368
ютуқлари, уларда шахсий сифатларнинг таркиб топиб боришини
жадаллаштиради.
Маънавий ҳаѐтимизни юксалтириш ҳақида гапирганда, маҳалланинг
роли ва таъсири хусусида тўхталиш албатта ўринлидир. Маълумки,
азалдан ўзбек маҳаллалари чинакам миллий қадриятлар маскани бўлиб
келади. Ўзаро меҳр-оқибат, аҳиллик ва тотувлик, эҳтиѐжманд, ѐрдамга
муҳтож кимсалар ҳолидан хабар олиш, етим-есирларнинг бошини силаш,
тўй-томоша, ҳашар ва маъракаларни кўпчилик билан бамаслаҳат ўтказиш,
яхши кунда ҳам, ѐмон кунда ҳам бирга бўлиш каби халқимизга хос урф-
одат ва анъана-лар авваламбор маҳалла муҳитида шаклланган ва
ривожланган. Халқимизга хос ўзини ўзи бошқарувтизимининг бу ноѐб
усули қадим-қадимдан одамларнинг нафақат тилида, балки дилида, бугун
ҳаѐтида чуқур жой эгаллагани бежиз эмас. Биз «Маҳалла — ҳам ота, ҳам
она» деган ҳикматли наклни ана шу ҳаѐтий ҳақиқатнинг ифодаси си-
фатида қабул қиламиз.
Маҳалла ҳақида гапирганда, кўпчилик ана шундай чуқур маъноли
сўзларни эслаши ва тилга олиши табиий. Улар шу тариқа наинки
ўзларининг дарду ташвишларини ҳал қиладиган таъсирчан ижтимоий
фуқаролик идораси, айни вақг-да она юрт рамзи бўлган маҳаллага ўзининг
му-носабатини изҳор этади.
Кўп йиллик илмий кузатиш ва тадқиқотлар шуни кўрсатадики, инсон
ўз умри давомида оладиган барча информациянинг 70 фоизини 5 ѐшгача
бўлган даврида олар экан.
Боланинг онги асосан 5—7 ѐшда шаклланишини инобатга оладиган
бўлсак, айнан ана шу даврда унинг қалбида оиладаги муҳит таъсирида
маънавиятнинг илк куртаклари намоѐн бўла бошлайди. Халқимизнинг
«Қуш уясида кўрганини қилади», деган доно мақоли, ўйлайманки, мана шу
азалий ҳақиқатни яққол акс эттиради.
МТМ ва ота-оналар билан ҳамкорликдаги ишларни ташкил этиш -
янги жамият бунѐдкори бўлмиш янги инсонни тарбиялашга хизмат қилади.
Бу борада ҳамма бир ѐқадан бош чиқариб фаолият юритиши муҳимдир.
Бугунги кунда маҳаллаларимизда самарали фаолият олиб бораѐтган, бу
ноѐб тузилмани том маънода ўзини ўзи бошқариш идорасига
айлантиришга катта ҳисса қўшиб келаѐтган маҳалла оқсоқоллари ва
фаоллари, фуқаролар йиғинларининг диний маърифат ва маънавий-
ахлоқий масалалар бўйича маслаҳатчиларининг ижобий таъсири тобора
ортиб бормоқда. Айнан ана шу инсонларнинг одамлар кўнглига йўл топиб,
уларнинг дарду ташвишига шерик бўлиб, ўз вақтида бераѐтган амалий
ѐрдамлари, тўғри ва ўринли маслаҳатлари туфайли оила ва-маҳалла
муҳитида, бутун диѐримизда тинчлик ва осойишталик, ўзаро меҳр-оқибат
туйғулари кучайиб бораѐтганини эл-юртимиз юксак қадрлайди
Do'stlaringiz bilan baham: