5.4. Молиявий ҳисоботнинг мазмуни, тузилиши ва таркиби.
Молиявий ҳисоботга киритилган ахборотлар фойдаланувчилар учун керакли бўлиши учун улар инфляция индексида тузатиш киритилиши керак. Инфляция даражаси паст бўлган мамлакатларда бундай муаммо долзарб эмас. Иқтисодий тарққиёти юқори даражада кучли бўлган АҚШ, Буюк Британия, Нидерландия, Германия ва бошқа ривожланган мамлакатлар корхоналари етарли, йирик ҳажмдаги ва мураккаб ташкилий тузилмалари билан фарқ қилади, таълим даражаси юқори бўлади. Бу бир томондан мавжуд иқтисодий реалликни айнан бир хил акс эттирса, бошқа томондан фойдаланувчилар томондан айнан бир бир хил қабул қилинади. Яхши ривожланмаган мамлакатлар ҳисоб тизими корхонанинг ҳажми катта эмаслиги ва таълим даражасининг юқори эмаслиги сабабли оддий ҳисобланади. Тарихий ривожланиш қонунчилик тизими ҳисоб тизимида катта аҳамият касб этади. Мамлакатлар одатда икки катта гуруҳга бўлинадилар: қонун чиқарувчи мамлакатлар (code-law countries; legalistic orientation) ва қонун чиқармайдиган мамлакатлар (common-law countries; non legalistic orientation). Биринчиси, “рухсат бериш-бу розилик бериш” тамойили асосида қонун, буйруқ бериш билан фарқ қилади. Бунинг кучи билан ҳисоб қоидаси регламентация қилинади ва қонун чиқарувчилар томонидан аниқланади. Бундай мамлакатлар, масалан, Германия, Франция, Австрия ва бошқалар киради. Қонун қабул қилмайдиган мамлакатларга “рухсат берилгани бу - таъқиқланма-ганликдир” тамойили асосида тасифланадиган мамлакатлар киради. Ҳисоб тизимига мувофиқ кўп вариантлилик ва мослашувчанлик фарқланади. Қоидага кўра корхоналарга эркин сайлаш учун қолип чизилган. Ҳисоб қоидаси ёки стандартлар қонун чиқарувчилар томонидан эмас, профессионал бухгалтерлар ташкилоти томонидан ишлаб чиқилади. Бундай усул АҚШ, Буюк Британия, Канада ва бошқа қатор мамлакатларда қўлланилади.
Ҳисоб тизими худди бошқа товарлар каби экспорт қилиниши мумкин. Бир мамлакатнинг ҳисоб тизимини бошқарилиши қонунини, бошқа давлатнинг сиёсий ёки иқтисодий қарамлик, географик ўрнини қараб таъсир этиши мумкин. Масалан, Ҳиндистон ҳисоб тизими коллониал қарамликни мавжудлиги натижасида инглизларникига ўхшайди. Канада ҳисоб тизими эса давлатнинг географик жойлашишидан келиб чиқиб, америка ҳисоб амалиёти қўл остидадир.
Шундай тарзда, турли мамлакатларнинг ҳисоб тизими турли - туманлиги билан бир-биридан фарқ қилинади. Бундан ташқари, ҳисоб тизими шакллан-тирилишида бир турдаги усуллар асос қилиб олинган мамлакатлар гуруҳини кўриш мумкин. Лекин, ҳисоб қонун-қоидаси мутлақо бир-бирига ўхшаш бўлган икки мамлакат мавжуд эмас.
Ҳисоб тизимининг шаклланиши йўлларининг бу қадар кўплиги миллий корхоналарнинг халқаро даражадаги муомласини, капиталнинг жаҳон бозорига чиқишини, бошқа мамлкатлар билан ҳамкорликда фаолият юритишни қийин-лаштиради. “Бунга барҳам бериш учун нима қилиш керак?” деган савол туғилиши мумкин. Бу саволга қуйидагича бир неча жавоб қайтариши мумкин:
Ҳеч нима қилиш керакмас, агар корхона фақат бозорда фаолият юритса ёки бундан компаниянинг тили ва валютаси дунё масштабида таниқли бўлса, масалан, АҚШ доллари каби.
Валюта ва ҳисоб тамойилларини ўзгартирмай туриб, ҳисоботни “қулай таржима” асосида фойдаланувчи тилига ўгириш мумкин бўлса.
“Қулай ҳисобот”га тайёрланиши, бунда ҳисобот фойдаланувчининг тилива валютасига мос келса, бунда ҳисоб тамойиллари эса ўз холича қолади.
“Ҳисоботнинг қисман тузилиши”га тайёргарлик. Бунда таржима, валюта ҳисоб-китоби, молиявий ҳисоботнинг алоҳида элементлари билан фойдаланувчи мамлакат ҳисоб тамойилларига қисман мувофиқ ҳисобланади. Бу ахборот ҳисоб-нинг турли шаклларига илова сифатида берилади.
Молиявий ҳисобот такрорланиши. Бундай ҳолатда таржима, фойдаланув-чининг ҳисоб тамойилларига мувофиқ валютада ҳисоб-китоби амалга оширлади. Бу энг қиммат усул бўлиб, фойдаланувчилар учун қулай. Бунда икки кўринишда ҳисобот тузилади.
Буюк Британия ҳисоб стандартлари ва миллий қонунларни ўзида мужассамлаштиршган ҳолда ҳисоб олиб борилиши ҳамда ҳисобот тузилишини тўғридан-тўғри тартибга солади. Бундан ташқари, ҳисобни бошқарилиш тизими Европа қонунчилиги ва ҳалқаро ҳисоб стандартлари томонидан ўзаро мувофиқ ҳолда бошқарилади ҳамда тасдиқланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |