзилади. Бурчак, масофани ўлчашда рўй берган хатолар чекли хатодан катта бўлса, қайси бурчак ёки масофани қайта ўлчаш кераклиги журналнинг эслатма устунига ёзиб қўйилади.
Ўлчаш натижаларини ҳисоблаш. Ўлчаш натижаларини ҳисоб­лашда, дастлаб, теодолит йўли томонларининг горизонтал проек­цияси аниқланади. Теодолит йўли томонларининг қиялик бурчаги 1,50 дан катта бўлганда бу томонларнинг қиялигига тузатиш кири­тилади. Шундан кейин теодолит йўлининг бевосита ўлчаб бўлмай­диган томонининг узунлиги ҳисоблаб чиқилади ва геодезик таянч пунктларига боғланган теодолит йўли пунктининг координаталари аниқланади.
Тедолит йўли схемасини тузилиши. Теодолит йўлининг схемаси бурилиш бурчакларининг қийматлари ва томонларнинг узунлигидан фойдаланиб миллиметрларга бўлинган қоғозга ихтиёрий масштабда чизилади. Схемада таянч пунктлар, уларнинг координаталари ҳамда дирекцион бурчаклари, теодолит йўли пунктлари ва томонларнинг узунлиги (1 см аниқликкача яхлитланиб), бурчаклар қиймати (0,1’ гача яхлитланиб) кўрсатилади ҳамда бурчак ўлчаш натижалари хатоси ёзилади. Теодолит йўли схемасидаги барча қийматлар текширилиб кўрилган, аниқ ва тўғри бўлиши керак. Чунки кейинги ҳисоблашда шу қийматга асосланади.
Теодолит йўли пунктларининг координаталарини ҳисоблаш. Теодолит йўли ёпиқ полигон ёки очиқ полигон бўлганлигидан, пунктларнинг координаталарини ҳисоблаш бир-биридан бироз бўлса ҳам фарқ қилади.
Ёпиқ полигон пунктларининг координаталарини ҳисоблаш. Ёпиқ полигон пунктларининг координаталари қуйидаги тартибда кетма-кет ҳисоблаб чиқарилиб, махсус журналга ёзилади.
Журналга дирекцион бурчаги маълум бўлган томоннинг бошланғич нуқтасидан бошлаб пунктлар номери ёзилади. Шу билан бирга ўлчанган бурчакларнинг ўртача қийматлари,теодолит йўли томонларининг горизонтал проекциялари, маълум дирекцион бурчак ҳамда бошланғич таянч пунктнинг маълум координаталари теодолит йўли схемасидан кўчирилиб ёзилади.



Download 1,27 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish