1-топшириқ:
Мавзу: Ота-она йиғилиш мажлисларини ўтказиш методикаси.
Гурух рахбари ота-оналар билан иш олиб боришда ишлашнинг хилма- хил шакл ва методларидан фойдаланиши лозим. Ота-оналар билан ишлашга шахсий ишлар жамоа билан биргаликда олиб борилса максадга мувофик булади. Биз куйида ота-оналар билан ишлашнинг асосий шакллари билан танишиб чикамиз.
1. Талабаларнинг уйларига бориш - бу оила билан алока килишнинг энг самарали шаклларидан биридир. Бунда гурух рахбари талабанинг ота- онаси, унинг яшаш шароити, моддий имкониятлари билан танишишга имкон топади.
2. Ота-оналарни ОТМига чакириш. Бундан максад, факатгина талабаларнинг хулки, саводлилиги ва бошка хусусиятлари билан ота-онани таништириш эмас, балки шу билан биргаликда ота-оналарга педагогик ва рухий маслахатлар бериб, уларга талабани оилада тарбиялашларига ёрдам хам килишдир.
3. Ота-оналар билан ишлаш. Бу эса талабага чакириклар ёки махсус даъватномалар оркали амалга оширилади.
4. Ота-оналар гурух мажлисини утказиш. Бу шаклдаги алока махсус иш режаси оркали амалга оширилади.
5. Ота-оналарни махсус педагогик ва психологик билимлар билан куроллантириш максадида улар билан сухбат ва маърузалар утказилади.
6. Савол-жавоблар кечаси. Ишнинг бу шакли гурух талабаларнинг хусусияти, характерини яхширок узлаштириш имконини беради.
7. Ота-оналарнинг тарбия борасидаги илғоp тажрибалар билан фикр алмашиш, ўртоклашиш. Бу нарса куйидаги мавзуда булиши мумкин:
а) ёшларни кандай килиб мехнатга тайёрлаш мумкин?
б) талабанинг кундалик режими хакида.
в) “Ота-оналарнинг обруси” хакида, “Оилада ёшларга ахлокий тарбия бериш” ва хоказолар тугрисида анжуманлар утказиш.
8. Профессионал таълим муассасаси кошида ота-оналар университетларини ташкил этиш ва бу университетлардан тизимли иш олиб бориш:
а) ота-оналарни тарбия сохасидаги адабиётлар билан таништириш.
б) “Ота-оналар, сизлар учун” деган мавзуда огзаки журнал.
в) фаол ота-оналарнинг тарбиявий иш тажрибалари билан бошка гурух рахбарларини таништириш каби ишлар олиб борилиши лозим.
Гурух рахбарининг ота-оналар билан олиб борадиган ишлари гоят кенг, куп киррали булиб, бу ишлар факат гурух ва укув юрти микёси билан чекланмайди, аксинча турар жойлардаги ва талабанинг ота-онаси ишлаб турган корхонадаги жамоатчилик билан хам якин алокада булишни такозо этади.
Бизнинг ёш авлод халкимизнииг инкилобий, мехнат, жанговар анъаналарини узлаштириб, узига катта авлоднинг энг яхши фазилатларини — гоявий эътикод ва матонатни, Ватанга мухаббатни, унинг иктисодий, сиёсий ва жанговар кудратини мустахкамлашда иштирок этишга интилишни сингдирибгина уз боболари ва оталари ишини давом эттира ва купайтира олади. Бу ишда ота-оналар айникса мухим урин тутишлари керак.
Буни барча гурух рахбарлари назарда тутишлари мухимдир. Бунда шахснинг хукукий етуклиги шахс ижтимоийлашувининг махсули эканлигини хар бир оилада тушунтириш гоят мухимдир. Оила шахс учун унинг ижтимоийлашув жараёни руй берадиган, унинг ахлоки, дунёкараши асослари ва хоказолар таркиб топадиган дастлабки ва нихоятда мухим ахамиятга эга булган жамоадир.
Оила бошка тарбиявий муассасалардан фаркли равишда одамнинг бутун хаёти давомида унинг барча томонларига, кирраларига таъсир курсатишга кодирдир ва одатда таъсир курсатади. Оила тарбия вазифасининг бу улкан микёси унинг мафкуравий ва психологик таъсир курсатиишнинг чукур узига хослиги билан уйгунлашиб кетади. Бу эса уни олий даражада таъсирчан килибгина колмай, шу билан бирга шахсни шакллантириш жараёнининг зарур бугинига хам айлантиради.
SWOT тахлил жадвали асосида тахлил қилиш:
W – кучсиз томони
* Ота-онаси фарзандининг камчиликларини яшириши;
* Жамоа ичида фарзанди хақидаги айтилган салбий фикрларни нотўғри қабул қилиши.
S – кучли томони
* Гурух рахбари хар бир талаба ва унинг ота- онаси билан индувидуал иш олиб боради;
* Оилавий мухит ва шароитини ўрганади;
* Фарзанд тарбиясига ота- она ва гурух мураббиййи бирдек масъул булади.
Т – тўсиқлар
* Ота-оналарнинг фарзандлари тарбиясига бефарқлиги;
* Ота-оналарнинг гурух йиғилишлари учун вақт топа олмаслиги;
* Гурух рахбарининг хар бир талаба уйига бориб келиши учун кўп вақт сарфланиши.
О – имкониятлари
* Талабани аввал қилган хатолари устида иш олиб бориб, уни тўғри йўлга бошлаш;
* Ота-она билан ишлаб, болани хусусиятларини ўрганиб, шароитдан келиб чикиб муомила қилиш.
2-топшириқ:
Гурух рахбари сифатида шу мавзу буйича таклифларим:
1. Хар бир талабанинг уйида бориб, индувидуал ишлаши учун кўп вақт сарфланишини хисобга олиб, гурух рахбари эркин ишлаши учун шароит яратиб бериш.
2. Хозирги даврда замон ривожланишини хисобга олиб, ижтимоий тармоқлар орқали ёки телефон орқали ота-оналар билан иш олиб бориш.
3. Агар интернет масаласи яхши бўлса, ZOOM орқали конференцияларда алоқа ўрнатиш.
Булоқбоши туман 1-сон касб-хунар мактаби 5-гурух рахбари Нефтгаз маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва қайта ишлаш қурилмалари оператори
Do'stlaringiz bilan baham: |