6-МАВЗУ: ФРАНЦИЯДАГИ БУХГАЛТЕРЯ ҲИСОБИ ВА ҲИСОБОТИ Режа: 6.1. Франция бухгалтерия тузимининг ривожланиш босқичлари.
6.2. Бухгалтерия ҳисоби тамойиллари.
6.3. Молиявий ҳисобот.
6.1. Франция бухгалтерия тузимининг ривожланиш босқичлари Франция бухгалтерия тизими бухгалтерия қонунчилиги шакилланиши асосида ривожланади. Унинг асосчиси -1673 йилда тижорат кодексини чоп этган буюк вазир Людовик XIV- Кольберани аташ мумкин. Бу кодекс, бухгалтерия ҳужжатларни қоидалари ифодаланган бўлимлари ўз ичига олган. Кейин бухгалтерия иши Напалеон Кодексини қабул қилиш Билан янада ривожланди.
Бухгалтерия қонунчилиги замонавий босқичда, иқтисодиёт, молия ва бюд-жет вазирликлари билан биргаликда, ҳамда ишюритувчи, 1957 йилда ташкил этилган Бухгалтерия бўйича миллий кенгаш (БМК) томонидан тартибга соли-нади. Бухгалтерия бўйича миллий кенгашнинг асосий мақсадлари – бухгалтерия иши меъёрлари, бухгалтерия ҳужжатлари шаклларини тайёрлаш; тадқиқотларни ўтказиш ва бухгалтерия мутахассислига ўқитишни мувофиқлаштириш хисоб-ланади. Бухгалтерия иши савод кодекси, 1966 йилги савдо ва ишлаб чиқарувчи кампаниялар ҳақидаги қонун, 1970 йилги миллий кампаниялар қонун ва солиқ қонунчилиги билан тартибага солинади. Франция бухгалтерия тузиммининг юридик мохияти савдо ва солиқ қонунларига асосланилади.
Францияда бухгалтерия ҳисоби давлат томонидан қаттиқ назорат қилинади, француз ташкилотлари учун ҳисобот тузиш қоедалари эса шундай тузилганки, унда иқтисодиёти давлат орқали назорат қилинадиган миллий ҳисобчилик тизими учун кириш ахборати шакллантирилади. Бундай тизим, бошқарувни марказлаштиришнинг кўп асрлик анъаналари ва тадбиркорларнинг давлат томонидан ёрдам олишга интилишлари натижасида юзага келди. Солиқда тар-тиш мақсади учун бухгалтерия ҳисоби счетидан барча харажатларда акс этиши талаби ва солиққа тортиш тизимини ўрнатиш йўли билан давлат бухгалтерия ҳисобига мухум таъсир кўрсатади. Бухгалтерия ҳисоби маълумотлари асосида солиққа тортишдан олинган фойдалари ҳисоб китоб амалда тартиблаштирилган. Солиқ мажбурятларини белгилаш учун ташкилотлар бухгалтерия фойдалари корректировкаларининг белгиланган шакилдаги жадвалларини тўлдирадилар.
Францияда бухгалтерия ҳисобини меъёрини тартибга солинишнинг ўзига хос хусусиятлари счётларнинг ҳукумат томонидан тасдиқланган миллий режаси мавжудлиги ҳисобланади. Бу хужжат, счётларнинг унифицияланган режаси бух-галтерия ҳисобларининг стандарт шакли, уни тузиш бўйича йурикнома ва тав-сиялар шунингдек счётларни тулдириш тақдим этиш хамда уларга изох бериш-дан иборат. Счётлар режасининг асосий вазифаси стандартлаштиришга нисба- тан чиқарилади:
- алоҳида ташкилотлар даражасида бухгалтерия ҳисоби тизимлари, умумий хисоб тушинчаси ва бухгалтерия ёзувлари, шунингдек актив ва пассивлар уларнинг таъсири тавсифи, молиявий ҳолат ва молиявий натижа;
- ташкилотлар томонидан уларнинг активлари ва пассивлари, молиявий холат ва молиявий натижалар хакидаги маълумотни тақдим этиш усуллари.
Счётларнинг миллий режаси ишлаб чиқариш ва тарқатиш, бухгалтерия ҳисоби буйича Миллий кенгашнинг мажбурятлари ҳисобланади. Счётларнинг миллий режаси хар бири бобларга бўлинган учта даражада ташкил топган.
Биринчи даража Умумий тизимлаштириш терминология счётлар тўплаш уч бобни ўз ичига олади. Уларда счётларнинг миллий режасининг бухгалтерия ҳисоби стандартларини тизимлаштириш, ҳисоб натижаларини компонотерда қайта ишлаш ва бухгалтерия ҳисобини юритишни ташкил этишга нисбатан талабларга асосланадиган умумий томойиллар очиб берилади. Счётларнинг миллий режаси ахборатларни қайта ишлаш, туғрилиги хамда тўлиқ акс эттири-лишини таъминлаш учун бухгалтерия ҳисобини юритишни мувофиқ ташкил этишни мўлжаллайди.
Бухгалтерия ҳисобини ташкил этишда Бош китобни тузиш учун фойдала-ниладиган журналлар ва ёзувлар ёрдамчи регистрлар, шунингдек, ташкилот-ларда ўтказиладиган бухгалтерия ва назорат қилиш тадбирлари бўйича янгиланган хужжатлаштириш асос бўлиб хизмат қилади. Бухгалтерия ёзувлари ва хужжатлари уларни таъминловчи бухгалтерия назорати талаблари билан бирга олиб бориладиган усуллар вапроцедуралардан фойдаланиш ёрдамида олиб борилади. Комьютер дастурлари базасида счётларнинг миллий режасида фойда-ланиладиган бухгалтерия ҳисоб ва назоратини ташкил қилишнинг асосий тамойиллари тадбиқ этилади. Счётларнинг миллий режасига уларнинг номлани-шини кўрсатиш билан счётлар рақамларининг кетма-кетлигидаги асосий тупламнинг ҳар бир, бир гуруҳни ва икки гуруҳли тоифаси бўйича счётларни тўлиқ рўйхати, киритилган. Алоҳида ташкилотларнинг счётлари режаси счёт-ларнинг миллий режасида белгиланган тузилмага мос келади. Фаолияти ҳажмига боғлиқ ҳолда корхоналар учун счётлар режасида фойдаланишнинг қисқартирил-ган стандарт ва кенгайтирилган даражаси кўзда тутилади.
Француз счётлар режасининг тузилиши