1-мавзу: Қурилиш ташкилотларида


Молиявий ҳисоботнинг мазмуни, уларнинг тузилиши ва таркиби



Download 0,73 Mb.
bet15/40
Sana26.04.2022
Hajmi0,73 Mb.
#583386
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   40
Bog'liq
Халқаро бух.ҳис

4.3. Молиявий ҳисоботнинг мазмуни, уларнинг тузилиши ва таркиби.
Ҳар бир счётнинг қолдиғи аниқлангандан кейин баланс тузилади ва ўзида счетларнинг номи рўйхатини ва уларнинг маълум вақтдаги сальдосини ўзида мужассамлаштиради. Бунда дебет сальдоси бир устунда, кредит эса бошқа устунда кўрсатилади. Баланс тузишга тайёргарлик икки асосий мақсадга хизмат қилади: биринчидан, баланс тартибга солинган ва тугалланган ўтказмалар учун асос сифатида Бош китобдан қисқача кўчирмалар билан таъминлайди, иккинчидан, у дебетлар ва кредитлар тенглиги сақланишини кўрсатади. Агар тенглик сақланмаса, унда қуйидаги хатолар текширилиши лозим:
1) балансга счетлар сальдоси нотўғри ўтказилган;
2) счет сальдоси нотўғри ҳисобланган;
3) кредит ўрнига дебет ёзиб қўйилган ёки аксинча;
4) баланс нотўғри ҳисобланган.
Белверд Ниддлз, Хенри Андерсон ва Джеймс Колдуэлл ўзининг “Бухгал-терия ҳисобининг тамойиллари” китобида синалган балансни тузиш учун характерли бўлган қуйидаги хатолар кўриниши тасвирланган:
- кредит графасида счетнинг дебет сальдоси билан ёзилиши ёки аксинча;
- транспозиция хатоси, синалган балансга нотўғри рақамни кўчириш (масалан, 23459 долл. 23549 қилиб кўчирилса).
Биринчи хатода дебет ва кредит сальдоси хилма–хиллиги иккига бўлинган, иккинчи ҳолатда эса – тўққизга. Биринчи ҳолатда унга мос сумма синалган балансда киритилади, агар бундай сумма топилса, унда эҳтимол у бошқа устунга ёзилган бўлади. Иккинчи ҳолатда ҳар бир сумма транспозиция хатосида бош китобда текширилади. Агар икки ҳолатда ҳам хато топилмаса, унда ҳар бир счётнинг қолдиғи бош китобда ҳисобланади. Бу ҳам ёрдам бермаса, бош китобга журналдан кўчирилган ҳар бир ёзувнинг тўғрилиги текширилади.
Ўзбекистон Республикаси бухгалтерия ҳисоби тизимида баланс ва айланма (оборот) ведомостдан бухгалтерия ҳисобидаги ёзувларнинг тўғрилигини назорат қилишда фойдаланилади. Унинг аҳамиятли томони шундан иборатки, ҳисоб ёзувларида қандайдир хато ўтказилиб юборилса, белгиланган тартиб бўйича актив ва пассив томонлар бўйича тенглик бузилади. Айланма (оборот) ведомост ҳам ўз тузилишига кўра синалган балансга ўхшайди ва синалган баланс бажарадиган ишларни бажаради.
Америка бухгалтерия ҳисобининг асос бўлиб хизмат қиладиган биргина бўлимини кўриб чиққандан сўнг, хўжалик операцияларининг кўриниши ҳақиқий ҳисобланиб, керакли товар-моддий заҳираларининг ҳажмини аниқланади. Товар-моддий заҳираларнинг қиймати ҳисобот даврининг охирида икки омилга таянади: миқдор ва баҳо. Товар-моддий заҳираларининг аниқланиш жараёни бевосита, хақиқий захиралар инвентаризацияси деб номланади.
Америка компанияларида инвентаризация уч босқичда олиб борилади:
1) ҳисоблаш, мавжуд бўлган маҳсулот бирлигини ўлчаш ва чамалаш;
2) ҳар бир маҳсулот баҳосини аниқлаш;
3) жамини ҳисоблаш.
Моддий заҳираларни баҳолаш бухгалтерия ҳисобининг қизиқарли ва кенг муҳокама қилинадиган муаммоларидан бири ҳисобланади.
Баҳолаш одатда пул кўринишида бажарилади. Лекин алоҳида ҳолатларда (масалан, тахминларни қайта ишлаш ва қарор қабул қилишда) натурал кўринишдаги маълумотлар талаб инвентаризация қилиниши мумкин (асбоб ускуна ёки ишчилар сони).
Моддий заҳираларни баҳолаш жараёнини олиб бориш ёки инвентаризация қилиш икки тизимдан ташкил топган:
Даврий. Ҳисобот йили давомида товар-моддий заҳираларнинг алоҳида ҳисобини олиб боришда хатога йўл қўймайди, ҳисобот даври охирида товар-моддий заҳиралар миқдорини тиклашнинг таъминлайдиган инвентаризация ўтказади.
Доимий ҳисобот товар-моддий заҳираларига сарфлангани молиявий маблағларни назорат қила олади, шунингдек харидлар ва сотилган товарлар ҳақидаги аниқ ёзувларни узлуксиз олиб бориш йўли билан товар-моддий заҳираларини самарали бошқаради.
Инвентаризациянинг даврий тизимига инвентаризация олиб боришнинг тўрт услуби киради. Улардан биринчиси – инвентаризация қайтномаларидаги (ведомостидаги) ҳар қайси моддадаги ҳақиқий таннархини идентификациялаш.
Иккинчи услуб – ўрта қиймат услуби бўлиб (ўртача тортилган баҳо) , жорий давр давомида сотишга мўлжалланган товарлар ўрта қиймати таннархини чигаллаштиради. Бу икки услубдан амалиётда кам қўлланилади.
Заҳираларни баҳолашнинг учинчи услуби ҳам бор бу:
- Лифо – “Охирги кирган – биринчи чиқади”.
- ФИФО – “Биринчи кирган – биринчи чиқади”.
Бу усуллар бизга таниш бўлганлиги учун уларга тўхталиб ўтирмаймиз.
Ғарб компаниялари томонидан эълон қилинган молиявий ҳисобот ауди-торлар томонидан тасдиқланган бухгалтерия ҳисоботининг барча шаклларидан ташқари, чиройли безатилган буклетлар, бошқа кўп ахборотларни ўзида мужассамлаштиради. Одатга кўра, компания президентининг акционерларга мурожаати, директорлар кенгашига ҳисоботи ўтган йиллар давомида фирма ривожланишининг таҳлили, келажакдаги истиқболи таҳлили, инвестициялар хажми ва географияси тасвири, халқаро алоқалар, ҳар хил график, чизма, диаграмма, фотографиялар билан берилган ижтимоий сиёсат ҳақидаги маълумот ва бошқалар. Бундай ахборотлар тартибга солинмайди ва фақат компания қарорига мувофиқ ишлатилади.
Шунга қарамай, у фойдаланувчилар учун қарор қабул қилишда маълумотларга ёрдамчи сифатида жуда зарур манба ҳисобланади. Кейинги вақтларда Россиянинг йирик компаниялари, хусусан банклар, ўз ҳисоботларини шундай кўринишда чоп эта бошладилар.
АҚШда молиявий ҳисоботнинг қуйидаги ҳисоб кўринишлари мавжуд:
- баланс;
-молиявий натижалар тўгрисида ҳисобот ёки кирим ва чиқимлар тўгрисида ҳисобот.
“Америка бухгалтерия уюшмаси” (American Accounting Association AAA) – бухгалтерия ҳисоби ўкитувчи-профессорларининг ва амалиётдаги бухгалтер-ларнинг уюшмаси бўлиб, унинг асосий мақсади бухгалтерия ҳисоби назария-сини ривожлантириш, бухгалтерия хисоби доирасидаги илмий изланишларни қўллаб қувватлаш ва молиялаштириш, ҳисоб тизими ва хисоб таълимининг ўқитишни яхшилашдир. Уюшма ўз фаолиятини камитет орқали амалга оширади, монографиялар, комитет ҳисоботлари ва даврий нашрларни чоп этади. (“Бухгалтерия таълими” (Accounting Peview), “Бухгалтерия доираси” (Accounting Horizons) ва бошкалар. Америка бухгалтерия уюшмасининг хисоб назарияси ва тамойилларига тегишли бўлган нашрлар “Хисоб тизими ишлари қандай бўлиши керак “ деган саволга жавоб берадиган, олдиндан фикр билдирилган тавсияларни беради. Лекин, бу “Бухгалтерия ҳисоби стандарти ва тартиби тузилмаси”га (GAAP) кирувчиларни тавсифламайди. Назария нуктаи назаридан “Америка бухгалтерия уюшмаси” комитети бухгалтерия ҳисоби стандартларини қайта ишлашда, амалий тавсия беришда ва меморандумлар ҳамда “Молиявий ҳисоб стандартлари ҳакида низом” (FASB) таклиф қилинган стандарт лойихаларини мухокама қилишда катта роль ўйнайди. Юкорида келтирилгандан ташкари, бухгалтерия ҳисоби муаммолари билан “Бухгалтерларни бошқариш институти” (Institute of Management Accountants), “Раҳбарларнинг молиявий институти” (Financial Executives Institute) ва бошқа шунга ўхшаш ташкилотлар шуғулланишади. Шундай килиб, молиявий ҳисобнинг назарияси ва амалиётини қайта ишловчи ташкилотлар фаолияти, АКШда ҳисоб жараёнининг стандартлаштириш, ҳисобни ташкил этиш ва ҳисобот тузилишини таъминловчи қоида ҳамда тартибларни кўриб чиқади. Юқорида келтирилган барча жараёнлар ўзида “GAAP” тизимини мужассамлаштиради.
