1. Персонални режалаштириш: мохият, мақсад ва вазифалар Персонални режалаштиришнинг асосий турлари ва босқичлари Персонални стратегия режалаштириш



Download 0,7 Mb.
bet1/17
Sana03.07.2022
Hajmi0,7 Mb.
#733705
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   17
Bog'liq
7-Мавзу


7-МАВЗУ. ПЕРСОНАЛНИ РЕЖАЛАШТИРИШ


Режа: 
1. Персонални режалаштириш: мохият, мақсад ва вазифалар
2. Персонални режалаштиришнинг асосий турлари ва босқичлари
3. Персонални стратегия режалаштириш


7.1. Персонални режалаштириш: мохият, мақсад ва вазифалар


Персонални режалаштириш — персонални ривожлантириш, унинг касбий ва малака таркибини хисобга олиш, персоналга умумий ва қўшимча эхтиёжни аниқлаш, ходимлардан фойдаланишни назорат қилишга қаратилган аниқ мақсадга йўналтирилган фаолиятдир.
Персонални режалаштиришнинг асосий афзалликлари қуйидагиларда намоён бўлади:
— хўжалик фаолияти стратегиясига тааллуқли кадрлар масалалари ва эхтиёжи (ташқи ва ички)ни аниқлаш;
— хўжалик фаолияти юритиш стратегиясини ишлаб чиқиш жараёнида амалга оширилиши керак бўлган кадрлар масалалари ва инвестицияларини белгилаш;
— кадрлар бўйича дастурларнинг хўжалик фаолиятини юргизиш умумий стратегиясига мувофиқлигини кафолатлаш;
— персонал билан ишлаш ёрдамида корхона рақобатбардошлигини, унинг самарадорлигини ошириш;
— персоналнинг ортиши ёки уни қисқартириш билан боғлиқ режаларни амалга ошириш.
Персонални режалаштиришнинг мохияти кадрларга уларнинг қобилиятлари, қизиқишлари хамда ишлаб чиқариш талабларига мувофиқ зарур вақтда ва керак бўлган миқдорда иш ўрни тақдим этиш учун шарт-шароитлар яратишдан иборатдир. Иш ўринлари мехнат унумдорлиги ва қизиқиш уйғотиши нуқтаи назаридан мехнат кишисига энг мақбул равишда ўз қобилиятини ривожлантириш имконини яратиши, мехнат унумдорлигини ошириши, муносиб мехнат шароитлари яратиш ва иш билан бандликни таъминлаш талабларига жавоб бериши керак.
Персонални ривожлантириш хам ташкилот рахбарияти, хам унинг персонали манфаатларини кўзлаган холда амалга оширилади.
Персонални режалаштириш янада юқорироқ мехнат унумдорлигига эришиш учун қизиқиш ва ишдан қониқиш хиссини уйғотиши керак. Инсонларни биринчи навбатда, уларнинг

қобилиятларини ўстириш учун шароит яратилганлиги хамда юқори ва доимий иш хақи, кафолатланган иш жойлари қизиқтиради. Шунинг учун персонални режалаштиришнинг энг мухим вазифаларидан бири фирманинг барча ходимлари манфаатларини хисобга олишдир.
Персонални режалаштириш воситалари билан иш берувчилар ва иш ёлланувчиларнинг иқтисодий хамда бошқа манфаатларини тенглаштириш вазифасини бажаради. Ташкилот персонали билан ишлаш тизимида персонални режалаштиришнинг ўрни янада ошиб бормоқда.
Хозирги вақтда хамма жойда хам персонални режалаштиришга ишлаб чиқаришни режалаштиришдек мухим ахамият берилмайди. Холбуки, ишлаб чиқаришдаги ташкилий-технологик ўзгаришлар персонални олдига қўйилган ишлаб чиқариш ва бошқарув вазифаларини хал этишлари учун ўз вақтида тайёрлашни талаб этади.

Айни вақтда бу йўналишда иш жойлари ўзгараётган ёки тугатилаётган ходимлар ўртасида пайдо бўлиши мумкин бўлган ижтимоий муаммоларни хал этиш зарурати хам ушбу масаланинг нихоятда долзарблигидан далолат беради. Уларни қисқа муддат ичида хал этиб бўлмайди. Шундай экан, персонални режалаштириш корхонанинг ўз персоналига нисбатан масъулияти ифодаси хам хисобланади.
Бу ўринда шуни алохида таъкидлаш керакки, персонални режа­лаштириш ишлаб чиқаришни режалаштиришнинг умумий жараёнига узвий боғлиқ холда амалга оширилган тақдирдагина юқори самара келтиради.

Download 0,7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish