10.11-шакл. Сунъий йўлдошлар туркуми:
а- navstar GPS; б-Глонас
10.12-шакл. Сунъий йўлдошлар туркуми ёрдамида пункт (нуқта) координатасини аниқлаш принципиял схемаси.
Ер сатҳидаги нуқталарнинг координаталарини йўлдошлар ёрдамида аниқлаш йўлдошлардан қабулловчи қурилмаларнинг узоқлигини радио дальномер ўлчашлари орқали аниқлашга асосланган.
Агарда 3 та йўлдошларни R1, R2, R3 узоқликлари ўлчанса, (10.12-шакл) йўлдошларни шу вақтдаги координаталари маълум бўлса, у ҳолда чизиқли-фазовий кесиштириш усулида P қaбулловчи қурилмалар турган нуқта координатасини аниқлаш мумкин. Йўлдошлардаги соатларни синхрон юрмаслиги оқибатида йўлдошлар орасидаги аниқланган масофалар ҳақиқий масофалардан фарқ қилади. Бундай хатоликка эга бўлган масофалар “сохта узоқлик” деб номланади. Координаталарни аниқлашда бундай хатоликлардан холи бўлиш учун бир вақтнинг ўзида 4 тадан кам бўлмаган йўлдошларни кузатиш зарур бўлади. Йўлдошлар ёрдамида координаталарни аниқлаш координата боши Ер массасини марказида бўлган тўғри бурчакли Гринвич фазовий координаталар системасида ишлайди. GPS тизимида дунё геодезик системаси WGS - 84 (Wоrld Gеоdеtic System, 1984 й.) коодинаталар системасидан ГЛОНАСС да П3-90 (параметр земли, 1990 й.) координаталар системасидан фойдаланилади. Иккала координата системалари бир-биридан мустақил ҳолда юқори аниқликдаги геодезик ва астрономик кузатишлар натижасида қабул қилинган. Бу координата системалари турли эллипсоидларга асосланган ва турли ҳудудлар бўйича ориентирланган бўлганлиги учун Ер юзасидаги бир нуқтанинг геодезик ва тўғри бурчакли координаталари бир - бирига мос келмайди. Ҳозирда ишлатилаётган замонавий қабулловчи қурилмалар GPS йўлдошлари билан ишлайди. Шу сабабли нуқталар координаталари WGS-84 системасидан олинади[14]. Ҳар бир давлат ўз координата системасига ёки маҳаллий координата системасига ўтмоқчи бўлса у ҳолда трансформацияловчи дастурдан фойдаланиб координаталар қайта ишланади.
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида 2005–2007 йилларда юқори аниқликдаги йўлдошли геодезик тўри (ЙГТ-0) қурилди. Бошланғич Китоб пунктини ҳисобга олганда у 20 та пунктдан иборат. Китоб пункти дунё космик тўрига киритилганлиги сабабли унинг эфемеридаси ҳар суткада Интернетда бериб борилади. ЙГТ - пунктлари (10.13 - шакл) Ўзбекистон Республикаси ҳудудида бир текисда жойлаштирилган бўлиб, улардан фойдаланиб топографик - геодезик, кадастр ва ер ўлчаш ишларини бажарилади, геодезик тўрларни зичлаштириш пунктларининг координаталари ҳисобланади. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида 1990 йилгача барпо этилган тўрнинг 14145 та пункти мавжуд.
Do'stlaringiz bilan baham: |