“GAAP” тизими такидлаб ўтганимиздек, бухгалтерия ҳисоби стандарт ва тартиби тузилмаси бўлиб, у ўзининг иерархия тузилмасига эга. Одатда, “GAAP” тизими даражаси тўртгага ажратилади. Бундай ажратиш дипломли бухгалтерлар жамоасининг алоқ қоидалари билан келишишни шарт деб қўяди (қоида №203). Юкорида таъкидланганидек, агар компаниянинг молиявий ҳисоботининг якуни ҳисобнинг умуқабул қилинган тамойиллири (GAAP) билан ўзаро мос тарзда тузилган бўлса, аудитор компаниянинг молиявий ҳисоботи стандарт натижасини бериши мумкин. “GAAP” тизимининг турт даражасига кўра у ёки бу стандартлар фавқулотда ташкилотлар томонидан қабул қилинган хужжатларнинг бажарилиш мажбурияти аниқлайди.
Биринчи даража - ҳисобнинг расмийлашган тамойиллари (“Молиявий ҳисобнинг концепциялари низоми” (FASB) хужжатлари ва унга олдин кирган ташкилотлар):
- молиявий ҳисоб стандартлари (FASB);
- шарҳлаш (FASB);
- “FASB”нинг бекор қилимаган кейинги карорлари (APB);
- бухгалтерия ҳисоби изланишлар бюллетени (CAP).
Агар компаниянинг молиявий ҳисоботи бу хужжатлар талабини қондира олмаса, аудиторнинг стандарт натижани беришга хақи йўк.
Биринчи даражали хужжатлар – бу ҳисобнинг мажбурий стандартларидир. “GAAP” тизимининг бу қисми етарли даражада тез –тез “GAAP” билан бутунлигича ўхшаш деб қаралади.
Иккинчи даража - фавқулотда профессионал бухгалтерлик ташкилотлари томонидан қабул қилинган, мос равишда тасдиқланган ва аниқ бухгалтерия ҳисоби тамойилларида (стандартларида) белгиланган, умумқабул қилинган мавжуд амалиётда акс эттирилган хужжатлар. Уларга бухгалтерия ҳисоби ва аудит бўйича раҳбарлик соҳаси, томонлар хақида ариза , техник бюллетенлар киради.
Агар бухгалтерия ҳисобида бухгалтер томонидан расмийлаштирилган хужжатлар биринчи даражали категорияда ихтисослаштирилмаса, аудитор маълумот олинган манбаларига етиб келиши лозим.
Учинчи даража – “Умумқабул қилинган” амалиёт ва хужжатлаштириш кўрсатилган, ўзида аниқ бўғин ёки аниқ вазиятларда кенг қўлланиладиган бухгалтерия ҳисобнинг усулининг мужассамлаштирилишидир. Бу даража ҳисобни шархловчилар (AICPA) ва соҳаларда амалиётни кенг қўллайдиганлар томонидан тавсия қилинган.
Иккинчи ва учинчи холатларда аудитор бухгалтерия таҳлилини асос қилиб олса стандарт натижа бериши мумкин. Иккинчи ва учинчи даража хужжатлари-нинг биринчи даража хужжатларидан фарқли ўлароқ “GAAP” тизими учун афзал ҳисобланади.
Туртинчи даража - бошқа хужжатлар ва бухгалтерия ҳисоби адабиётларида тавсия қилинган бухгалтерия ҳисоби амалиёти. Бу даража хужжатларига низом (APB), муаммолар хақида маърузалар (AICPA), амалдаги бюллетенлар (AICPA), ишчи гуруҳларини юзага келадиган муаммолар низоми (FASB), молиявий ҳисобнинг концепциялари низоми (FASB) ва бошка профессионал ташкилотлар- нинг бошқа ҳужжатлари (масалан, SEC), Шунингдек, бухгалтерия ҳисоби адабиётлари ва вақтли матбуот киради. Бу манбалар маълумотларидан фойдаланишнинг аниқ жиҳатлари ҳужжат хусусиятига, корхона мавқейига, чиқарилган ҳужжатга турига боғлиқ. Бундай ҳолатда аудитор хулосаси юқори даражадаги профессионал мутахассислар муҳокамасига асосланади.
АҚШда корхона ва ташкилотларнинг ҳисоботи маълум аниқ бир вақт мобайнида тузилади. Хўжалик жараёнлари тўғрисидаги маълумотлар ҳисобот тузиладиган саналар оралиғида бухгалтерия ҳисобида қайд қилинада ва янги ҳисобот тузилганда умумлаштирилади.

Download 0,73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   40




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish