МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИ БОШҚАРУВ
ТИЗИМИДА РАҲБАРНИНГ МУЛОҚОТ МАДАНИЯТИНИ
РИВОЖЛАНТИРИШ
Турсунова Ф.О. - Навоий шаҳар 24-МТМ мудираси
Мактабгача таълим муассасалари бошқарув тизимида раҳбарнинг
мулоқот маданияти шахс ва жамоа фаолиятини психологик жиҳатдан
самарали ташкил этиш, режалаштириш, тартибга солиш, назорат қилиш ва
баҳолаш вазифалари билан уйғунликда аниқ ватўғри қарорлар қабул
қилиши билан боғлиқ.
Бугунги кунда мулоқотнинг оғзаки ва ѐзма нутқ нормаларига риоя
қилиш, коммуникативлик, мулоқатмандлик, киришимлилик, жамоада ўзга
инсонлар билан ҳамкорлик алоқаларини ташкил қилиш, жамиятда ўзга
тилларни ўрганиш ва шу асосда жаҳон фан ва маданияти, санъатидан
хабардор бўлиш хар бир рахбардан талаб қилинади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 29 декабрдаги
―2017-2021
йилларда
мактабгача
таълим
тизимини
янада
375
такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида‖ги ПҚ-2707-сонли қарори,
2017 йил 9 сентябрдаги ―Мактабгача таълим тизимини тубдан
такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида‖ги ПҚ-3261-сонли қарори
ва 2017 йил 30 сентябрдаги ―Мактабгача таълим тизими бошқарувини
тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида‖ги ПФ-5198-сонли
фармони ҳамда ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамасининг
2017 йил 21 мартдаги ―Болаларни давлат мактабгача таълим
муассасаларига қабул қилиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишининг
маъмурий регламентини тасдиқлаш тўғрисида‖ ги 244-сонли қарорларида
ифода этилган мактабгача таълим муассасалари бошқарув тизимида
раҳбарнинг мулоқот маданиятини ривожлантириш муҳим аҳамият касб
этади.
Ҳар қандай раҳбар учун универсал, керак бўлган ҳислатлардан бири
том маънода "зиѐли" булиш ѐки, бошқача қилиб айтганда, маданиятли
бўлишдир. Раҳбар ўзидаги маданиятни аввало муомалада, одамлар билан
бўладиган кундалик мулоқотларда намоѐн этмоғи лозим. Муомала
маданияти — бу ўринли, аниқ, қисқа, самимий гапириш санъати ва
иккинчи томондан суҳбатдошни тинглаш қобилиятидир. Чунки, раҳбар
билан ходимлар ўртасида келиб чиқадиган шахсий зиддиятларнинг
асосида ѐ тинглай олмаслик ѐки гапни тўғри йўсинда гапира олмаслик
ѐтади. Ўзганинг ўрнига тура олиш, унинг ҳис -кечинмаларига шерик
бўлиш, эмпатия ҳиссининг борлиғи, диалогларда сабр-тоқатлилик ва
бошқалар мулоқот маданиятининг муҳим томонларидир.
Мактабгача таълим тизимини бошқаришнинг ўзига хос жиҳатлари
таълим-тарбия сифатини оширишга хизмат қилади. Бунда педагогик-
психологик ва функционал вазифаларни, натижаларни ўзида акс эттирувчи
кўпқиррали тизимни яратиш – ҳар томонлама баркамол, интеллектуал
жиҳатдан ривожланган шахсни тарбиялаш, жамоада соғлом муҳитни
шакллантириш раҳбарнинг бошқарув услубларини тўғри танлашини
тақозо этади.
Дарҳақиқат, сўнгги йилларда инсон омилига эътиборнинг ортиб
бориши муносабати билан бошқариш услубларини танлашга ҳам қизиқиш
кучайди. Шу асосда ижтимоий психологиянинг махсус бўлими - бошқарув
психологияси пайдо бўлди. Бошқарув фаолияти билан боғлиқ бўлгаи
муаммоларни, шахс ва шахслар гуруҳи томонидан бошқа гуруҳлар
фаолиятини самарали ташкил этилиши ва биргаликдаги фаолиятини
амалга оширишнинг психологик механизмларини ўрганилмоқда.
Раҳбарнинг бошқарув услубидан хабардорлиги уни амалиѐтга тўғри
татбиқ эта олиши, жамоада демократик муҳитни шакллантириш, ўзаро
ҳурмат-эътиборга эришиш, ташаббускорликни қўллаб-қувватлаш, жамоани
ҳамжиҳатликда бир мақсад сари бошлаш, биргаликдаги интилишларида
кўзга ташланади Соғлом, ишчан муҳит ва ташаббускорлик бўлган жамоада
ижобий мақсадларга эришилади.
376
Бугунги кунда мактабгача таълимни бошқаришнинг бир неча
услубларини кўрсатиб ўтиш мумкин. Булар:
Do'stlaringiz bilan baham: |