Бажарди: -гуруҳ талабаси _____________________ _____________________
Текширди:
_____________________
_____________________
Мустақил иш
Мавзу: ЛОГИСТИКАДА СТРАТЕГИЯ ВА РЕЖАЛАШТИРИШ 1. Стратегик режа ва уни тузиш тартиби. 2. Логистика фаолиятининг стратегия турлари. 3. Моддий оқимларни башорат қилиш ва стратегик режа кўрсаткичларини ҳисоблаш усуллари. 1. Стратегик режа ва уни тузиш тартиби Логистик тизим тушунчаси логистика фанининг асосий тушунчаларидан бири ҳисобланади. Товар ва моддий оқимлар ҳаракати юқори малакали хизматчилар томонидан транспорт воситалари ва турли ускуналар ёрдамида амалга оширилади. Логистик жараёнга турли иншоотлар, ускуналар бириктирилган бўлади. Демак, логистикада товар ва моддий бойликлар оқими шу ускуналарнинг ишга қай даражада шай бўлиши билан боғлиқ. Маълумки, тизим деб аталиши учун бир неча элемент, уларнинг бир мақсадга қаратилганлиги ва улар орасида боғловчи муносабат бўлиши керак. Логистик тизимда етказувчи ва истеъмолчи тизим элементи бўлса, улар орасидаги логистик муносабатлар уларни бир-бири билан боғлайди. Бутун логистик тизимнинг тузилишидан асосий мақсад истеъмолчи ва етказувчи эҳтиёжларини қондиришдир. Юқорида айтилганлардан ташқари яна шуни ҳам айтиб ўтиш лозимки, логистик тизим ҳам бошқа тизимлар каби ташқи олам билан муносабатда бўлади. Шундай қилиб, логистик тизим тескари алоқага эга бўлган тизим, у ёки бу логистик вазифани бажарувчи мослашувчан тизимдир. Одатда, логистик тизимлар қўйи тизимларга ва ташқи муҳит билан узвий алоқага эга. Логистик тизим стратегиясини ишлаб чиқишда унинг таркибига транспорт операциялари ва харажатлар, қувват, алоқа, буюртмаларни қайта ишлаш, заҳираларни бошқариш назорат ва режа тизимлари ҳамда тизим ташкилий тузилмаси киради. Логистик стратегияни ишлаб чиқишнинг андозавий техник усулларидан бири харажатлар ва хизматлар орасидаги логистик мувозанатни таҳлил этишдан иборат. Бундан ташқари яна бир элемент - комплекслилик бўлиб, у ўз ичига: таъминот ҳамда заҳира манбалари сони, товар ҳамда қадоқлаш номенклатураси, буюртма тушадиган манбалар ва товарларни юклаш манзиллари сони, мавсумийлик, ишлаётган марказлар сони кабиларни олади. Хўжалик стратегик муаммоларини ҳал этиш логистик тизимнинг ҳар бир функционал соҳасида фаолият олиб бораётган мутахассислар гуруҳи қарорларига асосланади. Логистик тизим стратегиясини ишлаб чиқиш икки босқичда амалга оширилади: биринчи босқичда, стратегик мақсад аниқланади ва хўжалик ривожланиш йўналиши белгилаб олинади.
Do'stlaringiz bilan baham: |