1-ШЎъба: педагогик технологиялардан самарали фойдаланиш муаммолари ва ечимлар



Download 5,01 Kb.
Pdf ko'rish
bet197/217
Sana15.06.2022
Hajmi5,01 Kb.
#675029
1   ...   193   194   195   196   197   198   199   200   ...   217
МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИДА 
ИНСОНПАРВАРЛИК ТАМОЙИЛЛАРИНИНГ ШАХС 
МАНФААТЛАРИГА ЙЎНАЛТИРИЛГАНЛИГИ 
 
Тухтаева Д.Н. - Самарқанд в. Пахтачи тумани МТМ мудираси 
 
Бугунги кунда жаҳонда технологиялар ва ахборотлаштириш 
жараѐнларининг ривожланиши даврида мактабгача таълимни ислоҳ 
қилиш, комил инсонни тарбиялаш, уларга замонавий таълим бериш 
масалалари биринчи навбатда ҳал қилиниши керак бўлган муаммо 
ҳисобланади. Айнан, мактабгача таълимни ислоҳ қилишда боланинг 
мактабга тайѐргарлиги билан белгиланувчи таълим сифатини ошириш 
муҳим ва зарурий бўлиб, бу малака иши мавзусининг долзарблигини 
кўрсатиб беради.
Бугунги кунда мактабгача таълимни ислоҳ қилиш орқали ҳар 
томонлама етук, ахлоқан баркамол, эстетик ва жисмоний жиҳатдан 
тараққий этган фарзандлар тарбияси давлат сиѐсати даражасидаги 
масалалар сирасига киради.
 


372 
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 29 декабрдаги 
―2017-2021 
йилларда 
мактабгача 
таълим 
тизимини 
янада 
такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида‖ги ПҚ-2707-сонли қарори, 
2017 йил 9 сентябрдаги ―Мактабгача таълим тизимини тубдан 
такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида‖ги ПҚ-3261-сонли қарори 
ва 2017 йил 30 сентябрдаги ―Мактабгача таълим тизими бошқарувини 
тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида‖ги ПФ-5198-сонли 
фармони ҳамда ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамасининг 
2017 йил 21 мартдаги ―Болаларни давлат мактабгача таълим 
муассасаларига қабул қилиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишининг 
маъмурий регламентини тасдиқлаш тўғрисида‖ ги 244-сонли қарорларида 
ифода этилган мактабгача таълим жараѐнида инсонпарварлик омилини 
таъминлайдиган ―шахс манфаатлари ва таълим устуворлиги‖ ғояларининг 
муҳим аҳамияти кўрсатиб берилган. 
Ўзбекистонда 
шахс 
манфаатлари 
ва 
таълим 
устуворлиги 
мамлакатимизнинг 
равнақига 
равнақ 
қўшувчи 
давлат 
сиѐсати 
даражасидаги масаладир. 
Ўзбекистон Республикасининг ―Таълим тўғрисида‖ги Қонуни ҳамда 
Кадрлар тайѐрлаш Миллий дастурида кўрсатилган барча талаблар келажак 
авлоднинг ақлий-интеллектуал, маънавий салоҳиятини оширишга 
қаратилган экан, бунга мактабгача таълимни ислоҳ қилишнинг асосий 
омилларидан бири комил инсон тарбияси бўлиб ҳисобланади 
Мураббийлар, аввало, жамиятнинг ѐш авлод таълим-тарбиясига қўйган 
ижтимоий буюртмасининг асосий ижрочисидир.
Бутун дунѐ таълим муассасаларида ―шахс‖, ―давлат‖ва ―жамият‖ 
талабларига жавоб берувчи ўзининг таълим сифати тизими яратилмоқда. 
Мактабгача таълим муассасалари ўқув фаолиятининг сифати ўқув 
жараѐнини 
режалаштириш, 
уни 
амалга 
ошириш, 
ўқув 
режа, 
дастурларининг мазмун моҳияти билан эмас, балки болаларнинг олган 
билимлари, малака ва кўникмалари, мустақил равишда олган билимлари 
билан боғлиқ таълим натижаси сифати билан белгиланмоқда. Шундай 
экан, бугунги кунда комил инсон тарбиясида ―шахс манфаатлари ва 
таълим устуворлиги‖ муҳим аҳамият касб этади. 
Комил инсон деганда ҳар томонлама тараққий этган, ақлан ва маънан 
баркамол, жисмонан ва руҳан тетик инсон тушунилади. Биз мактабгача 
таълим муассасаларида тарбиялаѐтган фарзандларимизда айнан шу 
сифатларни қарор топтиришимиш муҳим аҳамият касб этади, чунки 
давлатимизнинг, ватанимизнинг равнақи бугунги кунда ѐш авлодларга 
берган таълим сифати ва тарбия моҳияти билан чамбарчас боғлиқ. 
Мактабгача таълим жараѐнида раҳбар, тарбиячи, ходимлар, ота-
оналар ва бола фаолиятини ―субъект-субъект‖ сифатида ташкил этиши 
зарур. Эътироф этиш керакки, мактабгача таълим жараѐнининг барча 
босқичларида педагогик ҳамкорликни амалга ошириш мумкин эмас. 


373 
Бунинг учун, ўқув-билув жараѐни очиқ характерга эга бўлиши, ўзаро 
ахборотлар алмашинуви асосида ташкил этилиши керак. 
Инсонпарварлик омилларига таянган мактабгача таълим сифати, 
субъектив омиллар: инсоннинг истеъдоди ва қобилияти, ишлаб чиқариш 
вазифаларини самарали ҳал қила олиш каби жараѐнлар билан узвий 
алоқадорликда кечади. Бунда шахслараро ҳамкорлик қуйидагиларда 
намоѐн бўлади: 

истеъдод нишоналари; 

ўқувлилик; 

қобилият; 

истеъдод; 

оила тарбияси шароити; 

ўқув юрти; 

ўз хатти-ҳаракати. 
Қуйидагилар таълим-тарбия жараѐнида мутахассиснинг педагогик 
ишга тайѐрланганлигининг зарур ва етарли даражасини таъминлайдиган 
асосий талаблари ҳисобланади:
-
педагогика ва психологияга оид билимларга эга бўлиш, ўз устида 
ишлаш, таълим жараѐнини режалаштириш, баҳолаш, қайта алоқани 
ўрнатиш; 
-
таҳсил олувчиларда дидактик мотивацияни шакллантириш;таҳсил 
олувчи шахсининг ривожланиш хусусиятларини билиш; 
-
АКТ ва хориж тилларини ўзлаштириш ва амалиѐтда қўллай олиш; 
умуминсоний ва умуммаданий қадриятлардан хабардор бўлиш ва улардан 
фаолияти мобайнида фойдаланиш; мамлакатнинг ижтимоий ҳаѐтида 
иштирок этиш; 
-
таълим муҳитига янгилик киритиш, ўз фанини мукаммал билиш; 
мулоқатмандлик, бағрикенглик, эмпатияга мойиллик, етакчилик, фаоллик 
ва ташаббускорлик, масъулиятлилик;
 
-
ўз 
фаолиятини 
таҳлил 
қилиш, 
компетентлик 
самарасини 
режалаштириш, мақсад ва вазифа белгилаш, башорат (прогноз) қилиш, 
ўзини намоѐн эта олиш, камчиликларини тузатиш ва бошқалар.
 
Ҳар соҳада компетентли педагог бўлиш учун педагогик назарияни 
эгаллашнинг ўзигина етарли эмас. Чунки педагогик назарияда болаларни 
ўқитиш ва тарбиялаш ҳақида умумий қонун қоидалар, умумлаштирилган 
услубий ғоялар баѐн этилади. Педагогнинг ѐш индивидуал хусусиятларини 
эътиборга олиш таъкидланади.
Шу билан бирга замонавий педагог буюк маънавий фазилатларга эга, 
инсоний фазилатларни ўзида мўжассамлаштирган, етук кадр сифатида 
фаолият юритиши талаб этилади. Ҳозирги даврнинг бу талаби - 
педагогларни юксак педагогик маҳорат ва техника кўникмаларига эга, 
педагоглик компетенция сирларидан воқиф бўлган, умуммаданий 


374 
фазилатларга бой шахс сифатида таълим-тарбия жараѐнининг ижодкори 
бўлиши лозимлигини исботламоқда. 
Таълим-тарбия жараѐнини ижтимоий ҳаѐтнинг ажралмас қисми деб 
қараш лозим. Зеро, ижтимоий ҳаѐтнинг энг олий қадрияти – ўсиб, 
улғаѐтган бола шахси ҳисобланади. Шу сабабли ушбу болаларимизни 
ақлий ва интеллектуал ривожлантириш, жисмоний ва эстетик сифатларини 
шакллантиришимиз муҳим аҳамият касб этади.
 
Комил инсон тарбиясида ―шахс манфаатлари ва таълим 
устуворлиги‖ масаласини тўлақонли амалга ошириш учун қуйидагилар 
тавсия этилади: 
1. Педагог фаолияти ижодкорона фаолиятдир. Тажрибаси ортиб 
борган сари педагог дастлабки тақдим қилган ўқув материалларидан 
кўнгли тўлмайди, янги-янги материалларни дарс жараѐнида қўллашга 
ҳаракат қилади. Бунинг учун унда ижодийлик ҳиссини шакллантириш 
лозим. 
2. Педагогик назокатни ўстириш, болаларга таъсир этишнинг энг 
қулай усулларини топа билиш, тарбиявий таъсирни қўллашда мақсадга 
мувофиқ педагогик чораларга эътибор бериш, аниқ педагогик 
вазифаларни, бола шахсининг психологик хусусиятлари ва унинг 
имкониятлари ҳамда мазкур тарбиявий холатларни ҳисобга олиш лозим. 
3. Педагогнинг башорат (прогноз) қила олиш қобилиятини 
ривожлантириш, бола шахсини тарбиявий томондан лойиҳалаштириш, 
таълим-тарбия жараѐнидан кутиладиган натижани олдиндан билиш лозим. 

Download 5,01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   193   194   195   196   197   198   199   200   ...   217




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish