5.2. Бухгалтерия ҳисобининг миллий стандартлари.
Англия ҳисоб-китоб масалалари бўйича бошқарувчи махсус қўмитаси фаолияти 1990-йилнинг ўзидаёқ танқидга учрай бошлади. Негаки, у соҳада пайдо бўлаётган муаммоларга етарли даражада тез жавоб топа олмади, унинг аъзолари доимий равишда ишламади, фундаментал саволларни ҳал қилинмади. Шунинг учун 1990 йил августда у тугатилиб, ўрнига Буюк Британия ҳисоб стандартларининг бир қисми бўлган, янги мустақил ташкилот “Бухгалтерия стандартлари кенгаши” пайдо бўлди. Мерос бўлиб қолган қўмитаси томонидан чиқарилган барча стандартлар ўз кучида қолади. “Бухгалтерия стандартлари кенгаши” мажбурияти 1985 ва 1989 йил компания АКТлари талаблари билан мустаҳкамланади.
Буюк Британия ҳисоб стандартларини ишлаш жараёни қуйидаги тузилишга эга:
Молиявий ҳисобот кенгаши
Молиявий ҳисобот юзасидан назорат олиб борувчи комиссия.
Ҳисоб стнадартлари кенгаши
Янги туғилган муаммолар юзасидан ишчи гуруҳи.
Молиявий ҳисобот бўйича Кенгашнинг асосий вазифаси стандартларни ўзлаштириш жараёнини кузатишдир. У ҳисоботнинг деталлаштирилган қоида-лари билан шуғулланмайди. Бу кенгаш бевосита стандартларни ишлаб чиқа-ришни амалга оширади. Ҳисобни стандартлаштириш бўйича бир хил молия-лаштирилган ишлар билан таъминлайди. Асосан ҳомийлар ҳисобига (профес-сионал бухгалтерия ташкилотлари, савдо ва саноат департаменти, қимматли қоғозлар биржалари, банк ва бошқалар). Шунингдек, ҳисоб амалиётида жиддий таъсирга эга бўлган умумий тавсияларни ифодалайди. Кенгаш бухгалтерлик касбининг вакили сифатида бошқа манфаатдор томонлардан ҳам ташкил топиши мумкин. Бундан ташқари, унинг таркибига Буюк Британия ва Ирландия ҳукуматларидан кузатувчилар ҳам киради. Кенгаш аъзолари (йигирма киши атрофида) одатда бир йилда уч-тўрт марта йиғиладилар.
Британияда ҳисоб стандартлари нашри ва ишлаб чиқарилишида бутун жавобгарликни оладиган ташкилот “Бухгалтерия стандартлари кенгаши” (СМР) ҳисобланади. Кенгаш раиси ва техник директор доимий равишда фаолият кўрсатади. Кенгаш аъзоларнинг миқдори тўққиз кишидан ошмаслиги керак. Бухгалтерия стандартлари кенгаши олти асосий профессионал бухгалтерлар ташкилотига боғлиқ эмас. У стандартларни ўз номидан чиқаради ва бу ташки-лотлар консультатив қўмита тасдиғига муҳтож эмас. Кенгаш томонидан молия-вий ҳисоботнинг ҳалқаро стандарлари таълими моментида қўшимча ўзгартириш ва бекор қилишлар бўлгани (25 МҲҲС дан 21 таси мавжуд) ва 1997 йилда молиявий ҳиобот стандартларини 8 таси чиқарилган. Бунга қўшимча қилиб, АҚШда мавжуд бўлган, халқаро стандартлар томонидан тавсия қилинган, концептуал асосга ўхшаган, молиявий ҳисоботи тузилишининг асосий тамойил-ларини аниқлайдиган молиявий ҳисоботнинг тамойиллари ҳақидаги низом (Statements of Prinsipals for Financial Reporting) ишлаб чиқилди.
Бу ҳужжат қуйидаги саволлар кўриб чиқилган 7 бобдан иборат:
Молиявий ҳисобларнинг мақсади;
Молиявий ахборотларнинг сифатли таснифи;
Молиявий ҳисоботнинг элементлари;
Молиявий ҳисобот моддаларининг таърифи;
Молиявий ҳисоботда моддаларини баҳолаш;
Молиявий ахборотларнинг шаклланиши;
Молиявий ҳисобот тақдим қилинадиган ташкилотлар.
Do'stlaringiz bilan baham: |