1-мавзу: Қурилиш ташкилотларида


Бухгалтерия ҳисобининг тамойиллари



Download 0,73 Mb.
bet18/40
Sana26.04.2022
Hajmi0,73 Mb.
#583386
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   40
Bog'liq
Халқаро бух.ҳис

5.3. Бухгалтерия ҳисобининг тамойиллари.
Молиявий ҳисоботлар юзасидан кузатув комиссияси (FRRP) стандартларни ишлаб чиқмайди. Унинг асосий вазифаси ҳисоб стандартларга эга бўлган мавжуд оғишмаларни аниқлаш ва қотиб қолишининг олдини олишдилар. Бу асосан ката компанияларга тегишли 1989 йил компаниялар ҳақидаги АКТига кўра, корхона юқорида номлари келтирилган ташкилотлар профессионал бухгалтерлари томонидан қайта ишланадиган ҳисоб стандартларига мувофиқ молиявий ҳисобот тузиши шарт. Комиссия қонунлари асосида ҳисоб стандартлари билан тафовутни кўрсатиб компанияга молиявий ҳисоботни қайта ишлашни таклиф қилади, агар битим амалга оширилмаса, мазкур компанияни судга беришга ҳаққи бор. Суд эса компанияни стандартларга мос равишда молиявий ҳисобот тузишга мажбур қилади. Шундай тақлидда Буюк Британияда ҳисоб юритишнинг жуда қизиқарли йўли ташкил этилган. Профессионал бухгалтерлик ташкилотлари томонидан ҳисоб стандартлари қайта ишлаганда, унинг қўлланилиши эса қонунга мувофиқ бўлиши талаб қилинса, бунинг устига оғишмаларнинг ҳаракатланиши бухгалтерлик касби соҳасига киради. Бундай тажрибани ҳисоб касби анъанавий қонунлар асосида олиб бориладиган қўлланмаларда ҳам топиш мумкин. Бунга қарамай, муаллиф нуқтаи назаридан ҳисоб стандартларини ишлаб чиқишда профессионал бухгалтерларнинг актив иштирок этиши шарт.
Қимматли қоғозлар биржаси (Stock Exchange) компаниялар томонидан таклиф қилинган Буюк Британияда фактик жиҳатдан биринчи молиявий ҳисобот юритилиши жараёнининг бошланиши. Унинг кўпгина талаблари ҳисоб стан-дартининг қонунчилигига ҳам киритилган. Шунга қарамай, шу вақтгача мавжуд ҳужжатларда ўз аксини топмаган, фақат компания учун хизмат қиладиган, биржада қайд этилган, очиқ савдога акцияларини чиқара оладиган алоҳида талаблари ҳам бор. Биржада рўйхатдан ўтиш учун салоҳиятли кредиторлар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида астойдил текширув ўтказиш лозим, кейин эса қимматли қоғозлар биржаси талаби рўйхатга олинган ва Қимматли қоғозларни рўйхатдан ўтказишга берилган ҳужжатларида баён этилган Биржа талаб ва қоидаларини бажариши шарт. Охирги ҳужжатда молиявий ҳисоботда ахборот очиш талаби аниқланадиган “Давомли мажбуриятлар” бўлими мавжуд. Масалан, рўйхатдан ўтган компаниялар директорлар шахси ва компаниянинг бошқа операцияларига тааллуқли ахборотларни очишлари лозим.
Биржа талаблари молиявий ҳисобот ва унинг тақдим этилиши тартибига мувофиқ акция баҳосини намоён қиладиган фаолиятнинг оралиқ натижалари эълон қилиниши мажбуриятига тааллуқлидир.
Юқорида номланган ҳужжатларга қўшимча қилиб, амалдаги ҳисоб, қонунга кўра, мажбурий, алоҳида профессионал бухгалтер ташкилотлари тавсиясига эга. Улар мажбурий эмас ва ўзида шундай ташкилот аъзолари тавсиясини мужас-самлаштиради. Масалан, ACCA молиявий ҳисобот амалга оширилишининг техник (услубий) саволларини бошқаришни ишлаб чиқади, компаниялар АКТи контекстидаги тушумларни тарқатиш бўйича ахборотларни очади. Ҳисоб стандартлари кенгаши, операцион ва молиявий шарҳ ва бошқа номлар остида ҳужжат чиқарди.
Юқорида кўрсатилган барча ҳужжатлар Буюк Британия ҳисоб стандартлари ва миллий қонунларни ўзида мужассамлаштиршган ҳолда ҳисоб олиб борилиши ва ҳисобот тузилишини тўғридан-тўғри тартибга солади. Бундан ташқарии, ҳисоб бошқарилишининг тизими Европа қонунчилиги ва халқаро ҳисоб стандартлари томонидан ўзаро мувофиқ ҳолда бошқарилади ва тасдиқланади. Олдин таъкидлаб ўтганидек, Европа директив талаблари компаниялар ҳақидаги АКТга (4,7,8-директивлар) киритилган. Халқаро стндартлар Буюк Британия ҳисоб стандартлари ишланишида катта роль ўйнади. Бухгалтерия стандартлари кенгаши ҳисоб стандартларига киришда стандартлар тенденциялари ҳисоби билан ишланишини таъкидлайди. Бунга мувофиқ, молиявий ҳисобот стандартлари (FRS) халқаро стандартларга ўхшаш саволлар ёки халқаро стандартларни тўғридан-тўғри қўллаш дастаги ҳисобланади.
Ҳар бир мамлакатнинг ҳисоб тизими турличалиги жуда ҳайратланарли. Бундай фарқнинг сабаби ижтимоий-иқтисодий, сиёсий ва ҳатто географик омиллар ҳисобланади.
Ижтимоий-иқтисодий сабабларга капитал бозори ривожланишининг характери, инвестор ва кредиторлар миқдори, капиталнинг жаҳон бозоридаги иштироки, инфляция даражаси, ҳажми ва ташкилотнинг ташкилий тузилиши, таълимнинг умумий даражаси, қонунчилик тизимининг турларини ҳар-хиллиги киради.
АҚШ ва Буюк Британияда қимматли қоғозлар бозори фирмалар фаолияти ҳақида тўлиқ ва доимий ахборотлар талаб қиладиган майда инвесторлар миқдорининг кўплиги, уларнинг капитал қўйилмалари, молиявий ҳисоботдан оладиган ёрдамлари ҳисобига кенг тараққиётга эришилди. Жаҳон бозорида катта асосий роль ўйновчи трансмиллий корпорациялар миқдори юқори. Германия ва Японияда компаниянинг капиталга эҳтиёжи корхона фаолияти ҳақида қўшимча ахборотга кириш ҳуқуқига эга бўлган бир қанча йирик банклар томонидан қондирилади. Франция ва Швецияда иқтисдоиётда молиялаштиришда давлат катта роль ўйнайди. Давлат органларининг талабини қондириш учун ҳисоб ва ҳисобот тизимида мўлжал олишни талаб қилади. Инфляциянинг юқори ёки қуйи даражасига қараб мамлакатларни ажратиш мумкин. Бу биринчи навбатда Жанубий Америка мамлакатларига тегишлидир.



Download 0,73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   40




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish