1-ШЎъба: педагогик технологиялардан самарали фойдаланиш муаммолари ва ечимлар


  ЎЗБЕКИСТОНДА МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМНИ ИСЛОҲ ҚИЛИШ



Download 5,01 Kb.
Pdf ko'rish
bet196/217
Sana15.06.2022
Hajmi5,01 Kb.
#675029
1   ...   192   193   194   195   196   197   198   199   ...   217
 


369 
ЎЗБЕКИСТОНДА МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМНИ ИСЛОҲ ҚИЛИШ 
ОМИЛЛАРИ 
 
Исмоилова Н.С. - Навоий шаҳар 11-сонли МТМ мудираси
 
 
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 апрелдаги 
―Мактабгача 
таълим 
тизимини 
янада 
такомиллаштириш 
ва 
ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида‖ги 3651-сонли қарорининг 
ижросини таъминлаш юзасидан мамлакатимизда бугунги кунда мактабгача 
таълимни ислоҳ қилиш орқали ҳар томонлама етук, ахлоқан баркамол, 
эстетик ва жисмоний жиҳатдан тараққий этган фарзандлар тарбиясига 
катта эътибор қаратилмоқда.
 
Мактабгача таълим муассасаларидаги педагогик жараѐн –маълум бир 
мақсадга йўналтирилган, педагогик фаолият таъсирида ташкилий 
шакллантирилган ва мазмунан бойитилган тизимдир. Бу тизимни 
бошқаришда ва унинг сифатини юқори поғонага юксалтиришда янги 
йўлларни топиш, таълим жараѐнини замонавий технологиялар билан 
жиҳозлаш, уни маънавий жиҳатдан янгилаш, таркибий жиҳатдан техник ва 
технологик қайта тузиш каби чора-тадбирлар муҳим аҳамият касб этади. 
Ҳар томонлама етук, комил инсонни шакллантириш масаласининг 
кўп қиррали ва мураккаблиги ҳозирги замон тарбия назарияси ва амалиѐти 
учун муҳимлигини кўрсатиб беради. Чунки бу вазифани педагог кадрлар 
маҳорати, уларнинг етуклиги, чуқур касбий билими, кўникма ва малакаси, 
махсус билимисиз амалга ошириб бўлмайди. Бу борада таълим 
муассасаларида фаолият кўрсатаѐтган педагог кадрларнинг касбий 
компетентлигини хам ошириш муҳим аҳамият касб этади.
Ўзбекистон Республикасининг мустақилликка эришиши халқ 
таълими муассасаларининг олдига - янги демократик давлатнинг 
фуқароларини шакллантиришдек муҳим вазифани қўйди. Зеро, Муҳтарам 
Президент Ш.М. таъкидлаганларидек: «Ақлли, заковатли, маънавиятли 
ѐшларни тарбиялай олсаккина, олдимизга қўйган мақсадларга эриша 
оламиз, юртимизда фаровонлик ва тараққиѐт қарор топади». Бу эса 
ҳозирги вақтда мактабгача таълим тизимида давр талабига жавоб 
берадиган мутахассисларни назарий билимлар билан бир қаторда жаҳон 
андозаларига мос ҳолатда тайѐрлаш, уларнинг малакасини ошириш 
заруриятини келтириб чиқаради. Шу билан бирга мактабгача таълимни 
ислоҳ қилишнинг асосий шартларидан бири - буюк маънавий фазилатларга 
эга, инсоний фазилатларни ўзида мўжассамлаштирган, етук кадр сифатида 
фаолият юритаѐтган мутахассислар авлодини етиштиришни талаб этади. 
Ҳозирги даврнинг бу талаби – матабгача муассаса тарбияланувчиларини 
ахлоқан ва маънан етук, комил инсонлар қилиб тарбиялаш вазифаларини 
бажаришни талаб этади. МТМ раҳбарлари ва педагог кадрлари олдида 
турган энг долзарб вазифалардан бири – эркин фуқаро маънавиятини, озод 


370 
шахсни шакллантириш масаласидир. Бошқача айтганда, ўз хақ-
ҳуқуқларини танийдиган, ўз кучи ва имкониятларини англаган, атрофда 
содир бўлаѐтган воқеа ва ҳодисаларга мустақил муносабат билан 
ѐндашган, айни замонда шахсий манфаатларини мамлакат ва халқ 
манфаатлари билан уйғун холда қурадиган эркин, ҳар жиҳатдан баркамол 
инсонларни тарбиялаш лозим. Шу жиҳатдан олганда, баркамол инсонни 
тарбиялаш аввало, педагоглардан улкан маҳорат ва масъулиятни талаб 
қилади. Устозлик маҳорати ва тарбиячилик санъатининг тайѐр андозаси 
ѐки қолипи мавжуд эмас. Ушбу санъатни эгаллаш учун инсондан катта 
куч, ижодкорлик ва кўп йиллик тажриба талаб этилади. 
Ўзбекистонда мактабгача таълим тизимини тубдан ислоҳ қилиш 
бўйича кенг миқѐсдаги ишларнинг амалга оширилиши натижасида бугунги 
кунда мамлакатимиз МТМларида илмий ва педагогик таркиб тубдан 
ўзгарди, замонавий ўқув-дастурий асосга, моддий-техник базага эга бўлган 
таълим масканлари сифатида самарали фаолият кўрсатмоқда. 
Мактабгача таълим тизими фаолиятининг педагогик-психологик 
асосларини, Давлат ва нодавлат мактабгача таълим муассасалари ҳамда 
уларнинг муқобил турларини ташкил этишнинг педагогик шарт-
шароитларини, мактабгача таълим муассасалари фаолиятини ташкил 
этишнинг хукукий-меъѐрий 
асосларини, антикоррупцион 
таълим 
мазмунини, бошқаришда жаҳон тажрибаси ва уни таълим-тарбия 
жараѐнига татбиқ этиш технологияларини ишлаб чиқиш ишлари 
жадаллашмоқда. 
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 апрелдаги 
―Мактабгача 
таълим 
тизимини 
янада 
такомиллаштириш 
ва 
ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида‖ги 3651-сонли қарорининг 
ижросини таъминлашдаги пировард мақсад - мактабгача таълим тизими 
фаолиятининг педагогик-психологик асослари, Давлат ва нодавлат 
мактабгача таълим муассасалари ҳамда уларнинг муқобил турларини 
бошқариш ва ташкил этишнинг педагогик-психологик асосларини 
янгилаш, мактабгача таълим муассасалари фаолиятини ташкил этишда 
жаҳон 
тажрибаси, 
таълим-тарбия 
жараѐнларини 
ташкил 
этиш 
технологиялари, мактабгача таълим муассасалари фаолиятини самарали 
ташкил этишда мутахассисларнинг шахсий, касбий, махсус, умумаданий 
компетенцияларни эгаллашга қаратилган. Бу Ўзбекистонда мактабгача 
таълим тизимини тубдан ислоҳ қилишнинг асосий омилларидан бири 
комил инсон тарбиясида ―шахс манфаатлари ва таълим устуворлиги‖ 
билан уйғун ҳолатда олиб борилмоқда. 
Ўзбекистонда мактабгача таълим тизимини тубдан ислоҳ қилишда 
таълим жараѐннинг барча шаклларини энг қулай ва самарали ҳолатда 
ташкил этиш, уларни шахс камолоти мақсадлари томон йўналтириш, 
тарбияланувчиларда дунѐқараш, қобилиятни шакллантириш ва уларда 
жамият учун зарур бўлган фаолиятга мойиллик уйғотишдир. Педагогнинг 


371 
кўп қиррали фаолияти ва унинг қобилияти, ижодкор ва фидоий бўлиши 
ҳамда шогирдларни баркамол инсонлар қилиб тарбиялаш масаласи давлат 
сиѐсати даражасидаги долзарб масалалардан биридир. Педагогик 
маҳоратга эга бўлган педагог тарбиядаги қийинчиликларни енгишга қодир 
бўлган нуфузли раҳбар, ўсиб келаѐтган ѐш авлоднинг маънавий дунѐсини 
тушуна оладиган, уларнинг туйғуларини ҳис қила оладиган, ички дунѐси 
нозик бўлган бола шахсига моҳирлик билан авайлаб ѐндашадиган, донолик 
ва ижодий дадиллик, илмий таҳлил, хаѐл ва фантазия, чуқур илмий 
тафаккурга эга бўлган шахслардир. 
Мустақил Ўзбекистонда педагоглик касбига ҳурмат эътибор ва уни 
шарафлаш беқиѐсдир, шу билан бирга устозлар олдига қўйиладиган 
масъулият ҳам катта. 
Шундай қилиб, таълим-тарбия сифатини ошириш жараѐнида янги 
мазмун ва моҳиятга эга бўлган инсонпарварлик тамойилларига асосланган, 
яратувчанлик, ижодкорликка интилиш ҳисси билан йўғрилган таълим 
комил инсон шахсини етукликка йўналтиради. 
 
Ўзбекистонда мактабгача таълим муассасаларида олиб борилаѐтган 
ислоҳотлар таълим-тарбиянинг мақсадини янги йўналишга бурди. Демак, 
таълим-тарбиянинг мақсади бутунлай янгиланди, унга мос ҳолда 
мазмуннинг ҳам, педагогик жараѐннинг ҳам янгиланиши табиийдир. Бу 
омил давлатимизнинг ижтимоий сиѐсатини белгилаб берганлиги туфайли 
шахс манфаатларини таъминлашга қаратилди. 

Download 5,01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   192   193   194   195   196   197   198   199   ...   217




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish